Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.77 Mb.
|
2.1. Педагогика
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Таълимнинг индивидуаллаштируви
- 6. Таълимнинг самарадорлиги
4. Таълимнинг инсонпарварлашуви – шахснинг турли таълим хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириши ва таълим жараёнида инсон қобиятининг очилишини англатади. ЕСТS таълимни давом эттириш учун олий таълим муассасасини, ўқув фанларини ва ўқитувчиларни танлиш имкониятини беради.
5. Таълимнинг индивидуаллаштируви ҳар бир талабанинг индивидуал режа ва таълим дастурларига эга эканлигини ифода этади. Талаба танлови асосидаги фанлар 70 % ни, мажбурий фанлар эса 30 % дан ошмайди. Талабанинг мустақил иш ҳажми 70 % ни, аудиториядаги иши эса 30 % ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар индивидуал таълимни ташкил қилишга асос бўлиб хизмат қилади. 6. Таълимнинг самарадорлиги гуруҳда индивидуал ўқитишли аудитория машғулотлари ва талабанинг муставқил ишларини уйғунлаштириш орқали таъминланади. Аудитория ўқув вақтининг 70% гача қисмини индивидуал ўқитишга, шунингдек умумий ўқув вақтининг 70%гача қисмини мустақил ишга ажратилиши ўқув фанларининг талабалар томонидан ўз қобилиятлари даражасида ўзлаштиришга имкон яратади. Бу асосида таълимнинг самарадорлиги таъминланади. Замонавий ўқитиш технологияси, ОТМнинг жиҳозланганлиги, профессор-ўқитувчилар таркиби фақат даражали, юқори малакали кадрлардан иборат бўлиши, ўқитишнинг юқори сифатлари – ЕСТS учун дастлабки зарурий талаблар ҳисобланади. Ўқув жараёнини ташкил этишнинг ушбу тизими, қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга. Ўқув режаси бўйича барча ўқув фанлари икки гуруҳга бўлинади: 1) мажбурий фанлар; 2) талаба томонидан ихтиёрий танланадиган фанлар. Улар тахминан 1:2 нисбатда бўлади. Ҳар бир талаба шахсий ўқув режасига эга бўлиши зарур. Қолаверса, талаба ҳар бир ўқув фани бўйича ўқитувчини танлаш ҳуқуқига эга. Модул-кредит тизими учун ҳар бир семестрда ўрганиладиган фанларнинг сони камида 3 та, кўпи билан 7 та бўлиши, мустақил ишга ажратилган соатларнинг аудитория соатларидан кўплиги ўзига хос жиҳатлар саналади. Асосий ҳужжат транскрипт (transcript of ruords) – унификациялашган ҳужжат бўлиб, ягона шаклга эга Транскрипт таълим натижаларининг тан олиниши учун мажбурий ҳужжат саналади. Унда талаба ўқиётган давлатда қабул қилинган баҳолаш тизими ҳамда ўз мамлакатида олган баҳолари тўғрисидаги маълумот берилади. Ўқув фанлари бўйича дастурлар “силлабус” деб номланиб, улар қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлади: - ўқув фанининг тўлиқ номи ва унинг ўқув режасидаги тартиб рақами; - ўқув фанини ўрганишдан кўзланган мақсад; - ўқув фанининг қисқача мазмуни; - машғулотлар жадвалииловасига асосланган тақвимий режа; - ўқитиш технологияси; - талабанинг масъулияти ва унга қўйилган талаблар; - талабалар билимини баҳолаш тартиби ва мезонлари; - асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати Модул-кредит тизимига кўра ўқув машғулотлари шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари ва талабанинг мустақил ўқиб-ўрганишига асосланади. Таълимнинг биринчи босқичида ҳар бир талабага ахборот пакети берилади. Унда маълумотлар мавжуд бўлиб, улар талабаларга модул-кредит тизими бўйича муваффақиятли таълим олиш шартларидан хабардор бўлиш имкониятини яратади: олий таълим муасасаси ҳақида маълумот; ўқув режаси; ўқув жараёнининг графиги; ўқув фанларининг мазмуни; ОТМда мавжуд бўлган ўқитиш тизимининг методик хусусиятлари ҳақида маълумотлар: талабалар билимини баҳолаш тизими ва баҳолар шкаласи ҳақида маълумотлар; ижтимоий-маиший шарт-шароитларга оид маълумотлар; ОТМ фаолиятининг тарихий тараққиёти ва унинг замонавий ривожига оид маълумотлар; қўшимча таълим хизматлари тўғрисида маълумотлар Ўқув кредитларини ҳисоблашда ҳафталик аудитория ўқув юкламаси 36, талабаларнинг ҳафталик меҳнат сарфи ўртача 54 соат миқдорида қабул қилинган. Модул-кредит тизими бўйича ташкил этиладиган таълим учун ҳам таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режаси таълим жараёни учун асоси бўлиб хизмат қилади. Айнан ўқув режасига мувофиқ ўқув фаолиятининг турлари бўйича талабалар томониан сарфланадиган меҳнат сарфлари аниқланади. Ўқув фаолияти турлари бўйича меҳнат сарфларини ҳисоблаш тахминан шундай кечади (4-жадвал): Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling