Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet96/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Улуғбек Муҳаммад Тарағай (1394-1449) - А.Темурнинг набираси, Шоҳруҳнинг ўғли, 1409-49 йй. Мовароуннаҳрда подшолик қилди, илм-фан, маданият ривожига, мамлакатнинг иқтисодий равнақига катта ҳисса қўшди, 1428 й. Фулусий пуллар ислоҳотини ўтказиб, чақа пуллар қадрини мустаҳкамлади, «Тамға» божига алоҳида эътибор берди, унинг подшолик даврида мамлакатда ички ва ташқи савдо ўсди.
Алишер Навоий (1441-1501) - темурийлардан, шоир, давлат арбоби сифатида иқтисодиёт масалаларига катта эътибор берган. «Маҳбуб-ул-қулуб» асарида деҳқон, ҳунарманд ва савдогарлар фаолиятига алоҳида баҳо беради, унинг фикрларида алмашув зарурати кўрсатилган, капитал тушунчасининг элементлари бор.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) - Андижон, Қобул ва Ҳиндистон ҳукмдори, «Бобурнома», «Мубаййин» асарларида солиқ сиёсати, масалан, закот тўғрисида қимматли ғоялари берилган. Энг муҳими, даромад ошган сари солиқнинг камайиб боришининг аҳамияти тушунтирилади. Савдо ва айниқса ташқи муносабатларга катта эътибор берган.
Томас Мор (1478-1535) - инглиз олими. «Утопия» (1516) асарида хаёлий сотсиализм ғоялари берилган, «қўйлар одамларни еб қўйди» иборасининг муаллифи (деҳқонларнинг ўз ерларидан маҳрум қилиниши). «Утопия» сўзи юнонча «у-» /йўқ/ ва «топос» /жой/ сўзларидан ташкил топган, яъни бу сўзнинг маъноси «ўзи йўқ жой»дир.
Томмазо Кампанелла (1568-1639) - италян иқтисодчиси, Италиядаги оғир иқтисодий аҳволни кўрган. «Офтоб шаҳри» (1602 йилда ёзилиб, 1632 йилда чоп этилган) китобида умумий мулкчилик, меҳнат асосида хаёлий сотсиализм ғоялари ривожлантирилган.
Меркантилизм - италянча сўз бўлиб, савдогар дегани, феодализмнинг емирилиши ва илк капитализм давридаги дастлабки бозор иқтисодий мактаби; илк меркантилизм (монетаризм) ва ривожланган меркантилизм даврларига бўлинади; бойликнинг асоси муомала (савдо)да юзага келади, деган ғоя илгари сурилган.
Антуан Монкретен (1565-1621) - франциялик иқтисодчи, биринчи бўлиб «сиёсий иқтисод» тушунчасини киритган, меркантилизмни, савдо ривожини қўллаган, дворянларнинг зеб-зийнатга берилишини қоралаган.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling