Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

VII боб. ЎРТА ОСИЁНИНГ ҚАДИМГИ 
АҲОЛИСИ ҲАҚИДА ЮНОН 
МУАЛЛИФЛАРИ
Қадимги дунѐ тарихида Шарқ билан Ғарбни бир-
бирлари билан боғлаб турган карвон йўллари ("Ло-
жувард йўл", "Шо^ йўли", "Буюк ипак йўли", "Неф-
рит йўли" ва б.) мамлакатлар иқтисодий ҳаѐтида кат-та 
ўрин тутган. Ана шу йўлларнинг муайян қисмини 
назорат қилиш (чунки ундан катта даромад келарди) ва 
назорат ҳудудларини кенгайтириш мақсадида тур-ли 
баҳона ва сабаблар қидирилиб, асосий мақсад йўлида 
мамлакатлараро урушлар бўлиб турган. Ана шундай 
жангу жадаллардан бири мил.авв. VI-IV аср-ларда 
қадимги форслар билан юнонлар ўртасида олиб 
борилган урушлар эди. Қадимги дунѐнинг бу икки 
буюк империяси (Ахамонийлар ва Юнонистон) 
ўртасида бошланган урушларда Ўрта Осиѐнинг қа-
димги халқлари ҳам қатнашганлар. Шу муносабат 
билан юнон муаррихлари Ўрта Осиѐ халқлари ҳақи-да 
тарих учун қимматли маълумотлар қолдирганлар. 
Айниқса, қадимги Юнонистоннинг юксак илмий ва 
маданият марказларидан бўлган Кичик Осиѐ шаҳар-
лари, улардан чиққан олиму фузалолар, Эрон ва Ту-
ронзаминнинг қадимги халқлари ҳақида кўп қизи-
қарли маълумотлар берадилар. Манбалардан маълум 
бўлишича, қадимги юнонлар тарихи Иониянинг Ми-
лет шаҳрида шаклланган. "Ҳистория" (тарих) сўзи 
иония тилида "тадқиқот", "изланиш" маъносини бе-
ради. Милет тарих мактабининг мил.авв. VI асрда 
ўтган вакилларидан бири Гекатей бўлиб, у "Ер қурра-
си тавсифи" асарининг Осиѐга бағишланган қисмида 
ҳорасмийлар ҳақида илк бор маълумот берган. Шу-
нингдек, Гекатей маълумотларига асосланиб, хорас-
мийлар ва уларнинг Амударѐ қуйи ҳавзаларига кўчиб 
борган авлодлари ҳақидаги илк хабарларни кичик 
осиѐлик "тарих отаси" (Цицерон баҳоси) деб аталган 
Ҳеродотнинг "Тарих" асарида ўқиймиз'. Бу ҳақда 
Афиней, Степан ва бошқалар ҳам ѐзишган. Масалан, 
Афиней ѐзади: "Милетлик Гекатей Осиѐни тасвир-
лаб шундай дейди: "... парфларнинг шарқида текис-
1
Геродот. "Тарих", III том, 117.
135


ликлар ва тоғларни ишғол қилган хорасмийлар яшай-
ди. У тоғларда ѐввойи дарахтлар, тол, юлгун, тиканлик 
кинара ўсади". Степан эса "Хорасмия: парфларнинг 
шарқидаги шаҳар. Гекатей Осиѐни тасвирлаб, шун-
дай дейди: "Уларнинг шахри Хорасмия"
1
.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling