Олий таълим ташкилотида электрон автоматлаштирилган ва масофадан фойдаланиш имкониятини берувчи ахборот ресурс марказининг мавжудлиги


Фанларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш ва янги авлод ўқув адабиётларини яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг бажарилиш ҳолати


Download 66.5 Kb.
bet5/5
Sana20.12.2022
Hajmi66.5 Kb.
#1037059
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТАТУ нукус Филиали АРМ (Охирги)

Фанларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш ва янги авлод ўқув адабиётларини яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг бажарилиш ҳолати.
ТАТУ Нукус филиалининг Ахборот ресурс маркази фондини бойитиш мақсадида 2020 йилда жами 20 номда 87 нусха ҳамда 2021 йилда жами 164 номдаги 1686 нусха адабиётлар харид қилинган.Бундан ташқари, фондни бойитиш мақсадида жами 2269 номдаги адабиётларнинг электрон нусхаси яратилган ва ички тармоққа http:\\lib.tatunf.uz сайтига жойлаштирилган.
Филиал профессор-ўқитувчилар томонидан фанларни ўқув адабиётлар билан таъминлаш ва янги авлод ўқув адабиётларни яратиш режаси мавжуд. Ўрганиш даврида яъни 2020-2021 ўқув йилда 14 та дарслик чоп этилган.
2021-2022 ўқув йилида жами 28 адабиётлар (18 та дарслик, 10 та ўқув қўлланма) чоп этилган.
Шу билан бирга, қуйидаги камчиликлар мавжудлиги кузатилди: фан дастурлари бўйича ўқитиладиган асосий фанлардан янги адабиётлар (дарслик, ўкув қўлланма), жумладан ўзбек тили лотин графикасидаги адабиётлар сони етарли эмас;
АРМАТ++ дастури платформаси талабларга жавоб берадиган даражада такомиллаштирилмаган (муаллифлик ҳукукини химоялаш масаласи инобатга олинмаган, фойдаланувчилар учун интерфейсда баъзи параметлар такдим этилмаган, техник хизмат йўлга қўйилмаган);
Филиалда профессор – ўқитувчиларнинг АРМдан фойдаланиш самарадорлиги қониқарли, аксарият профессор – ўқитувчиларимиз АРМдан адабиётлардан фойдаланилган бўлса, айримлари сўнгги 2 йил давомида фойдаланмаган.
Жумладан, Сейтимбетов Даулетияр 2017 йил, Жолдасбаева Аксулыу 2019 йил, Турумбетов Байрам 2017 йил, Сапарова Гаухар 2017 йил, Рысназаров Ансат 2018 йил охирги марта АРМ дан адабиётлардан фойдаланган.
Шу билан бир қаторда талабаларнинг АРМ дан фойдаланиш даражаси яхши йўлга қўйилгани кузатилди, филиал талабаларининг АРМ га аъзолиги ва адабиётлардан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилганда Компьютер инжиниринг факултети 4 босқич талабалари сони 148 нафарни ташкил этса, шундан 134 нафари аъзо бўлишган, 14 нафари аъзолик гувоҳнамаси мавжуд эмас, ушбу факультетдан 71% талабалар аъзо бўлган, АРМ да фойдаланиш самарадорлиги паст бўлиб, талабалар 2018-2020 ўкув йилларда охирги марта адабиётлардан фойдаланилганлиги аниқланди.
Таклиф: АРМ ходимларини филиал Кенгашига аъзо бўлишини таъминлаш, филиалда чоп этилаётган дарслик, ўқув қўлланмалар янги авлодининг қорақалпоқ тилида яратиш жараёни қониқарли даражада, профессор-ўқитувчилар томонидан янги авлод ўқув адабиётларини яратишни кенг йўлга қўйиш, ўқув залидан фойдаланиш ҳажмини кенгайтириш, АРМ ходимларига қўшимча ҳақ тўлашни йўлга қўйиш, барча электрон адабиётларни АРМ сайтига тўлиқ жойлаштириш, етишмаётган адабиётлардан нусха олиш учун сканер қурилмаси билан таъминлаш.

Термиз агротехнологиялар ва инновацион
ривожланиш институти ТСНҚБ бошлиғи
эксперт камиссияси аъзоси А.А.Бўриев
Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling