Олий ва ўрта махсус таълим


Download 58 Kb.
bet1/3
Sana20.12.2022
Hajmi58 Kb.
#1035066
  1   2   3
Bog'liq
7 Автотранспорт НИЗОМ


АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА
ТАЪЛИМ ЖАРАЁРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА Н И З О М


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.Мазкур Низом автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 октябрдаги 445-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги хайдовчилик касбига тайёрлайдиган барча касб-ҳунар таълими муассасаларга тааллуқли ягона низомдир.


2.Халқ хўжалиги учун автотранспорт воситаларига хайдовчиларни тайёрлаш («Д», «Е» тоифасига тайёрлашдан ташқари) ўқув-моддий негизи замонавий талабларга жавоб берадиган ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан рухсат берилган таълим муассасаларида олиб борилади.
«Д» ва «Е» тоифасидаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фақат «Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотларининг ўқув муассасалари ваколатига киради.
II. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

2.1.Автотранспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборатдир:


а) «В» ва «ВС» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун шахсларни алоҳида тоифага тайёрлаш ўқув режаси ва дастурларида кўрсатилган муддат бўйича олиб борилади.
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш соғлиғи махсус тиббий талабларга жавоб берган ўқувчилар учун амалга оширилади.
б) «В» ва «С» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқарувчи хайдовчиларни автомобил техникаларини, ташиш технологияларини ўрганиш ва автомобилни бошқариш малакасини такомиллаштириш ўқув режаси ва дастурларида кўрсатилган муддат бўйича ташкил қилинади.
2.2. Қизларни «ВС» ва «В» тоифаларига тайёрлаш қуйида кўрсатилган айрим чекланишларни ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади:

  • юк автомобилларининг юк кўтариш қуввати 2,5 тоннадан ошмаслиги керак.

2.4. Ўқув муассасаларида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ишлари Ички ишлар вазирлиги ДАН бошқармалари билан келишилган ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази томонидан тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастурлари асосида олиб борилади.
2.5. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг тайёрлашга ихтисослашган касб-ҳунар коллежларини ташкил қилиш учун улар ушбу Низом талабларига жавоб берадиган ўқув-моддий негизи ва зарур муҳандис-ўқитувчи кадрлари билан таoминланган бўлиши ва маҳаллий ДАН (бошқармаси) бўлимида рўйхатдан ўтишган бўлиши шарт.
2.6.Автомобил транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ўқув гуруҳларининг сони 25 кишидан зиёд бўлмаслиги керак. Ўқув юртлари ўқиш бошланиши билан 20 кун ичида гуруҳлардаги ўқувчиларнинг рўйхатини тузишлари ва уларни махсус шаклда ДАН рўйхатга олиш ва имтиҳон қабул қилиш (бўлим) бўлинмалари (кейинги ўринларда РИБ (ТРИБ) деб аталади) нинг рўйхатидан ўтказишлари лозим.
2.7. Ўқув-тарбия жараёнини назарий ҳамда лаборатория-тажриба машғулотлари, автотранспорт воситаларини бошқариш машқлари ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганишдан иборат бўлади.
Ўқув-тарбия жараёнининг тузилиши ва мазмуни автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув режаси ва дастури билан белгиланади.
2.8. Ўқув режа ва дастурларида кўзда тутилган барча машғулотлар тасдиқланган дарс машғулотлари жадвалига асосан, автомобилни бошқариш ҳамда автотранспорт воситаларини бошқариш машғулотларининг тажриба жадвали бўйича ўтказилади.
2.9. Барча машғулотлар махсус журналларда қайд этилади. Автотранспорт воситаларини бошқариш, бундан ташқари йўл ҳаракатлари, автотранспорт воситаларини бошқариш ва ўқув тренажёрларда ўтказилган машғулот ҳисоботлари шахсий варақасида қайд этилади.



Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling