Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Ахборотга ишлов бериш кичик тизими


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Ахборотга ишлов бериш кичик тизими адабиётларда кўп ҳолларда 
маълумотларга ишлов беришнинг автоматлаштирилган тизими (МИАТ) деб 
аталади, бунда «маълумотлар» тушунчаси «ахборот» тушунчаси билан 
синоним деб ҳисобланади. 
«Ахборот» тушунчасидан одатда хабарнинг мазмун-моҳиятини 
таъкидлашни истаган ҳолатларда фойдаланилади. Лекин АИСТ нинг асоси 
бўлган компьютер ҳозирча ишлов берилаётган хабарларнинг маъносини 
идрок қилишга қодир эмас. Компьютерларга нисбатан кўпинча 
«маълумотлар» тушунчаси қўлланилади ва компьютер машина элтувчиларда 
тақдим этилган маълумотлар билан операцияларни бажаради, дейилади. 
Бунда ҳар қандай белгилар тўплами, унинг мазмунидан қатъи назар, 
маълумотлар ҳисобланади. Маълумотларга муайян маъно бериб, уларга 
ишлов беришни ахборотга ишлов бериш деб қабул қилинади. Шунинг учун 
бундан буён «ахборот» тушунчасидан асосан маъновий мазмуни 
муҳимлигини таъкидлаш зарурияти юзага келган ёки у ўзбек адабиётида кенг 
қўлланиладиган ва ўрнашиб қолган сўз бирикмалари таркибига кирган 
ҳоллардагина фойдаланамиз. 
Ахборотни чиқариб бериш ва тасвирлаш кичик тизими (чиқариш 
тизими) берилган сўровга жавобни чиқариб беришни таъминлайди, бунда 
уни фойдаланувчи қабул қилиши учун қулай шаклда тақдим этади. Кичик 
тизим таркибига чиқариб бериладиган хабарнинг зарурий шаклини 
таъминлаб берадиган дастурлар мажмуи ва чиқариб берилаётган ахборот 
қайд этиладиган (акс этадиган) техник воситалар киради. Сўровга жавоб 


37 
босиш қурилмаси, дисплей, график тузгич, турли табло ва индикаторлар 
ёрдамида чиқариб берилиши мумкин. 
Узоқлашган терминал - бу марказий компьютердан уни бевосита 
улаш имкониятини истисно этадиган масофада узоқда жойлашган киритиш- 
чиқариш қурилмасидир. Терминал компьютер билан маълумотларни узатиш 
канали ёрдамида боғланади. Терминалдан олинадиган ахборотни 
компьютерга 
бевосита 
киритиш 
мумкин. 
Узоқда 
жойлашган 
терминаллар сифатида шахсий компьютерлар, терминаллар, телетайплар, 
махсус терминаллар ва абонент пунктларидан фойдаланилади. 
Кичик алоқа тизими терминалларнинг марказий компьютер билан ўзаро 
алоқасини таъминлайдиган ва унга масофадаги терминални бошқариш 
имконини берадиган дастурни ҳам ўз ичига олади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling