Раҳбарликнинг қуйидаги услублари мавжуд: - 1.Автократик услуб - бунда рахбар қўл остидагиларининг фаолияти учун жавобгарликни ўз зиммасига тўлиқ олмайди. Хамма мавжуд ахборотларни ўзи орқали ўтказишга харакат қилади. Жамоа аъзоларини бевосита мулокотда бўлишини чегаралаб қўяди. Танқидни кўтара олмайди, лекин ўзи танқид килишни яхши кўради.
- Бундай рахбар одатда, кўп гапиришни ёктирмайди, лекин буйсинувчилари билан муомалада бўлганда унинг рахбарлик ғурури баландлиги сезилиб туради.
2.Демократик рахбарлик услуби. - Бунда рахбар ўз фаолиятини ўзининг гурухидаги жамоа аъзоларига таянган холда олиб боради. Фаолият учун жавобгарлик буйсинувчилар орасида таксимланади.
- Жамоа аъзоларининг бир-бири билан бевосита муносабатларини рағбатлантириш билан биргаликда рахбар буйсинувчиларнинг билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслахатлашади, ижобий томонларини инобатга олади, илғорларни мукофотлайди.
- Бундай услуб буйсинувчиларнинг шахсий ташаббусини, ижодий фаолиятини ривожлантиради ва жамоада ўртоклик ва ишчан мухитни яратади. Бу факат жамоанинг шароитига таъсир кўрсатибгина колмай, балки унинг иш натижаларига хам бевосита ижобий таъсир кўрсатади.
- Бунда рахбар фаоллик кўрсатмайди, у факат шахсан ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади ёки уни ўзи йиғади, и/ч ва хўжалик масалаларини мухокама килиш расмий характерга эга бўлади, ишда ўзини -ўзи танкид килиш йўқ бўлади. Бундай рахбарлар ташқаридан кўрсатиладиган таъсирга мойиллиги билан кўзга ташланиб туради. Бунда у ёки бу масалаларни бажариш айрим бўйсинувчиларнинг хохишига боғлиқ бўлади.
Умуман олганда, рахбарлик услубларини 2 турга ажратиш мумкин, бу: - 1) Ишнинг натижаларига қаратилган рахбарлик
- 2) Инсонларга қаратилган рахбарлик.
- Ҳар бир бошқарув услублари самарадорлигини баҳолашда Америкалик олим Л.Лайкерт қуйидаги коэффицентни хисоблашни таклиф этади:
Do'stlaringiz bilan baham: |