Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


VI боб. ЎРТА ОСИЁНИНГ ҚАДИМГИ ТУБЖОЙ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

VI боб. ЎРТА ОСИЁНИНГ ҚАДИМГИ ТУБЖОЙ
АҲОЛИСИ ВА УНИНГ "АВЕСТО" ВА
АҲОМОНИЙ ПОДШОЛАРИНИНГ
КИТОБАЛАРИДА АКС ЭТИШИ
Ўрта Осиѐ халқлари тарихи жуда қадимий. У қа-
димги тош даврининг ашель босқичига бориб тақа-
лади. Бу даврга тегишли археологик обидалар Ўзбекис-
тон ҳудудларида Селунғур ва Кўл-булоқ ѐдгорликлари 
мисолида ўрганилган. Селунғурда ҳатто илк аждод-
ларимизнинг меҳнат қуроллари билан бирга одам 
суяги қолдиқлари ҳам топилган. У тарихда 
Фергантроп номи билан маълум, унинг санаси қарийб 
1 миллион йил деб белгиланмоқда.
Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон ҳудудида кипш-
лик тарихининг Фергантроп одамидан кейин ўтган 
аждодлар тарихининг барча давр ва босқичларига оид 
ѐдгорликлар ҳам топиб ўрганилган. Бу кўп асрлик 
тарихнинг юздан тўқсон тўққиз фоизи археологик ман-
балар асосида ўрганилади. Чунки у даврларда ѐзув бўл-
маган. Ўрта Осиѐ халқлари қадимги тарихи ҳақида илк 
маълумот берувчи дастлабки манба "Авесто" бў-либ, 
унинг "Видевдат" китобида Ўрта Осиѐнинг қадим-ги 
вилоятлари ва халқларининг номлари тилга олинган.
Ўрта Осиѐнинг қадимхи халқлари ҳақида Ахамо-
ний подшоларининг қоятошлардаги битикларида ҳам 
тегишли маълумотлар бор. Ўрта Осиѐ халқларининг 
турмуш тарзи, урф-одатлари, кийим-кечаги ва кўп 
қиррали ҳаѐти ҳақида қизиқарли материаллар юнон 
муаллифларининг асарларида ва Хитой ѐзма манба-
ларида кўпроқ учрайди. Булардан ташқари, археоло-
гик изланишлар давомида турли давр ва йилларда 
топилган маҳаллий аҳолининг хоразмий, боҳтарий, 
суғдий ва "номаълум ѐзув" деб аталмиш ѐзма манба-
лари ҳам борки, улар қисқа ва кам бўлса-да, Ўрта 
Осиѐ халқлари, жумладан ўзбек этногенези учун 
ноѐб маълумотлар беради. Арабий, форсий ва туркий 
ѐзма манбаларида ҳам ўзбек халқи этногенези ва этник 
тарихи учун қимматли маълумотлар учрайди. Ўрта 
Осиѐ халқларининг келиб чиқиши масалала-рини 
ѐритишда уларнинг ўрни ва аҳамияти беқиѐс-дир. Бу 
ѐзма манбалар ичида энг қадимгиси, ўтмишда Урта 
Осиѐда яшаган халқлар номини илк бор тилга олган 
ѐзма манба "Авесто"дир.
122



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling