Олий таълимнинг


-расм. Харажатлари камаювчи тармоқнинг узоқ муддатли


Download 5.27 Mb.
bet53/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

7.21-расм. Харажатлари камаювчи тармоқнинг узоқ муддатли
таклиф чизиғи (SL)

Тармоқ кенгайганда, унинг харажатларни камайтириш имконияти ҳам кенг бўлади. Масалан, йирик тармоқда транспорт тизимини самарали ташкил қилиш эвазига харажатлар камайиши мумкин, йирик тармоқда ресурслардан ҳам оптимал фойдаланиш имконияти туғилади (масштаб самараси) бу ҳам пировардда маҳсулот нархини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Ўртача харажатнинг ва товар нархининг пасайиши кенгаяётган тармоқни янги мувозанат нуқтага олиб келади (7.21-расмда Е2 нуқта).


Умумлаштириб таъкидлаш мумкинки, алоҳида фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолати ўртача харажати минимал бўлиб, нолга тенг бўлган иқтисодий фойда олиш билан тавсифланади. Бу, яъни бўлиши яна шундан дарак берадики, истеъмолчи ўзи талаб қилган ҳажмдаги маҳсулотни мавжуд харажатлар имкони даражасидаги энг минимал нархда сотиб олади. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, рақобатлашган бозор самарали ишлаб чиқаришни таъминлайди.


Таянч иборалар
Мукаммал рақобатлашган бозор, умумий, чекли ва ўртача даромадлар, фирма фойдаси, фирманинг мувозанат ҳолати, фирманинг зарарсиз ишлаш нуқтаси, фирманинг ёпилиш нуқтаси, фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклифи, узоқ муддатли оралиқда фирма мувозанати, фирманинг самарали размери.


Такрорлаш учун саволлар
Мукаммал рақобатлашган бозорнинг асосий шартлари нималар?
Рақобатлашган бозорда фирманинг талаб чизиғи қандай кўринишга эга?
Рақобатлашган бозорда фирманинг мувозанат ҳолати қандай аниқланади?
Фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи графигини тушунтириб беринг.
Фирма ва таромқнинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолати қандай аниқланади?
Фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи нималар билан белгиланади?

Тавсия этиладиган адабиётлар


1. Ғуломов С.С., Алимов Р.Х., Салимов Б.Т., Ходиев Б.Ю. Микроиқтисодиёт. -Т.: Шарқ, 2001.
2. Роберт Пиндайк, Даниель Рубинфельд. Микроиқтисод. Инглизчадан таржима. –Т.: Шарқ, 2002.
3. Роберт Х. Франк. Микроэкономика и поведение. - М.: ИНФРА, 2001.
4. Микроэкономика. Курс лекций. Задачник. Опорнўй конспект. Методические указания. Программа курса “Микроэкономика” http://www.ic.omskreg.ru/~econrus/win/library/3/program/4.htm



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling