Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma
Тана вазнининг ортиқлиги. Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра,
иқтисодий ривожланган давлатларнинг 11дан 38% гача аҳолиси 25-64 ѐшида семизлик кузатилади. Ёғларнинг ортиқча йиғилиши (кўпинча қорин қисмида) артериал босимнинг ошиши, липид алмашинувининг бузилиши, инсулинли диабет ва бошқ. каби кардиологик касалликларининг ривожланиш хавфи омилларига олиб келади. Семизлик буйрак, нафас функциясига, ҳайз даврининг бузилишига, қўл оѐқларнинг остеоартрозига олиб келиши ва подагра, ўт қопининг тош касалликларининг ривожланиш хавфини ошириши ҳақида аниқ маьлумотлар бор. Ҳозирги кунларда семизлик ҳам ривожланаѐтган ҳам ривожланган давлатларда эпидемия тусини олган. Катта ѐшдаги аҳолининг 50% га яқини тана вазнининг индекси меъѐридан кўп. Ортиқча тана вазнини камайтириш ва бир меъѐрда ушлаб туриш қийин масала, лекин ҳал қилса бўладиган масала. Тана вазнини бошқариш учун қабул 165 қилаѐтган овқат миқдорини, овқат таркибини ва жисмоний фаолликни назорат қилиш керак. Тана вазнини меъѐрда ушлаб туриш организмга овқат билан тушаѐтган ва чиқиб кетаѐтган калория балансига боғлиқ. Жисмоний ҳаракат калорияни камайтиради. Тана вазнини парҳезларсиз, секинлик билан камайтириш тавсия қилинади, чунки парҳез билан озиш вақтинчалик. Овқатланиш баланслашган, овқат эса кам калорияли бўлиши керак. Аммо овқат маҳсулотлари турли туман, одатланган, овқат истеъмол қилиш инсонга ҳузур бағишлаши керак. ЖССТ семиришни профилактикаси бўйича қатор тадбирларни тавсия этади: тана вазнининг ошишида кам жисмоний фаолликнинг ролини аҳолига тушунтириш; ўзининг вазнини тўғри баҳолаш; иш жойида жисмоний машқларни бажариш ва ҳакозо. Ортиқча туз миқдори артериал гипертонияга олиб келиши ўтган асрнинг бошида аниқланган. Кунига 3 г гача туз қабул қилган аҳоли орасида ѐш ўтиши билан қон босимининг ортиши кузатилмаган. Агарда бу одамлар кунига 7-8 г туз истеъмол қиладиган регионга кўчиб ўтса, унда уларда қон босими ортади. Ҳозирги вақтда кўпчилик мамлакатларда одамлар физиологик эҳтиѐжидан ортиқча туз истеъмол қилади, шу вақтда кунига истеъмол қилинадиган тузни 5 г га камайтирилса, АБ тушади. Шундай қилиб, гипертониянинг бирламчи профилактикаси учун овқатланиш рационида тузнинг миқдори кунига 5 г бўлиши керак, шу билан бирга калийга бой маҳсулотларнинг (томатлар, бананлар, грейпфрут, апельсин, картошка ва бошқ.) миқдорини ошириш керак. Чунки калий тузнинг артериал босимни оширувчи хусусиятига тўсқинлик қилади. Кўпчилик мамлакатларда бундай тавсияларга алоҳида эътибор билан қарашмоқда, чунки улар юқори самара бермоқда. Финляндияда 1994 йилдан бошлаб кўпчилик нонвойхоналарда нон маҳсулотларини пиширишда туздан 2 баробар кам фойдаланади.(1 кг нонга 1,2 г нинг ўрнига 0,7 г ). Бу чоралар ҳисоб бўйича йилига инсультдан ўлим ҳолатини 2000га, миокард инфарктдан эса 1600га камайтирган. Даволаш учун чиқим йилига 100 млн.долларга, дорилар учун эса 40 млн. долларга камайган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling