Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Download 0.55 Mb.
bet4/8
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1621398
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5314644574189129944

3. Саноат географияси.
Ҳар кандай мамлакат иқтисодиётининг салоҳияти, аввало, унинг таркибидаги саноат ишлаб чиқаришининг ривожланганлиги билан белгиланади. Шу сабабдан ҳам иқтисодий географик тадқиқотларда саноатни ўрганиш алоҳида ўрин тутади. Ўз навбатида, саноат шаҳарларнинг вужудга келиши ва ривожланиши, урбанизация жараёни, транспорт ҳамда ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларининг шаклланишида асосий омил бўлиб хизмат қилиш ушбу тадқиқот йўналишининг аҳамиятидан дарак беради.
Саноат ҳам бамисоли санъатдир. Маълумки, санъат-бадиий тасвирий санъатда табиий борлиқ, ҳодиса ва воқелик сунъий равишда ўз шаклини, кўринишини ўзгартиради. Масалан, актёр ўзи бажараётган образга мослашса, тасвирий ва амалий санъатда воқелик умумлаштирилган ҳолда суратга, расмга туширилади. Худди ана шу оддий мисолга ўхшаб саноатда ҳам табиатдан олинган турли хил хом ашё қайта ишлаш жараёнида ўз шаклини ўзгартиради ва истеъмолга тайёрланилади.
Жамият тараққиёти билан истеъмол буюмлари ва маҳсулотларига бўлган талаб —эҳтиёж аста —секин ортиб боради. Натижада, қишлоқ хўжалиги — чорвачилик ёки деҳқончилик маҳсулотлари етишмай қолади. Бу аввалари ҳунармандчилик ва косибчиликни, кейинчалик эса саноат ишлаб чиқариши ва ундаги кооперация шаклининг дастлабки кўриниши - мануфактурага замин ясайди. Манфактуранинг ривожланиши ҳозирги замон индустриясига кучадики, бу жамият тараққиётида янги даврга мувофиқ келади. Саноатнинг бундай тарихий, анъанавий ривожланиб бориши асосан тўқимачилик тармоғи негизида амалга ошади. Қолган тармоқлар, жумладан, машинасозлик ва металлургия саноатининг дастлабки шаклланиши кўпроқ ана шу тўқимачилик саноатининг талаблари билан боғлиқ бўлган.
Шу ўринда айтиш лозимки, миллий иқтисодиётнинг шаклланиши ва унинг бозор муносабатларига ўтиш даврида тўқимачилик саноатининг устувор даражада ривожлантирилиши муҳим аҳамиятга эга. Бунинг қатор сабаблари бор: мазкур саноат ишлаб чиқариш жараёни унча мураккаб эмас, унинг шаклланишига катта капитал маблағ сарфланмайди (ишлаб чиқариш фондларининг қиймати нисбатан паст), бундай корхоналар тез қурилади, уларнинг ривожланиши учун ҳом ашё ва ишчи кучи барча жойларда мавжуд. Булардан ташқари, тўқимачилик саноатининг яна бир ажойиб ҳусусияти бор: унинг мақсулоти ҳамма учун ва ҳамма вақт керак, уларнинг нархи ҳам анча арзон. Шу боис ушбу саноат тармоғининг айланиши, даромад ҳосил қнлиш имконияти кенг бўлади.
Мамлакатни индустриялаштиришдаги бундай жараённи эволюцион йўл деб аташ мумкин. Жаҳоннинг қатор ривожланган мамлакатларида синаб кўрилган тажрнбалари айнан ана шу йўналишнинг мақбуллигидан далолат беради. Шу объектив ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда республикамизнинг турли вилоятларида тўқимачилик саноатини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Жумладан, қисқа вақт давомида ҳорижий инвесторлар ҳамкорлигида Қорақалпоқистон Республикаси, Самарканд, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Хоразм, Тошкент вилоятларида замонавий технология билан жиҳозланган корхоналар кўрилиб, ишга туширилади. Энг муҳими-бунинг учун мамлакатимизда хом ашё (пахта ва пилла толаси) бисъёр, меҳнат ресурслари мул ва халқимизнинг бу хусусдаги кўникма ва ишлаб чиқариш малакалари ҳам бой.
Географияда саноатни ўрганиш асосан икки, бир - бирини тўлдирувчн йўналишларда олиб борилади. Биринчиси — бу тармоқлар йўналиши бўлиб, унда кўпроқ соф иқтисодий масалаларга эътибор қаратилади ва тармоқларнинг таҳлили уларнинг ҳудудий ташкил этилишини ёритилиши билан уйғунлаштирилади. Демак, бу ерда тадқиқот «тармоқ - ҳудуд» тартибида амалга оширилади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling