Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


II. Ўрта Осиѐнинг қадимги а^олиси ҳақида


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

II. Ўрта Осиѐнинг қадимги а^олиси ҳақида 
Аҳамонийларнинг қоятош битиклари
Сиѐсий тарих. Мил.авв. II минг йилликнинг ик-
кинчи ярми Эрон ва Туронзамин учун туб ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар ва сиѐсий воқеларга бой давр 
бўлди. "Авесто" манбасининг реал ҳаѐт ва диний 
ривоятлар асосида битилган маълумотлари таҳли-
лида форс ва эрон атамаларининг Ўрта Шарқда пай-
до бўлишини қадимги халқлар миграцияси билан боғ-
лаш анъанага айланди. Ана шу анъанага асосланил-
са, форсларнинг аждодлари — орийлар дастлаб ак-
кадча "Эламту"га ("Тоғли мамлакат") жойлашган. 
Эламитлар эса ўз юртларини "Хотамту" деб атаган-
лар. Қадимги "Хотамту" ("Эламту") ҳозирги Эроннинг 
жануби-ғарбий қисми ҳисобланади. Бу жойда орий-
лар макон топгач, "Хотамту" Персуа деб аталадиган 
бўлди. Манбаларда ривоят қилинишича, узоқ замон-
ларда бу жойлар шумерликлар томонидан "Ним мам-
лакати", яъни "баланддаги мамлакат" деб юритилган 
экан. Ривоятларга кўра, шу юртга қачонлардир 
(археоло-гик манбаларнинг таҳлилига кўра, мил.авв. II 
минг йилликнинг иккинчи ярмида) шимолдан орийлар 
бос-тириб келиб, ҳукмронликни қўлга киритган ва ўз 
чарва молларини боқиб юришган. "Авесто"да улар 
"арья"деб юритилган, яъни озод, эркин чорвадор қа-
билалар. Секин-аста улар маҳаллий деҳқон жамоа-
лари устидан ўз ҳукмронликларини ўрнатиб, жануби-
130


ғарбий Эрон ҳудудларининг хўжайинига айланади. 
Мил.авв. VIII асрнинг охири ва VII асрнинг 
бошларида орийларнинг нуфузли сардорларидан бири 
Ахамен ўз сулоласига асос солади. Мил.авв. VII асрда 
унинг ўғли Чишпиш форс қабилалари иттифоқини 
тузади. 
Тахми-нан 
мил.авв. 
640 
йилга 
оид 
миххатларда Парсумаш, яъни форс мамлакатмнинг 
подшоси сифатида Кир I тилга олинган. У бир неча 
махаллий подшоликларни бирлаштириб ягона давлат 
барпо этади. Мил.авв. 559 йилда Кир II ҳокимиятга 
келади. Бу ҳақда мил.авв. 550 йилга оид Вавилон 
хроникасида Кир II нинг Пар-суанинг ҳукмдори 
эканлиги эслатилади. Кир II нинг подшолик даврида 
Яқин Шарода Мидия, Лидия, Ва-вилония ва Миср 
каби йирик давлатлар мавжуд эди. У аввал Мидияни 
босиб олиб, Эламни ўзига қаратди. Сўнг Вавилония ва 
Лидияни қўшиб олди. Энди Кир II нинг ҳужумлари 
Бақтрияга ва сакларнинг ерларига қаратилди.
Мил.авв. 545-540 йилларда аҳамонийлар Бақтрия, 
Парфия, Марғиѐна ва Суғдиѐна вилоятларини бўй-
сундирадилар. Мил.авв. 530 йилда Кир II массагетлар 
юртига бостириб киради. Кир томонидан Ўрта Осиѐ-
ни босиб олиш жараѐнини уч босқичга бўлиш мум-
кин. Биринчи босқичда у Парфия ва Каспийбўйи 
саклари устига юриш қилди; иккинчи босқичда Бақт-
рия ва Амюргия саклари устига юриш; учинчи бос-
қичда Оролбўйи саклари (массагетлар — А.А.) устига 
юриш. Парфиянинг қўшиб олиниши ва Каспийбўйи 
саклари устига юриш Мидияни тор-мор қилиниши-дан 
кейинроқ бошланган эди. Мил.авв. 530 йили 
Оролбўйи саклари (массагетлар) устига уюштирил-
ган уруш Кир II учун муваффаққиятсиз якунланган. 
Оролбўйи саклари мил.авв. 518 йилда Доро I томони-
дан истило қилинган. Доро I истилоларига якун ясаб
таъкидлаш жоизки, унинг даврида (мил.авв. 522-486 
йилларда) аҳамонийлар сулоласи Ҳинд водийсидан 
Ўрта ер денгизига қадар ҳудудларда ўз ҳукмронли-
гини ўрнатади. Ана шу истилолар натижаси, аҳамо-
нийларга ўлпон тўловчи мамлакат ва халқлар номи 
аҳамоний подшоларининг қоятошларда, Персопол 
шаҳридаги шоҳ саройига кўтарилувчи пиллапоя де-
ворларида, Суза шаҳрида қад кўтарган Доро I ҳайкал
Ш


ѐзувларида келтирилган. Улар ҳақида В.В.Струве, 
В.В.Бартольд, М.М.Дьяконов, И.М.Дьяконов, В.И Аба-
ев, М.А.Дандамаев, Э.АГрантовский ва бошқалар кўп 
ѐзганлар. Уларнинг маълумотларга кўра, аҳамоний 
подшоларининг битиклари қадимги форс тилида ѐзил-
ган турли ижтимоий, сиѐсий ва диний масалаларга 
доир подшо буйруқларидан ва нутқларидан иборат.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling