Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 йил 28 августдаги 177-буйруғига асосан 1149 рақамли гувоҳнома билан ўқув қўлланмаси сифатида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АҲМАДАЛИ АСҚАРОВ УЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ЭТНОГЕНЕЗИ ВА ЭТНИК ТАРИХИ (ўқув қўлланма) Тошкент «Университет» 2007 / ИХО2 Ушбу ўқув қўлланма ўзбек халқининг келиб чиқиши, яъни унинг узоқ давом этган этногенези ва этник тарихи ҳақида. Китобда ўзбекларнинг уруғ-қабила ҳолатидан аста-секин элат- халқ бўлиб шаклланиб бориш жараѐни ва шаклланган халқ ҳолатидан миллат даражасига ўсиб чиқиши бой моддий маданият ва ѐзма манбаларнинг тарихий таҳлили асосида баѐн этилган. Қўлланмада ўзбек халқи, ҳозирда мустақил давлат сифатида эгаллаб турган тарихий она замин ҳамда унинг теварак-атроф ҳудудлари билан жуда қадим замонлардан бевосита боғлиқ тубжой халқ эканлиги, унинг этник таркибининг асосини ерли суғдий ва туркий аждодларимиз ташкил этганлиги, ана шу икки йирик, икки тилли этник қатламларнинг узоқ асрлар давомида бир-бирлари билан аралашиб-қоришиши натижасида ўтроқ туркигўй ўзбек халқи таркиб топганлиги тўғрисида илмий холислик ва объектив тарихий таҳлиллар асосида батафсил маълумот бериш кўзда тутилади. Тақризчилар: тарих фанлари доктори, академик Ў.И. Исломов, тарих фанлари доктори, профессор М.М.Исҳоқов, тарих фанлари доктори, профессор Ҳ.Н.Бобобеков, тарих фанлари номзоди, доцент А.А.Аширов. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 йил 28 августдаги 177-буйруғига асосан 1149 рақамли гувоҳнома билан ўқув қўлланмаси сифатида тасдиқланган. Таълим йўналиши: Бакалавриат 5140600 —тарих 15В^-978-9943-305-О7-06 ©Университет нашриѐти-2007в. КИРИШ Ҳар бир халқнинг тарихи унинг этногенези ва этник тарихи билан узвий боғлиқдир. Этногенез ва этник тарих эса тарих фанининг бош масаласидир. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи Ўзбе- кистон халқлари тарихининг таркибий қисмини ташкил этади. У тарихий ѐзма манбалар, этнография, археология, антропология, лингвистика, топонимика, эпиграфика, нумизматика каби фанлар билан ўзаро алоқада ва узвий боғлиқ бўлиб, уларсиз ўзбек халқи этногенези ва этник тарихини мукаммал илмий ўр- ганиб бўлмайди. Айниқса ушбу муаммонинг этно- генез қисмини ўрганишда улардан олинган маълу- мотлар масала ечимига кўп ойдинликлар киритади. Дастлаб, собиқ совет ҳокимияти таркибида мил- лий республикаларни ташкил этиш жараѐни кетаѐт- ган кезларда, ўзбек халқининг келиб чиқиши масала- си фақат турк этноси билан боғлиқ ҳолда ўрганилиб, фанда "пантуркизм" атамаси пайдо бўлди. Бу таъли- мот заминида "Ўрта Осиѐ аҳолиси азалдан турклар бўлиб, буюк Турон, сўнг Туркистон бўлиб кетган", деган ғоя ѐтарди. Улар ўзбек халқининг турк илдизи- ни туркий бўлмаган этнослар билан аралашиш нати- жасида ташкил топганлигини инобатга олмайдилар. Улар орасида шундайлар ҳам борки (ҳозир ҳам учраб туради), улар ўзбек халқининг келиб чиқишини Нух пайғамбарнинг ўғли Ёфасдан, Ёфаснинг ўғли Тур ѐки Туркдан бошлайдилар. Натижада, унинг акс садоси сифатида "паниронизм" таълимоти пайдо бўлди. Бунга кўра, "бу заминнинг тубжой ахолиси эроний тилли халқ бўлиб, бу юртга турклар кейинчалик кел- ган", деган ғайриилмий концепция пайдо бўлди. Ўша кезларда, бу мураккаб масала ечимига ислом ақида- парастлари ҳам аралашиб, "миллий этнослар йўқ, фақат ислом миллати бор, халқларни тилига қараб эмас, балки динига қараб миллатини белгиламоқ ке- рак", деган диний концепция пайдо бўлди. Бу қараш фанда "панисломизм" номини олди. Бундай ноилмий концепцияларнинг пайдо бўлиши ўз даврида шу муаммо йўналишига боғлиқ фанлар ривожланиш даражасининг заифлигидан далолат берарди. Дарҳақиқат, Ўрта Осиѐ халқлари этногенези ва этник тарих масалаларига дахлдор этнология, архео- логия, этнография, антропология, топонимика, тари- хий лингвистика каби фан тармоқлари ўша кезларда ҳали ривожланмаган эди. Бинобарин, Ўрта Осиѐ халқларининг келиб чиқиши борасидаги талқинлар фақат тарихий ва афсонавий ривоятлар асосида яра- тилган сўнгги ўрта асрлар даври қўлѐзма манбалари-га асосланган. Ушбу мураккаб муаммонинг ечимига алоқадор фан тармоқлари ривожланиб, уни комплекс ўрганиш- га ўтилгач, Ўрта Осиѐ халқларининг келиб чиқиши масаласида бирдан-бир тўғри бўлган миллий автохто- низм назарияси ишлаб чиқилди. Бунга кўра, ҳар бир халқнинг келиб чиқишини ўрганишда унинг этник таркибини аниқлаш зарурлиги, шундагина, у ѐки бу халқ, унинг этногенези ва этник тарихи, маданий мероси, сарҳадлари, давлатчилик тарихи ҳақида тўғ-ри хулосага келиш мумкин бўлади. Чунки этногенез ва этник тарих масаласи ўта мураккаб муаммо бўлиб, у изланувчидан зўр масъулиятни, тарихий изчилик ва объективлик тамойилларига амал қилишни, муам-мо илмий ечими йўлида миллий эҳтиросларга берил- масликни қатьий талаб қилади. Маълумки, этнология фанидаги этнос назариясига оид илмий ишланмага кўра, ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи уч босқичдан иборат. Биринчи босқич — этногенетик жараѐн тарихи, иккинчи босқич — этнос, яъни элат, халқ тарихи, учинчи босқич — миллат тари-хидан иборат. Халқ тарихининг этногенез қисми унинг элат, халқ бўлиб шаклланишига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Халқнинг ибтидоси қабиладан бошла-нади. Этногенез якунида элатга хос барча этник аломат-лар мужассамлашган бўлади. Этник аломатларни эса ҳудудий бирлик, иқтисодий- хўжалик бирлиги, этнома-даний бирлик, антропологик тип бирлиги, этник ном, ўзликни англаш, тил бирлиги ва ниҳоят, сиѐсий уюшма бирлиги ташкил этади. Халқ биологик ҳосила эмас, балки ижтимоий уюш- ма бирлигидир. У дарҳол ҳосил бўлмайди, балки узоқ давом этадиган этногенетик жараѐн махсули ва этник аломатлар йиғиндисидир. Этник аломатларнинг шакл- ланиши эса этногенетик жараѐнлар давомида бирин- кетин содир бўлиб боради. Халқ этногенези якунлан- гач, унинг этник тарихи бошланади, яъни шаклланган халқ тарихи бошланади. Халқ феодал жамиятининг ижтимоий махсули бўлиб, у баъзи ҳолларда дастлабки синфий жамият шароитида ҳам юз бериши мумкин (масалан юнонлар). Халқ тарихи ўз иқтисодий-хўжалик ва этномаданий ривожининг маълум нуқтасига етгач, унинг миллат бўлиб шаклланиш жараѐни бошланади. Бу нуқтанинг ижтимоий ҳаѐтда намоѐн бўлиши жа- миятда капиталистик ишлаб чиқариш муносабатла- рининг бошланиши билан юз бера бошлайди. Шунинг учун миллат капитализмнинг ижтимоий махсули ҳисоб-ланади. Халқларнинг келиб чиқиши масаласидаги бун-дай илмий қараш, муаммо ечимини комплекс ѐндашув асосида ўрганишга ўтилгач, этнология фанида ўз ўр-нини топди. Этногенез, этник тарих ва миллат тарихининг ҳар бирини алоҳида олганда, уларнинг бошланғич ва яку- ний нуқталари бор. Масалан, мана шу илмий концеп- ция асосида ўзбек халқи этногенезининг бошланғич нуқтаси сифатида дастлаб турк хоқонлиги даври қабул қилинди (академик А.Ю.Якубовский нуқтаи назари). Кейинроқ, ўзбек этногенезининг бошланғич нуқтаси антик давргача қадимийлаштирилди (академик С.П.Толстов нуқтаи назари). Академик Карим Шониѐ- зов ҳам сўнгги фундаментал тадқиқоти "Узбек халқи- нинг шаклланиш жараѐни" асарини мана шу нуқтаи назар асосида ѐзган. Ҳозирги кунда бу сана янада қадимийлаштирилган, яъни сўнгги бронза даври билан белгиланмоқда (акаде- мик ААсқаров нуқтаи назари). Бундай қарашларнинг илмий асосида ўзбекларнинг ўқ томири, бош илдизи икки тилда сўзлашувчи этник қатламлар (суғдий ва туркий)нинг қоришув натижаси эканлиги ва унинг дастлабки санаси, уларнинг илк бор аралаша бошлаган нуқтаси сўнгги бронза давридан бошланганлиги ҳисоб-га олинган. Ўрта Осиѐ халқларининг келиб чиқиши ҳақидаги миллий автохтонизм концепцияси илмий-методологик жихатдан асосли бўлсада, аммо унинг айрим томон- лари жиддий тахлил ва қўшимча илмий изланиш- ларни талаб қилади. Масалан, ўзбек халқи туркий илдизининг Ўрта Осиѐда илк бор пайдо бўлиши ѐки туркийларни фақат кўчманчи халқ сифатида таъ- рифлаш масаласи. Бу ерда замон ва макон масаласи, қадимги халқларнинг табиий-географик шароитга, экологик вазиятга мослашиб хўжалик юритиш анъа- налари ҳисобга олинмаган. Натижада, фанда баъзи бир англашилмовчиликлар пайдо бўлдики, бунга кў-ра, Ўрта Осиѐнинг туркий тилли қабилалари "кел-гинди", қадимий эронизабон халқга нисбатан эса "тубжой" аҳоли деб қараш тасаввури пайдо бўлди. Аслида шундаймиди? Иўқ, ундай эмас. Биринчидан, миллий автохтонизм назариясига кўра, "Ўрта Осиѐ халқларининг барчаси ҳозирда яшаб турган ҳудудлари билан азалдан боғлиқлиги" тасдиқлансада, аммо ўзбек халқ этногенезининг бош- ланғич нуқтаси Турк хоқонлигидан бошланади, деган тезис ўртага ташланиб, ўзбек халқининг туркий ил- дизини дастлаб илк ўрта асрлар даври билан, кейин- роқ эса антик давр билан чегаралаб қўйилди, Нати- жада, фанда, ушбу заминнинг унга қадар тарихи ва бой маданий мероси фақат эронизабон халқларга тегишли, деган хулоса чиқаришга ўрин қолдиридди. Бундан ҳозиргача фойдаланиб келаѐтганлар орамиз-да йўқ эмас. Тўғри, назарий қарашларда туркий тилли ўзбек- ларнинг асосий илдизларидан бири, ўқ томири эрон- забон суғдийлар, бохтарийлар, хоразмийлар ва сак қабилалари эканлиги инкор этилмайди. Аммо ўзбек халқи тарихи, маданий мероси, унинг келиб чиқиши ҳақида битилган илмий мақолалар, рисолалар, фун- даментал монография ва асарларда асосий урғу унинг туркий илдизи билан боғлиқ ѐзма манбаларга кўпроқ қаратилади. Натижада, ўзбек халқининг суғдий неги- зига беихтиѐр соя тушаѐтганлигини билмай қоламиз. Иккинчидан, одатда кўчманчи қабила ва элатлар ҳеч қачон бир жойда муқим яшамайди. Улар доим кўчиб юради. Чунки уларнинг хўжалик асоси ва тур- муш тарзи шуни тақозо этади. Моддий маданият ва ѐзма манбаларга кўра, Даштиқипчоқ ўз табиий- географик шароитига кўра, кўчманчиларнинг азалий ватани бўлсада, у ерларда яшаган ҳуннлар, усунлар, қарлуқ ва чигил, аргун ва тухси, калтатой ва қангли, қирғиз ва уйғур, Олтой турклари ва уларнинг аждод- лари ху, ди, рунг ҳамда сак-скиф қабилалари ҳеч қачон бир жойда муқим яшамаган. Улар нафақат бепаѐн буюк турк даштида, балки Ўрта Осиѐнинг қадимги деҳқон жамоалари томонидан ўзлаштирилмаган дарѐ ҳавзалари ва чўлларида ҳам ўз чорва молларини яйлов-ларда боқиб кўчиб юрган. Кўчманчиларнинг камбағал қисмини бир бўлаги ҳар сафар бу заминда қолиб кетиб, секин-аста ўтроқ турмуш тарзига ўта бошлай-дилар. Бу жараѐннинг бир неча асрлар давомида мунтазам такрорланиши ва унинг доимий тарихий воқеликка айланиши Ўрта Осиѐнинг Амударѐгача бўлган худудларини бронза давридан бошлаб Туронза-мин деб аталишига, унинг туркийгўй қабилаларини эса Туронзаминнинг тубжой аҳолига айланиб кетиши-га олиб келган. Ўрта Осиѐ саклари ("Авесто"да турлар, уларнинг аслзодалари — орийлар) ўз навбатида буюк турк чўли- нинг марказий ва шарқий Қозоғистон, Тоғли Олтой, Ўрал, Енисей ва Ўрхон дарѐлари ҳавзаларигача кириб борганлар ва у жойларнинг ҳукмрон туркий тил мухити таъсирида туркийлашганлар. Демак, қадимги сак-скиф қабилаларига хос икки тиллилик жуда кенг турк-суғдий этномайдонда юз берган иқтисодий ва сиѐсий ҳамда маданий жараѐнлар махсули эканлиги ҳақиқатга яқин-дир. Демак, Ўзбекистон деб аталмиш она заминимиз асосий халқининг ҳар икки этаик қатлами ҳам турксуг-дий этномайдонда жуда қадим- қадим замонлардан бирга яшаб, таркиб топган тубжой —автохтон ахоли ҳисобланади. Собиқ совет даври тарихий лингвистика тадқи- ^отлари ва унинг таъсирида бўлган тарих фанида Урта Осиѐнинг қадимги халқлари тили масаласида, уларни эроний тилли халқ сифатида талқин қилинди. Чунки "Авесто" ва Веда каби энг қадимги ѐзма ман- балар тили Оврупа халқларининг қадимий тиллари билан қариндош эканлиги аѐн бўлгач, бу минтақа- нинг туб аҳолисини барчаси мазкур ѐзма манбалар тилидан келиб чиққан ҳолда эронзабон деб қабул қилжниб, бу заминда қадим замонлардан улар билан бирга қон-қардош, қўшни ва қуда-анда бўлиб яшаб келган туркчиликка ҳеч қандай ўрин қолдирилмади. Ҳатго эроншунос олимлар Ҳинд-Оврупа назария- сидан келиб чиққан ҳолда, Ўрта Осиѐдан то Байкал- гача бўлган минтақаларда эроний тил мухити ҳукм- рон эди, деган асоссиз қарашни илмий жамоатчилик онгига сингдирган. Масалага жиддийроқ ѐндашилса, туркий халқлар этногенезини мутлақо туркчиликдан ѐки турк давлатчилигининг илк маконларидан келиб чиқиб ечиб бўлмайди. Чунончи, Ҳунн давлати ва Турк хоқонлиги шаклланган ҳудудлар Ўрта Осиѐдан шарқда бўлган. Аммо негадир, ҳар иккала давлат тарихида Турон ўлкаларини ўз тасарруфига қўшиб олиш масаласи бежиз кўтарилмаган. Чунки Турон ўлкалари Марказий Осиѐнинг аҳолиси жиҳатидан ҳам таркибий қисми бўлиб, бу ўлкалар мил.авв. I минг йиллик ўрталаридан бошлаб Эрон аҳамоний-лари тасарруфига ўтган эди. Таниқли авестошунос олим М.Исҳоқов таъбири билан айтганда, "бу ўлкада (қадимги Туронда) аҳамонийларнинг сиѐсий ҳукм- ронлиги ўрнатилиб, унинг таркибига кирган эроний ва туркий халқларнинг барига буюк Эрон давлати фуқароси сифатида қараш давлат сиѐсати даража-сига кўтарилди. Халқларнинг ўз тилларидан қатъи назар, умум эроний тил қонуний тил қилиб қўйилди. Натижада, давлат махкамачилиги доирасида Туроннинг туркий тил мавқеи сунъий равишда бекор қилинди" 1 . Шу шароитда Аҳамонийлар давлатининг таъси- ридан ташқарида қолган туркий халқлар дунѐсида давлатчиликнинг янги тўлқини вужудга келди, яъни ҳуннлар империяси пайдо бўлди. Бу давлат ички сиѐ- сатида туркчилик рухида иш тутиб, ташқи сиѐса- тини биринчи навбатда Турон ва турк дунѐсини бир- лаштиришга қаратди. Чунки бу ўлкаларда тил, аҳо- лининг турмуш тарзи бир-бирларига яқин бўлган ҳамда сиѐсий жиҳатдан Эрон анъанавий давлатчи- лигидан ажралиб чиқиш кайфиятидаги туркий халқ- лар яшар эди. Кейинчалик, Турк хоқонлиги ва Қора- хонийлар давлати ҳам айнан шунга таяниб иш кўрган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling