Нима учун баъзан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини Асосий қонун деб атаймиз? Бундай таъриф учун юридик асос мавжудми?
Фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олиш ҳуқуқига эгами?
Ўзбекистон республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида нималарни биласиз?
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг келгусидаги аҳамияти нималардан иборат бўлиши мумкин?
Келгусида “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдагиси қабул қилинса, унда қандай ўзгартишлар ва қўшимчалар бўлиши мумкин?
Ўзбекистон Конституциясининг таълим соҳасидаги муносабатларни ттартибга солишдаги аҳамияти нималардан иборат?
Олий таълим борасида “Таълим тўғрисида”ги Қонунда қандай нормалар белгиланган?
Нима учун олий таълим соҳаси “Коррупциясиз соҳа” деб белгиланди? Бундан қандай мақсадлар кўзланган? Коррупция рухсат этиладиган соҳалар ҳам бўлиши мумкинми?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қандай турлари мавжуд?
Норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар
умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
Қонун
Ўзбекистон Республикасида энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган масалалар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинадиган олий юридик кучга эга бўлган норматив ҳужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: |