Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
ЛОЗАННА МАКТАБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соф иқтисодий фан элементлари
- Вилфредо Парето
ЛОЗАННА МАКТАБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Леон Валрас (1834-1910) маржинализмнинг Лозанна (Швейсария) деб аталувчи мактаби асосчиси ҳисобланади. Унга кейинчалик Парето, Италиядан Бороне, швесиялик Кассел, америкалик Леонтев ва бошқалар қўшилди. Л.Валраснинг «Соф иқтисодий фан элементлари» (1874) асари иқтисодиёт билимлари оламида математиканинг шахдам қадамларига асос солди. Шу сабабли у математик мактабнинг давомчиси ҳамдир. Ҳар қандай иқтисодий таҳлилни математик изоҳлашга интилиш бу мактаб ва унинг издошларининг ҳарактерли хусусияти ҳисобланади. Валраснинг фикрича, ҳар қандай иқтисодий назарияни фақат математика асосида қисқа, аниқ ва очиқ исботлаш мумкин. Унинг ўзи математикани яхши билган ва Курнони ўзининг устози деб ҳисоблаган ҳолда ундан илҳомланган. Кейинчалик «енг юқори фойдалилик» (наф) деб аталган тушунчани Л.Валрас «ноёблик» (рарете) деб изоҳлайди. Буни у миқдор истеъмолнинг камаювчи функсиясидир деб ифодалайди (яъни бирор ноз-неъматнинг истеъмол сони ошиши билан унинг ноёблик миқдорининг кўрсаткичи тобора пасаяди). Л.Валрас шуни аниқладики, энг юқори фойдалилик - бу истеъмолчи томонидан (мазкур даромад доирасида) сарфланаётган маблағларнинг сўнгги порциялари (улуши) унинг учун истеъмол қилинаётган барча ноз-неъматлардан бир хил қониқиш ҳосил қилишидир. Шу билан бирга истеъмолчи А неъмат Б неъматдан қимматлироқ эканлигини ўзи белгилайди. Масалан, унга пайпоқ галстукдан, гўшт пайпоқдан қимматлироқдир ва ҳоказо. Бошқача қилиб айтганда, истеъмолчи ўзининг белгиланган даромадини галстукка нисбатан пайпоққа тезроқ, пайпоққа нисбатан гўштга тезроқ сарфлайди. Мана шундай турли-туман эҳтиёж бўлганлиги туфайли, истеъмолчи ҳар бир неъматдан шундай миқдорда ҳарид қиладики, сўнгги жуфт пайпоқ, охирги галстўқва сўнгги нимта гўштдан бир хил қониқиш ҳосил бўлади. Фақат шундагина барча сотиб олинган нарсалар унга максимал умумий қониқишни пайдо қилади. Л.Валрас ҳамма истеъмолчилар ўз эҳтиёжларини кониқтиришда максимумга эга бўлсалар (юқорида айтилганларнинг ҳаммасини, шунингдек ҳар бирининг чекланган даромадини ҳисобга олган ҳолда) иқтисодий мувозанат юзага келади. деб ҳисоблайди. У бундан умумий бозор мувозанати нима эканлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишга муҳим қадам қўяди. Гап шундаки, ҳар бир истеъмолчи ва ҳар бир ишлаб чиқарувчи (ҳар бир ҳаридор ва сотувчи) ўз шерикларидан ва иқтисодиётда рўй бераётган барча жараёнлардан тўла ажралган ҳолда ҳаракат қила олмайди. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодиётда ҳамма нарсалар, барча жараёнлар ўзаро боғлиқ. Ҳар бир баҳолаш бошқа баҳоларга боғлиқ, аммо у ҳам бошқаларга таъсир этади. Бунга ҳаётда мисоллар бисёр. Масалан, мамлакатнинг бирор ҳудудида қишлоқ хўжалигининг ортда қолиши шу мамлакат пайтахтида заргарлик буюмларига талабнинг ошувига олиб келиши мумкин. Иқтисодчилар икки хил ўзаро боғлиқликни ажратадилар: ўзаро алмашинув ва ўзаро тўлдириш. Уларнинг ҳар бири талаб соҳасида ҳамда ишлаб чиқариш соҳасида қайд этилиши мумкин. Ўзаро алмашинувга оид мисоллар истеъмол товарларида кўп учрайди: плашч ва зонт, пиво ва кока-кола, қўй гўшти ва товуқ гўшти, қанд ва шакар... Ишлаб чиқариш соҳасида: ғишт ва бетон, пахта толаси ва синтетик тола, кўмир ва газ... Ўзаро алмашинув ҳар доим ҳам тўла-тўкис бўлавермайди, шунинг учун одатда товарларнинг бири иккинчисига нисбатан афзалроқ бўлади (ҳаммаси ҳаридорнинг берадиган баҳосига боғлиқ). Бир-бирини ўзаро тўлдирувчи ноз-неъматларни одатда одамлар биргаликда истеъмол этишни истайдилар ёки шунга мажбур бўладилар. Масалан, кўйлак ва галстук, видеомагнитофон ва видеокассеталар, нина ва ип, автомобил ва бензин ва шу кабилар. Ишлаб чиқариш соҳасида ҳам бундай мисоллар кўп: станок ва электренергия, исталган материаллар ва унга керакли асбоб-ускуналар ва ҳоказолар. Меҳнат ва машиналар айрим ҳолатда ўзаро алмашинувчи ресурслар сифатида, бошқа ҳолатларда ўзаро тўлдирувчи бўлиб келиши мумкин. Худди шу фикрни меҳнат, капитал ва ерга қўллаш мумкин. Классик мактаб вакиллари уч ресурс, яъни меҳнат, ер ва капитални фақат ўзаро тўлдирувчилар деб ҳисоблашган. Неокласциклар (Тюнендан бошлаб) эса уларни маълум даражада ўзаро алмашувчи деб қарай бошлашган. Иқтисодчилар ана шу икки типдаги боғлиқликни аниқлашнинг аниқ йўлларини ишлаб чиқдилар. Истеъмолчининг даромади ўзгармас деб ҳисобланганда товарларга у ёки бу типдаги боғлиқлик бошқа товарнинг нархи ўзгарганда бу товарга бўлган талабнинг ўзгаришига мослиги билан аниқланади. Агар бир товарнинг нархи пасайса ва иккинчи товарга талаб камайса, демак уларнинг иккаласи ўзаро алмашинувга қодир ҳисобланади. Масалан, гўштга нарх пасайса, макаронга талаб камаяди. Агар бир товарга бўлган нарх пасайиши иккинчи товарга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлса, демак бу товарлар ўзаро бир-бирини тўлдирувчилар ҳисобланади. Масалан, электренергияга бўлган тарифнинг камайиши электрочангсўрғичларга бўлган талабни ошириши мумкин ва ҳоказо. Амалда товарларнинг ўзаро алмашиниши юқорида келтирилган мисоллардагидан анча кенгдир. Бу ҳар доим истеъмолчи сотиб олиш фондини унинг даромади чекланганлигидан келиб чиқади. Истеъмолчи ҳар доим танлашга муҳтож, чунки у ўз даромадини имкони борича максимал умумий фойдалиликка эга бўлиш учун сарфлаши керак. Инфляция шароитида аҳолининг даромади қадрсизланиб боради. Бу шароитда шуни кўзатиш мумкинки, бир товар истеъмоли бошқа товар истеъмоли билан алмаштирилади. Бунда кейинги товарнинг сифати пастроқ ва аммо ҳар ҳолда талабни кониқтиради. Шулардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, агар Х товар учун талаб (ёки таклиф)нинг ҳақиқий ишончли функсиясини олишни истасак, бу функсияга фақат шу товарнинг баҳосинигина эмас, балки ҳамма товарларнинг баҳосини киритишимиз зарур. чунки биз Х товарнинг бошқа исталган товар билан ўзаро боғланишининг қайси типда эканлигини олдиндан билмаймиз. Шу асосда Валраснинг умумий бозор мувозанати назарияси вужудга келган. Шу асосда пайдо бўлган Валрас тенгламаси бутун мамлакат ва унинг бутун бозорини қамраб олган. Масалани соддалаштириш мақсадида экспорт ва импорт йўқ деб фараз қилинади. Бу хаёлий (Робинзон каби) оролда бир эмас, иккита ёввойи одам мавжуд. Уларнинг бирида маис (маккажўхори), иккинчисида ўтин бор. Лекин ҳар бирига ҳам у, ҳам бу керак. Улар беихтиёр бир-бири билан савдолашишга муҳтож бўлади. Ҳар бири камроқ бериб, кўпроқ олишга интилади. Бир томон маълум миқдордаги маис учун максимум ўтин олишга, иккинчи томон ҳам ўз навбатида маълум миқдордаги ўтин учун максимум маис олишга интилади. Аммо биринчи томонга беш боғ ўтин олиш тўрт миқдор маис беришдан муҳимроқдир (чунки унда маис бор, лекин ўтин йўқ) ва аксинча. Оқибатда бу алмашинув иккала томон учун ҳам фойдалидир. Чунки уларнинг ҳар бири кўпроқ оляпман деб ҳисоблайди. Вақт ўтиши билан оролда муҳим ўзгаришлар рўй беради. Робинзонлар заҳираларнинг яқин орада тугашини тушуниб етдилар. Энди улар ишлаб чиқаришни бошлаши керак, деган қарорга келадилар. Эски, фалокатга учраган кемадан белкурак ва болтага ўхшаш асбоблар топилади. Улар ишга солинади. Меҳнат тақсимоти туфайли уларнинг бири маис етиштиради, иккинчиси эса ўтин еришга тушади. Бартер савдо давом этаверади. Кунлардан бир кун оролда учинчи киши пайдо бўлади. У маълум вақт меҳмон сифатида яшайди, аммо текин кун кўриш мумкин эмас, бозор қонунлари жиддий. Нима қилмоқ керак? Учинчи киши биринчидан озроқ маис ва иккинчисидан озроқ ўтинни қарзга олади ва виски ишлаб чиқаришни бошлаб юборади (қанақа аппаратдан олиши тижорат сири). Шундай қилиб, учинчи шахсда ўз қарзларидан қутулиш имконияти, яъни дон ва ўтин учун тўлов имкони пайдо бўлди. Хўш бу ҳолатда баҳолар қандай шаклланади? Бу кўринишда уч хил товар ва икки хил ишлаб чиқариш омили ер ва меҳнат бўлган иқтисодиётга эга бўлдик (оролдагилар қўлида ишлаб чиқариш инвентари капитал категориясига киради). Аммо унинг баҳоси пастлиги сабабли эътиборга олинмади). Робинзонлар иккита бўлганда баҳолар мувозанати биринчи ва иккинчи товарнинг чекланган фойдалилиги даражасида бўлган. Энди шароит ўзгарди. Биринчидан, уларнинг сони ортди. Ўтин тайёрловчининг талаби доннинг чегараланган эҳтиёжидан ташқари унинг вискига бўлган талабига боғлиқ. У ўз маҳсулотининг бир қисмини қувонч бағишловчи ичимликка алмашув туфайли маис олишга камроқ ўтин билан қолади. Бунда ҳар бир боғ ўтиннинг фойдалилик даражаси пасаяди. Худди шу фикрни бошқа Робинзонларга ҳам қўллаш мумкин. Алмашувнинг уч кўриниши мавжуд бўлади: 1. Маис ўтинга; 2. Маис вискига. 3. Ўтин вискига. Ҳар бир иштирокчиларнинг товари талаб функсияси ва ўз товарининг таклиф функсияси бор. Шундай қилиб, биз олтита талаб функсияси ва учта таклиф функсиясига эга бўламиз, уларнинг ҳар бири бошқаларнинг ҳаммасига боғлиқ. Иккинчидан: энди ишлаб чиқариш ресурслари (меҳнат ва ер ҳисобга олинади. Бу ерда шундай фикр юритиш мумкинки, маис эгаси 20 ўлчов донга бир кружка виска олади, дейлик. У маисни қанча кўп етиштирса, шунча кўп виски олади. Бунинг учун у экин майдонини кенгайтиради ва кўп ҳосил олади, аммо унинг маҳсулотининг баҳоси камайиб кетади ва бир кружка виски учун 25 ўлчов дон бериши керак бўлади. Худди шундай ҳолат бошқаларда ҳам рўй бериши мумкин, аммо улардаги бу ҳолат меҳнат сарфи ҳисобига рўй беради. Нима қилмоқ керак? Бунда маҳсулотнинг шундай мувозанат миқдорини топиш керакки, унда ресурсларнинг чегараланган сарфи маҳсулотни сотишдан олинадиган чегараланган даромадга тенг бўлиши даркор. Бунда яна бир ҳолат қайд этилиши мумкин. Янги Робинзон маккорлик билан кўпроқ маис олиб, заҳираси ҳисобига ўтин олиш комбинатсиясини ўйлаши ҳам мумкин (маис эгасидан вақтинча ҳеч нарса олмайди). Бунда рақобат пайдо бўлади. Ўтин эгаси маисни кимдан олишни (алмашувни) ўйлаб кўради. Албатта, бунинг учун виски эгаси аввалроқ кўпроқ меҳнат сарфлаши керак бўлади. Аммо деҳқон виски эгасининг фаолиятини тўғри баҳолаб, доннинг бир қисмини заҳирага қўя бошлайди. Вискининг баҳоси пасаяди ва меҳнат кўпроқ сарфланган бўлади. Албатта, бу мисолда ресурслар баҳоси ҳисобга олинмаган. Ҳақиқий иқтисодиёт ҳақида гап борганда ер баҳоси рента меҳнат баҳоси иш ҳақи билан ифодаланади. Охир-оқибатда Валрас қонуни юзага келади, унингча бозор мувозанати шароитида умумий талаб умумий таклифга тенгдир; бошқача айтганда умумий даромадлар умумий ҳаражатларга тенгдир. Бу юқорироқда айтиб ўтилган Сей (бозорлар) қонунини эслатади. Фарқ шундан иборатки, Сей бўйича маҳсулотлар маҳсулотларга алмашади, деб айтилган бўлса, Валрас товарлар рўйхатига истеъмол неъматлари ва ишлаб чиқариш омилларинигина эмас, балки пулларни ҳам киритди. Пареттонинг оптимум тўғрисидаги назарияси Вилфредо Парето (1848-1923) иқтисодий таълимотнинг неоклассик йўналишини давом эттирган йирик италян вакили ҳисобланади, у маржинализмнинг «Лозанна мактаби» анаъналарига содиқ эди. Бу олимни иқтисодиёт билан бирга сиёсат ва сотсиология соҳалари ҳам қизиқтирган, бу унинг ёзган асарларидан маълум. Паретонинг асосий асарлари: икки жилдли «Сиёсий иқтисод курси» (1898), «Сиёсий иқтисод таълимоти» (1906) ва «Умумий сотсиология бўйича рисола» (1916). Паретонинг иқтисодий тадқиқотларида Л.Валрас, О.Курно, Ф.Едтуорт ва бошқа олимларнинг ғоялари таъсири катта бўлган. 1892 йил Л.Валрас Лозанна университетидаги кафедра мудирлигини В.Паретога топширади ва шу даргоҳда юқорида кўрсатилган асарлар яратилди. В.Парето В.Валрас каби умумий иқтисодий мувозанат муаммолари тадқиқотига катта аҳамият берди, бунда маржинализмнинг иқтисодий таҳлил ғочларига амал қилинади. Шу билан бирга Парето иқтисодиётда мувозанатнинг шарт-шароитлари ва омилларини ўрганишда сифат жиҳатидан янги принципларни илгари суриб, неоклассик иқтисодий ғояларни янги «иккинчи тўлқини»ни бошлаб берди. Булар қуйидагиларда намоён бўлади. В.Парето функсионал ёндашув асосида алмашувнинг бирдан бир сабаби нафлик (еҳтиёж) деган қоидадан воз кечиб, иқтисодий тизимни бутунлигича изоҳлашга ўтди, бунда талаб (истеъмол) ва таклиф иқтисодиётда мувозанат элементлари сифатида қаралади. Шу билан бирга, «соф» иқтисодий назарияга асосланиб, даромадлар тенгсизлиги уларни синфлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқлигини инкор этади. Л.Валраснинг умумий иқтисодий мувозанат моделида шу мувозанатга эришувнинг мезони нафликнинг максимуми (уни ҳисоблаш мумкин эмас) деб ҳисобланган бўлса, Паретода бу мезон бошқасига, яъни конкрет индивиднинг афзал кўриш нисбати ўлчови баҳосига алмаштирилади. Деярли қирқ йилдан сўнг (1959) В.В.Леонтев бу муаммони долзарблиги пасаймаётганлиги туфайли, бу соҳада учта позитсия 1954 й. эълон қилинган бўлиб, унда истеъмолчиларнинг товарларни танлашда ўзини қандай тутишини кузатиш орқали объектив информатсия манбаи нафлик функсияси шаклида бўлади, уларнинг кўп сонли турли даражаларини солиштириш реал протседура (иш тартиби) дир. М.Блауг фикрича, агар нафликни миқдорий ўлчаш имкони бўлмаса, эски энг юқори нафлик назариясидан воз кечиш заруратини сезилади ва аниқланган афзаллик методига тўла ўтиш керак. Парето тадқиқот мақсадида «бефарқлик эгри чизиқлари»дан фойдаланиб маълум неъмат, миқдори, худди шунингдек бошқа барча ресусрлар миқдорига боғлиқ равишда истеъмолчининг қайси неъматини танлаш масаласини кўриб чиқади. Товарлар нафлиги суммаси турли комбинатсияларда бўлади ва бир комбинатсиянинг бошқасидан устунлигини белгилаш керак. Натижада олимнинг уч ўлчовли диаграммалари пайдо бўлди, бу диаграмма асос (ўн) ларида истеъмолчи қўлида бу ёки бошқа неъматларнинг турлича миқдори кўрсатилади. Парето нафликнинг анъанавий миқдорий ўлчашг усулларидан воз кечиб, «ижтимоий максимал нафлик» тушунчасини изоҳлаб беради, бу тушунча ҳозирги даврда «Парето оптимуми» деб номланади. Бу тушунча шундай ўзгаришларга баҳо бериш учун фойдаланиладики, унда барчанинг фаровонлиги ё яхшиланади, ёки бозорнинг бирор одам ўз аҳволини бошқа одамнинг аҳволини ёмонлаштирмасдан яхшилай олмайди. Бу товар ва ресурсларининг энг яхши тақсимотини хакартерлайди. Кейинчалик умумий бозор мувозанати бозорнинг Парето оптимал ҳолати эканлиги исботлаб берилди. Хўш, бу нима дегани? Бу бозор иштирокчиларининг ҳаммаси ўз фойдаси учун интилиб, ўзаро манфаат ва фойдалар мувозанатига эришишидир. Бунда сумлар қониқиш (умумий фойдалилик) функсияси ўз максимумига етади. Бошқача қилиб айтганда, А.Смит томонидан илгари сурилган машҳур «кўринмас қўл» тўғрисидаги ғоялар амалиёт исботлаб берилган. ХИХ аср охири - ХХ аср бошларида Лозанна университети профессори Л.Валрас капиталистик иқтисодиётнинг «умумий иқтисодий мувозанати» моделини қурди. Бу йўналиш Валрас ишининг давомчиси, италян олими Вилфредо Парето (1848-1923) томонидан кенг ривожлантирилди. У «енг юқори наф» назариясини ҳал этиш, истеъмол неъматларининг нафи (фойдалилиги)ни ҳисоблаш учун ҳаракат қилди ва математик усуллардан кенг фойдаланди. Парето ўз таҳлили асосига даромад миқдори ва товарлар баҳосини қўйди. Истеъмол неъматлари тўплами турлича бўлиши табиий. Шу сабабли Парето «идеал мувозанат» схемасини олади, бунда автоматик равишда пайдо бўладиган «хусусий мувозанат» ҳар бир истеъмолчининг оптимал танловидан вужудга келади. Бу усул билан Парето «енг юқори наф» назариясини боши берк кўчадан олиб чиқа олмади, лекин унинг «афзал кўриш» ва «лоқайдлик эгри чизиқлари» назариясидан эконометрик тадқиқотларда фойдаланиб келинмоқда. У Валраснинг умумий иқтисодий мувозанат назариясини такомиллаштиришга ҳаракат қилди. У устозидан фарқли равишда ишлаб чиқариш функсиясининг маҳсулот чиқариш ҳажмига боғлиқлиги коеффитсиентининг ўзгариши мумкинлигини тан олган. «Парето оптимум»ида аҳоли даромадларининг тақсимланиш гиперболасининг тенгламаси берилади (1897). Фойдалилик (наф) функсиясини топиш учун неъматлар тўплами афзаллиги консепсияси Жон фон Нейман томонидан янада ривожлантирилди. У ўйин назариясига асосланиб, индивидуумнинг максимум ютуққа интилиши шароитидан келиб чиқиб, истеъмолчининг ўзини тутиш моделини ишлаб чиқди. Бунда неъматлар фойдалилиги консепсияси психологик талабни қондириш мезонлари билан боғлаб ўрганилади. Л.Валрас фарқли В.Парето моделида фақат эркин рақобат иқтисодиётигина таҳлил этилмайди, турли типдаги монопол бозорлар ҳам қараб чиқилади, бу тадқиқотлар ХХ асрнинг ўрталаридагина алоҳида тадқиқот предметига айланди. Улар таҳлилнинг янги икки бошқа йўналиши билан бирлашиб кетди: 1) бозор механизми назарияси; 2) фирма ва уй хўжалиги фаолияти таҳлили. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling