Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Хавфли омиллар – касаллик ривожланишини оширувчи унинг кучайишига ва 
оғир оқибатларга олиб келувчи ишлаб чиқариш ва атроф муҳитнинг биологик
генетик, экологик, ижтимоий ҳарактерга эга бўлган соғлиқ учун хавфли омиллар. 
Энди юқумсиз касалликларнинг хавфли омилларини кўриб чиқамиз. 
Маълумотлар таҳлилига кўра, Европа ва Шимолий Американинг 25дан 65 
ѐшгача бўлган аҳоли гуруҳлари орасида қуйидаги хавфли омиллар кенг тарқалган; 
мунтазам чекиш (29-56 % аҳоли), юқори ҚБ (15-60% аҳоли), гиперхолестеринемия 
(45-80 %), ортиқча тана вазни (11-38 %). 
 
Чекиш нафақат ўсма касалликлари, балки юрак қон томир касалликларининг 
юзага келишида ҳам хавфли омил ҳисобланади. Ҳозирги вақтда чекишга барҳам 
бериш ривожланган ва ривожланаѐтган давлатларда аҳолини соғломлаштиришда 
самарали чора тадбирлардан бири ҳисобланади.
Кўпчилик давлатларда (Финляндия, Исландия, Жанубий Ирландия, Канада ва 
б.) чекишга қарши кўрашга қаратилган компаниялар ташкил этилган, у аҳоли 
саломатлигини яхшилашга ва чекувчилар сонини камайтиришга олиб келди. 


120 
ЖССТ 1980 йил чекишга қарши кўраш учун ―Чекиш ѐки саломатлик...‖ 
девизи остида компания тузган эди. Чекиш соғлиққа зарар эканини илмий 
маълумотлар тасдиқламоқда. Бир нечта мисол келтирамиз. АҚШда ўтказган 
текширишларнинг бирида юрак қон томир касалликларининг ўртача сони 45-54 
ѐшдаги шахсларда агар кунига 20 та сигарет чекилса, чекмайдиганларга нисбатан 
1,4 маротаба ошади, 20 тадан ортиқ сигарет чекилса 2 баробар ошиши аниқланди. 
Тўсатдан ўлиш билан чекиш орасида аниқ боғлиқлик бор. Охирги йилларда чекувчи 
аѐл ва қизлар сони ошиб бормоқда. Маълумотларга кўра Санкт-Петербургда 14-18 
ѐшли қизларнинг 68,4 % и чекади ( мунтазам ѐки ҳар замонда ). 
Чекиш эркакларга нисбатан аѐлларда кўпроқ юрак қон томир, ўсма ва б. 
касалликларнинг ривожланишида хавфли омил бўлишдан ташқари қатор 
муаммоларни юзага келтиради. Чекиш ҳомиладорликка ѐмон таьсир кўрсатади; 

чекувчи аѐлларнинг ҳомиладорлик пайтида ҳомила ўсиши сусаяди ва 
туғилганда чекмайдиган аѐлларнинг чақалоқларига нисбатан ўртача 200 г кам 
туғилади, туғилаѐтгандаги тана вазни ва чекаѐтган сигарет сони орасида тескари 
корреляцион мунособат кузатилади

ҳомиладорлик пайтида чекиш чақалоқларда туғма касалликлар ривожланиш 
хавфини оширади; 

ҳомиладорлик пайтида чекиш перинатал ўлим сонини оширади

онанинг чекиши нафасни секинлаштириб ва юрак қисқаришини тезлаштириб 
ҳомилага салбий таьсир кўрсатади; 

чекувчи аѐлларда вақтидан олдин туғиш ва беихтиѐр аборт эҳтимоллиги 
юқори; 
Шундай қилиб, ноинфекцион касалликлар профилактикасида чекишга қарши 
кўраш муҳим ўринда туриш керак. Илмий таҳлил шуни кўрсатадики, аҳоли орасида 
чекувчилар сонини камайтириш билан юрак қон томир касалликларига қарши 
кўрашда 50 % мувафаққиятга эришиш мумкин. Чекиш тўхтатилса 10 йилдан кейин 
юрак қон томир патологияси ривожланиш хавфи чекмайдиганлар билан тенг бўлиб 
қолади. ЖССТ фикрича; чекишга қарши кўраш дастурлари қуйидаги вазиятларга 


121 
асосланиши керак; 1-чи чекмайдиган одам жамиятда яхши ҳулқли ҳисобланиши ва 
ҳар доим қўллаб қувватланиши керак; 2-чи тамаки рекламаси ман қилиниши керак, 
унинг ишлаб чиқарилиши ва экспортини чеклаш керак. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling