Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият қандай номланади?
инновация;
Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар қандай номланади?
таълим инновациялари.
Фаолият йўналишига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?
педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.
Ўзгаришларнинг кўламига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?
тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари;
Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият қандай номланади?
инновацион фаолият;
Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат қандай номланади?
лойиҳалаш;
Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширишга йўналтирилган маъруза қандай маъруза саналади?
муаммоли маъруза;
Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчаси қандай маъносини англатади?
“ўзаро ҳаракат қилмоқ”;
Французча сўзидан олинган бўлиб, машғулотларда бирор-бир мавзу юзасидан талабалар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қиладиган технология (интерфаол метод) қандай номланади?
“Дебат”;
Blended learning бу... аралаш ўқитиш
Do'stlaringiz bilan baham: |