Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet99/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Протексионизм - лотинча, давлатнинг миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсат.
Фритрейдерлик - инглизча, эркин савдо сиёсати, протексионизмга зид. Бу сиёсатни бозор муносабатларига ўтган давлатлар ташқи савдода қўллайдилар.
Сисмонди Шарл (1773-1842) - Женевада туғилган, Францияда яшаган, майда ишлаб чиқариш иқтисодининг асосчиси, йирик капиталистик ишлаб чиқаришга қарши чиқди ва буни «исботлаб бериш»га ҳаракат қилди. Мамлакатдаги барча иллатлар йирик ишлаб чиқариш туфайли деб ҳисоблаган, у капитализмни тан олмаган, давлат йўли билан йирик корхоналарни тугатишни таклиф этган. Классик мактабга муҳолиф.
Прудон Пер Жозеф (1809-1865) - франциялик майда ишлаб чиқариш иқтисодчиси ва сотсиологи, майда ишлаб чиқаришни ҳимоя қилди, «ишчи пули» орқали маҳсулот сотишни таклиф этди. Капитализмни ислоҳ қилишни таклиф этди. П. пулга қарши бўлган. Классик мактабга муқобил фикрлар билдирган.
Родбертус Карл Иоганн (1805-1875) - немис иқтисодчиси, ўз иқтисодий ғояларини «Сотсиал хатлар» шаклида илгари сурди, қўшимча қиймат, пул ва рента бўйича майда буржуача қарашлар тарафдори. Вулгар қараш - «ўта соддалаштирилган», «сохталаштирилган» деган маъноси бор, ғайриилмий иқтисодий назариялар мажмуи, асосий намояндалари Сей (1767-1832) ва Малтусдир (1766-1834). Улар капитализмни ҳимоя қилиш мақсадида иқтисодий жараёнларнинг ташқи кўринишини тавсифлаш ва «хўжакўрсин»га классификация қилиш билан чегараланиб, ҳодисанинг моҳиятини тадқиқ этмайдилар. Уларга фақат айрим масаланигина олиб, бутун муаммони ҳал қилиш хосдир. В.к. намояндалари классик иқтисодий мактабни инкор этадилар.
Апологетика - бирор ғоя ёки таълимотни хато бўлса ҳам кўр-кўрона ҳимоя қилиш. Маълум синф, гуруҳлар манфаати ҳимоя қилинади.
Милл Жеймс (1773-1836) - инглиз иқтисодчиси, иш ҳақини ошириш учун курашмаслик тарафдори, жонли меҳнат билан бирга ишлаб чиқариш воситаларининг меҳнатини ҳам тан олишни талаб қилган.
Мак-Куллох Жон Рамсей (1789-1864) - инглиз олими, Малтусни қўллаган, меҳнат билан бирга капитал ҳам бойлик яратишда иштирок этади, деган фикрни илгари сурди.
Сениор А. (1790-1864) - инглиз сиёсий иқтисоди вакили, «Сўнгги соат» ва «Тийилиш» назарияларини илгари сурган, унга кўра гўёки ишчилар ўн бир ярим соат иш вақтининг фақат охирги бир соати давомидагина фойда келтирар эканлар.
Сей Жан Батист (1767-1837) - француз иқтисодчиси, классик мактабга қарши, «компенсатсия» назариясини илгари сурган, «Сей қонуни»нинг («Бозорлар қонуни») муаллифи, унга кўра таклиф талабни автоматик равишда вужудга келтиради, С. инқирозларни инкор этган, синфлар ўртасидаги қарама-қаршиликни тан олмайди («улар ўртасида уйғунлик бор», дейди). Протексионизм ўрнига савдони тарғиб қилган. Ишлаб чиқаришнинг уч омилини (капитал, ишчи кучи ва ер) илгари сурди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling