Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
Ҳеродот (мил.авв. 484-425 йилларда яшаган) Ки-
чик Осиѐ шаҳарлари, Вавилон, Финикия, Кипр оро- ли, Македония, Марказий Греция (Афина), Қораден- гиз соҳиллари, Эгей денгизи ороллари, умуман қадим- ги дунѐ мамлакатлари ва шаҳарларининг кўпчили- гида бўлган. У 10 йиллик саѐҳати давомида (мил.авв. 455-445) Ливия, Миср, Оссурия, Бобил, Экбатонда бўлиб, тўплаган барча материаллари асосида 9 жилд- лик "Тарих" асарини ѐзган. Ҳеродотнинг Ўрта Осиѐ халқлари тарихи ҳақидаги маълумотлари "Тарих" асарининг I, III, VII, IX жилдларида ўз аксини топган. У "Тарих"да бутун эътиборини Афинага қаратган, кўп воқеа ва фактлар Афина сиѐсати нуқтаи назари-дан ѐритилган. Асарда Европа ва Осиѐ, Юнонистон ва Эрон ўртасидаги уруш воқеалари ѐритилган. Унда тарихий воқеа ва ҳикоялар, афсона, миф, нақл, ри- воят, эртак, масал ва уларнинг асосий мазмуни ора- сига киритилган қистирма ҳикоялар тарзида бери- лади 2 (Ксеркс ва унинг укаси Масист, Тўмарис ва Кирнинг ҳалокати хақидаги ҳикоя ва бошқалар). Ҳеродотнинг "Тарих" асарида бизни қизиқтирган масала сак (скиф), массагет, хорасмий ва Хоразм, исседон ва дай, фарф ва маргуш, суғд ва парикан каби Ўрта Осиѐда қадимда яшаган ўтроқ ва кўчман-чи халқлар ҳақидаги маълумотлардир. У Кирнинг массагетлар устига юриши ва ҳалокати сабабларини ѐритади 3 . Скиф халқлари ҳақидаги маълумотлар "Та- рих" китобининг 4-жилдида берилади. У Шарқ халқ- ларини менсимай, "варвар" деб қарамайди. Унинг учун Шарқ инсоният маданиятининг, донишманд- ликнинг ўчоғи 4 , унинг фикрича, геометрия, қуѐш соати, қонуният, қуроллар, ѐзув маданияти кабилар Шарқдан келган 5 . 1 Пьянков И.В. Хорасмии Гекатея Мимлетского. ВДИ, №2. Москва-1972, стр. 6. 2 Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. Тошкент-1997. 48 бет. 3 Геродот. "Тарих" , том 1, 201, 204-215. 4 Ўша асар, том 1,4; том II, 4. 5 Ўша асар, том II, 109, 177; том IV, 180. 136 Ўрта Осиѐ халқлари Юнон-Эрон урушларининг иш- тирокчиси сифатқда юнон муаллифларини қизиқтир- ди ва асарларида улар ҳақида қимматли маълумотлар берадилар. Масалан, Ҳеродот "Тарих" китобида Бақгрия, Бақтра ва боҳтарийларни 13 марта, суғдларни 2 марта, хоразмликларни 3 марта, сакларни 11 марта, массагет-ларни 19 марта тилга олиб, уларнинг моддий маданияти, урф-одатлари, дини ва тарихи ҳақида ҳикоя қилган 1 . Ҳеродотнинг қадимги Ўрта Осиѐ тўғрисидаги асо- сий фикрлари форсларнинг сак-массагетларга қар-ши юришлари, Кир II ва Тўмарис ўртасидаги сиѐсий муносабатлар, аҳамоний ҳарбий қўшинлари сафида аждодларимиз жангчиларининг фаол иштироки, уларнинг яроқ-аслоҳалари, йўлбошчилари, жанглар- да улар кўрсатган жасоратлар, аждодларимизнинг аҳамонийлар асоратига тушиб катта хирож тўлаш- лари, Акес (Хилменд) дарѐси сувларидан фойдала- ниш масаласида туғилган можаро ва бошқалар ҳа-қида боради. Ҳеродот ҳеч қачон Ўрта Осиѐ вилоят-лари ва шаҳарларида бўлмаган. Шунинг учун унинг Ўрта Осиѐнинг тарихий географияси ҳақидаги маъ- лумотлари илмий изланишларни талаб қилади. Маса- лан, Ҳеродот массагетларнинг ҳудудий жойлашуви хақида бундай ѐзади: "Улар шарқда, қуѐш чиқиши йўналишида, Аракс дарѐсининг нариги ѐғида жой- лашганлар... Аракс дарѐси Матиѐна тоғларидан бошлаб оқади". Тадқиқотлардан маълумки, Аракс — бу Амударѐ. Матиѐна тоғлари — Помир ѐки Ҳинди- қуш тоғларидир. Чунки Ҳеродотнинг ѐзишича, Ма- тиѐна тоғларида Ҳинд дарѐси бошланади. Ҳеродот "Тарих" асарининг III китобида (117-боб) Акес суви можаросида Скилак ва Гекатейдан олган маълумотларига асосланиб қуйидагиларни хабар қи- лади: "Осиѐда хар тарафидан тоғ билан қуршалган бир водий бор, тоғда бешта дара бор. Бир вақтлар бу ерлар хорасмийларга қараган ва хорасмий гиркан, парфиялик, саранг ва фаманейларга чегарадош бўл- ган. Ана шу водий атрофидаги тоғлардан Акес деб аталувчи катта дарѐ оқиб тушган. Шу дарѐ беш ир- моққа бўлиниб, юқоридаги халқлар ерларини суғор- Саг^ллаев А Қадимш Ўзбекистон илк ѐзма манбаларда Тошкент-1996, 34 бег. 137 II ган... Аммо форсларга қарам бўлгандан кейин бу халқ- лар мана қандай аҳволга тушдилар. Шоҳ тоғ дарала- рини беркиттириб, тўғон дарвозалар қурдиради. Во- дийда сунъий қўл ҳосил бўлди. Илгари шу сувлардан фойдаланиб келган қабилалар энди бу имкониятлардан маҳрум бўлиб, дахшатли ҳолатга тушадилар. Қишда, албатта, бошқа жойлардагидек, илоҳият уларга ҳам намгарчилик юборади, ѐзда эса улар экадиган тариқ ва кунжут доим сувсиз қолади. Мутлақо сувсиз қолган-да, улар хотин-бола чақалари билан Парсуага боради-лар, шоҳ саройи қаршисига туриб олиб баланд овозлар билан ачинарли холда фарѐд қиладилар. Улардага сув танқислигини кўрган шох, арзгўйлар томонидаги тўғон дарвозаларини очишни буюради. Ерлар суғорилгач, яна тўғонни беркитишни буюради, энди бошқа сувга ташна қабила ерларига сув очадилар. Бироқ, мен бил-димки, тўғон дарвозасини очиш учун шоҳ катта пул (божлардан ташқари) олар экан. (порахўрликка ишо-ра—А.А.) Ишлар ана шундай" 1 . Ҳеродот асарида келти-рилган бу эпизоддан Аҳамонийлар ҳукмронлиги остида аждодларимиз, айниқса, оддий ме^наткаш жамоалар аҳволи қанчалик оғир бўлганлигига гувоҳи бўламиз. Ҳеродот келтирган мана шу эпизоддан келиб чи- қиб, Тарн, Алтхайм, Хеннинг, Пьянков, Ғофуров ва бошқалар хоразмликлар дастлаб Марв —Ҳирот ат- рофида яшаганлар, кейинчалик Ахамонийлар сиқуви натижасида ҳозирги жойларига кўчиб келган бўл- салар керак, деб фикрни юритганлар. Тадқиқотчи- лар, айниқса В.ААившиц қадимги хоразм тили "Авес- то" тилига яқин, деган хулосага келади. Шу фикрдаги олимлар (В.В.Струве, И.М.Дьяконов, В.Г.Луконин, М.Мэри Бойс, С.П.Толстов, М.Исхсжов ва бошқалар) "Авесто"нинг энгкўхна қисмлари, яъни "Гота" гимн- лари Хоразмда яратилган, дейдилар. Эҳтимол, Гота гимнлари Хороевада (Хорасмияда) яратилиб, хорас- мийлар уни ўзлари билан (мил.авв. VI асрнинг охирги чорагида) Амударѐ қуйи ҳавзаларига олиб келган, дейиш тўғрироқдир. Бу вариантда ҳам "Авесто"нинг "Гота"лари хоразмликлар жамоасида яратилганлиги тасдиқланади. Геродот. «Тарих», том III, 117. 138 I Ҳеродот Бақтрияни кўп тилга олади. Кир II нинг ҳарбий юришларига "Бобил, Бақтрия халқи, саклар ва мисрликлар тўсиқ бўлиб турганлар" деб ѐзади Ҳеро-дот 1 . Ҳеродот маълумотларида берилган "Бақтрия хал-қи" тушунчаси маълум бир этник бирликни англатади. Халқ маъносини берувчи "этнос" сўзи ҳам Ҳеродот "Тарих"ида кўп учрайди. Ҳеродотнинг ѐзишича, Доро I Ахамонийлар давла- тини 20 та сатрапликларга бўлиб бошқарган. Шундан 3 таси Ўрта Осиѐ худуди билан боғлиқ жойлардир. Масалан, "Тарих" китобида қуйидагиларни ўқиймиз: Бақтрияликлардан эглларгача бўлган халқлар 300 та- лант (бир талант 33,655 кг. кумушга тенг — А.А.) солиқ тўлаганлар. Бу—ўн иккинчи ўлка" 2 . "Саклар ва кас-пийлар 250 талант тўлаганлар. Бу ўн бешинчи ўлка. Парфияликлар, хорасмийлар, суғдлар ва орийлар 300 талант тўлаганлар. Бу ўн олтинчи ўлка" 3 . Ҳеродот аждодларимизнинг этник таркиби, уларни кийим-боши, ҳарбий қуроллари ҳақида ҳам маълумотлар беради, яъни "Бақтрияликларнинг бошларига кийган қалпоқлари мидияликларникига жуда ўхшаган, улар тростникдан ясалган ўқ ва калта найзалар билан қуролланганлар. Саклар (скиф қабиласи) узун чўққи-ли қаллоқлар кийган. Улар кенг чолвор кийганлар, сак камони ва ханжари билан қуролланганлар. Бу-лардан ташқари, уларда яна сагарислар, яъни икки тиғли жанговар ойболталар бўлган. Ушбу қабила (айнан скиф қабиласи) амиргия саклари деб номлан-ган. Форслар скифларнинг ҳаммасини саклар деб атайдилар. Бақтрияликлар ва сакларнинг сардори Гистасп —Доро ва Кирнинг қизи Атоссанинг ўғли бўлган 4 ". "Парфиялик.\ар, хорасмийлар, суғдлар, ган-дарийлар ва дадиклар бақтрияликларнинг қуролла-рига ўхшаган яроғ- аслаҳалар билан ҳарбий юришга кирганлар. Уларнинг йўлбошчилари: парфиялик ва хорасмийларда Фарнакнинг ўғли Артабаз; суғдлар- ники —Артей ўғли Азан бўлган 5 ". "Бақтрия чавандоз- 1 Геродот. "Тарих", том I, 153. 2 Ўша асар, том III, 92. 3 Ўша асар, том III, 93. 4 Ўша асар, том VII, 64. 5 Ўша асар, том VII, 66. 139 ларининг қуроллари пиѐда аскарлар қуролларига ўх- шаган, худди каспийларникининг ўзгинаси эди... Кас- пийлар ва париканийлар ҳ-ам худди пиѐда аскар- лардек қуролланган эдилар. Араблар ҳам худди пиѐда аскарлардек қуролланган эдилар, аммо уларнинг барчаси туяларда шундай тез чопар эдиларки, улар тезликда сипоҳилардан қолишмас эдилар" 1 . Ҳеродот Ўрта Осиѐнинг қадимги халқлари ҳақи- даги ҳикояларини айнан массагетлардан бошлайди: "Бу халқларни ўзига тобе қилгандан сўнг, — дейди Ҳеродот, — Кир массагетларни истило қилиш мақса- дини ўз олдига қўйган. Бу массагетлар, айтишларича, жасур ва беҳисоб қабиладир. Улар шарқда, қуѐш чиқиши йўналишида, Аракс дарѐсининг нариги ѐғида исседонларга рўпара жойлашганлар. Баъзилар улар- ни скиф қабиласи, деб ҳисоблайдилар." 2 . "Баъзилар- нинг айтишига кўра, Аракс Истрадан катта; бошқа- лар эса, аксинча, бу дарѐни кичик деб ҳисоблайди-лар. Аракс дарѐсида ороллар кўп... Бу оролларда яшовчи одамлар ѐзда мевали дарахт ҳосилини йиғиб, қишга қуритадилар... Массагетлар гулхан атрофига йиғилишиб, пишган меваларни оловга отадилар. Улардан чиққан ҳиддан, эллинлар вино ичиб маст бўлганларидек, кайф қиладилар. Оловга қанча кўп мева ташланса, ундан чиқадиган ҳид кўпайиб, бад- маст бўладилар. Сўнг ўринларидан туриб, ўйнашади, ашула айтишади. Бу қабилаларнинг турмуш тарзи ҳақида шундай ҳикоя қиладилар. Аракснинг бир ўзани ...Каспий денгизига қуйилади. Каспий бошқа сув омборлари билан боғланмаган денгиздир 3 . "Мас- сагетларнинг кийим-кечаги скифларникига ўхшайди, турмуш тарзи ҳам ўхшаш. Улар отда ва пиѐда жанг қиладилар. Одатда, уларнинг қуроллари камон, найза ва жанговар ойболтадан иборат. Уларнинг ҳамма нар- салари олтин ва мисдан ишланган. Аммо барча сан- чиқ, ўқ ва ҳарбий болталарнинг металл қисми мисдан ишланган (бронзадан демоқчи —А.А.), бош кийим- лари, бел камари олтин билан нақшланган. Улар от- 1 Геродот. "Тарих", том VII, 2 Ўша асар, том I, 201. 3 Ўша асар, том 1, 202. 140 ларнинг эгар-жабдуғини ҳам уст-бошлари каби олтин билан безатадилар. Темир ва кумушдан ясалган буюмлар уларнинг рўзғорида ишлатилмайди, чунки бу металлар массагетларнинг ерларида умуман учра- майди. Аммо уларда олтин ва мис жуда кўп" 1 . "Массагетларнинг урф-одатлари ҳақида яна шу- ларни айтиш мумкин: Оиладаги эркакларнинг ҳар бири биттадан аѐлга уйланади, аммо улар оиладаги аѐлларнинг истагани билан бирга жинсий алоқада бўлиши мумкин... Массагетлар буғдай экмайдилар, чорвачилик ва балиқчилик билан шуғулланадилар (Араксда балиқ ҳаддан зиѐд) ҳамда сут ичадилар. Массагетларда улуғланган ягона худо — Қуѐш, Қуѐш- га улар отни қурбонлик қиладилар, чунки худога дунѐдаги энг чаққон чопқир жонлиқни қурбон қилиш лозим деб ўйлайдилар" 2 , Мил.авв. 530 йилда Кир II массагетлар устига юриш қилади. Ҳеродотнинг ѐзишича, шу кезларда массагет-лар подшоси ўлган бўлиб, унинг ўрнига бева хотини — Тўмарис подшолик қиларди. Ҳеродот ушбу воқени қуйидагича ҳикоя қилади: "Массагетларнинг подшо-си ўлган шоҳнинг беваси эди. Унинг номи Тўмарис эди. Кир II уни хотинликка олиш баҳонасида, унга совчилар юборади. Аммо Тўмарис Кирни унга уйла-ниш учун эмас, балки массагетлар подшолигини эгал-лаш учун шундай қилганини тушуниб қолади ва унга рад жавоб беради. Кир айѐрлик орқали ўз мақсадига ета олмагач, массагетлар юртига очиқ уруш эълон қилади. Дарѐдан (Араксдан) қўшинни ўтказиш учун подшо сол-кўприк (понтон) қуришга буюради, кўп-рик устига эса минора қурдиради. Кир қўшинлари бу ишлар билан бандлигида Тўмарис Кирга вакил юбориб, "Мидияликлар подшоси! Кўприк қуришни тўхтат! Сен олдиндан билмайсан- ку, бу ишларинг сенга фойда келтирадими ѐки йўқ? Шаштингдан қайт, ўз мамлакатингга подшолик қилавер, бошқалар юртига кўз олайтирма. Лекин сен, албатта, маслаҳа-тимга кўнмайсан, тинчликни уйламай, ўз билганинг-дан қолмайсан. Агар сен массагетлар устига ҳарбий 1 Ўша асар, том 1, 215. 2 Геродот, "Тарих", том 1, 216. 141 юриш қилишни жуда истаѐтган бўлсанг, дарѐга кўприк қуришни тўхтатгин-да, дарѐдан биз томонга бемалол кечиб ўтавер, мен қўшинларимни соҳилдан уч кунлик йўл нарига олиб кетаман. Агар сен истасанг, соҳилдан уч кунлик йўл нарига қўшинингни олиб кет, мен дарѐ- дан кечиб ўтай, сенинг юртинг чегараларида жанг қи- лайлик". Шундан сўнг Кир амалдорлари билан кенгаш ўтказади ва Тўмарисни қўшинлари билан ўз ерларида қарши олишга келишадилар. Аммо йиғинда қатнашганлардан бири — лидиялик Крез бундай қарорга келиш катта хатоликка йўл қўйиш билан баробар эканлигини шоҳга исботлайди ва дейдики, "Агар душманни ўз ерингга киритсанг, сенга катта хавф туғилади: мағлубиятга учрасанг, мамлакатинг бошига офатлар келтирасан. Чунки массагетлар ғалабадан сўнг ўз юртларига осонликча қайтиб кетмайдилар, аксинча мамлакатинг ичка- рисига босиб бораверади. Агар сен ғолиб чиқсанг, сенинг ютуғинг унчалар катта бўлмайди. Бу ютуқ уларнинг ерларида юз берса, сен уларни ўз юртла- рида қувлайсан. Мен ҳар икки ҳолатни тахлил қилиб, шундай хулосага келдимки, сен душманни ўз ерида енгиб, тўғридан-тўғри Тўмарис юртига кириб бо- расан. Менимча, дарѐдан ўтиб, улар юртига кириб олайлик, қани душманларимиз қанчага чекинар экан, сўнг улар устидан ғолиб чиқиш йўлларини ўй-лайлик", деб Крез ўз режасини баѐн қилади: "Бил-сам, массагетлар аслзодаларга хос форс турмуш тар-зидан мутлақо бехабар ва улар (массагет жангчи-лари— А.А.) шоҳона дастурхон кўрмаган эканлар. Ҳарбий лагерда кўпгина қўйлар сўйилиб, тўкин дас-турхон ясалиб, кичик бир отряд билан керагидан ортиқ вино ичимликлари қолдириш режалашти-рилади. Асосий қўшин эса дарѐ томон чекиниши керак. Агар мен адашмасам, — дейди Ҳеродот —душ-ман лагерида қолдирилган қисмни массагетлар ен-гиб, лагерда тузалган тўкин дастурхонга ташлана-дилар, маишат бошланиб кетади. Мўл-кўл винолар-дан бадмаст бўлган душман устига Кир қўшинлари ѐпирилиб ташланадилар ва буюк ғалабага эришиш имконияти яратилади 1 . Геродот. "Тарих", том 1, 205-207. 142 "Кир биринчи маслахатдан воз кечиб, Крез такли- фини қабул қилади. Сўнг шох Тўмарисга хабар юбо- риб, уни чекинишга, дарѐдан ўтиб олиб, унинг ерида жанг қилишга тайѐр эканлигини билдиради. Малика ваъдасига биноан ўз қўшинлари билан чекинади. Кир эса ўғли Камбизни валиазд қилиб тайинлаб, унга Крезни ҳурмат қилишни ва (урушда бирон кор-ҳол юз бергудек бўлса) доимо ғамхўрлик қилиб юришни топширади. Шундан сўнг Кир Крез билан Камбизни Персидага жўнашга рухсат беради, ўзи эса қўшинлари билан дарѐдан кечиб ўта бошлади. Араксдан ўтгач, массагетлар ерида Кир туш кўради. Тушида у катта ўғли Гистаспни кўради. Елкасида қанотлари бор эмиш ва у қанотларнинг бири Осиѐ-ни, иккинчиси Европани ѐритиб турган эмиш. Арсам ўғли Гистаспнинг энг катта фарзанди, аҳамонийлар уруғидан бўлган Доро ўша вақтда 20 ѐшларда бўлгани учун ҳарбий хизматга олинмай, Персияда қолиб кетган эди. Уйғониб Кир кўрган туши устида ўйлай бошлайди. ... Ҳузурига Гистаспни чақириб, гувоҳлар- сиз дейди: "Гистасп! Сенинг ўғлинг менга ва менинг давлатимга хавф солмовда. Бу менга аниқ маълум бўлди... Чунки худолар менинг. ҳақимда қайғурмоқ- далар. Хуллас, тушимдан маълумки, ўғлинг менинг жонимга қасд қилмоқчи. Шунинг учун Персидага тезроқ қайтгин-да, ўғлингни жазога торт, мен масса- гетлар юртини таслим этгач, уйга қайтаман" 1 . Кирнинг тушида илохларнинг маълум қилишича, массагетлар билан бўладиган жангда унинг ҳалокати, подшолик эса Дорога ўтиши аѐн бўлади. Қаттиқ таш- вишга тушган Кирнинг кўнглини кўтариш мақса- дида, "Э олампаноҳ! Сени ўлимингни истаган кимса- нинг форс бўлиб туғилгандан кўра, тезроқ ўлгани яхши эди. Сен форсларни қулликдан озод этиб, бар-ча халқлар устидан ҳукмронлик қилишини таъмин- ладинг. Агар сенинг тушларинг менинг ўғлимни исѐнкор эканлигини аѐн қилган экан, мен уни сенинг қўлингга топшираман, уни нима қилишни ўзинг ҳал қил!" 2 деб Персидага жўнайди. ' Ўша асар, том 1, 208-209. 2 Ўша асар, том 1, 210. 143 Кир эса ўз қўшинлари билан Араксдан ўтиб, бир кун йўл босади ва Крезнинг маслахатига кўра, лагер қуриб, энг заиф қўшинларидан бир қисмини тўкин дастурхон билан қолдириб, ўзи яна асосий қўшин билан Аракс бўйига қайтади. "Массагетлар армияси- нинг учдан бир қисми билан Кир II қолдирган қўшин ўртасида қаттиқ жанг бўлади. Жангда форслар қў- шини енгилади. Ғалабадан хурсанд бўлган массагетлар тузаб қўйилган тўкин дастурхонга ташланадилар, маишат бошланади. Массагетлар бадмаст бўлишиб, барчаси уйқуга кетган пайтда, Кир қўшинлари пайдо бўлиб, бир қисм массагетларни қиради, қолганларини осонгина асир олади. Асирлар орасида малика Тўма-риснинг ўғли, массагетлар сардори Спаргамис ҳам бўлган эди" 1 . Ҳеродот ўз ҳикояларини давом эттириб: "Малика Тўмарис ўз қўшини ва ўғли билан юз берган воқедан хабар топгач, Кирга элчи юборади ва дейдики, "Қон- хўр Кир! Қувонма, бу ютуғинг билан. Узум виносини ичганда, сизлар ҳам эс-ҳушингизни йўқотасиз, сўз- лаганда маънисиз, нолойиқ иборалар ишлатасиз, ҳалол жангда қурол кучи билан эмас, балки шундай ифлос йўллар билан ўғлимни қўлга олдинг. Энди ме- нинг сўзимга қулоқ сол: ўғлимни бер ва яхшиликча менинг ерларимдан кет, ҳалиям қўшинимнинг учдан бир қисмини яксон қилишга эришдинг. Агар сен шундай қилмасанг, массагетлар илоҳи — Қуѐш худоси олдида қасамѐд қиламанки, мен сени —қонхўр жал- лодни, ўз қонингга тўйдираман" 2 . Аммо Кир элчи сўз- ларига эътибор бермади, жангга отланди. Малика Тўмарис ўғли Спаргапис эса мастликдан хушига кел- гач, ѐмон аҳволга тушиб қолганини тушунади, зан- жирбандликдан озод қилишни Кирдан илтимос қи- лади. Валиаҳд қўллари қишандан озод этилгач, но- донлик қилиб қўйганлигидан орият қилиб, ўзини-ўзи ўлдиради" 3 . «Кир Тўмарис таклифини эътиборга олмагач, малика бор кучи билан форслар устига ташланди. Геродот, "Тарих", том 1, 211. Ўша асар, том 1, 212. Ўша асар, том 1, 213. 144 Бу жанг, менинг назаримда, варварлар билан бўлган тўқнашувларнинг энг даҳшатлиси эди. Жангнинг бориши, билишимча, бундай бўлган. Аввало, ҳар ик- ки томон бир-бирларига қарама-^арши туриб олиб, узоқдан камондан ўқ отишган. Уқдонлар бўшагач, найза ва ханжарлар ѐрдамида олишув бошланган. Томонлар узоқ олишадилар, ҳеч ким чекинишни ис- тамайди. Ниҳоят массагетларнинг қўли баланд кела- ди. Деярли бутун форс қўшини ва Кир ҳам жангда ҳалок бўлади. У 29 йил подшолик қилган эди. Тўма- рис Кир танасини ўликлар ичидан топдириб, унинг калласини одам қонига тўлдирилган чарм мешга солишни буюради. Сўнг мағрур она матомда ўз қў- шини ва асирлар олдида нутқ сўзлайди: "Сен ўғлимни ҳийла-найранг ишлатиб қўлга туширдинг ва нобуд қилдинг. Мен эса ҳаѐтман ва сени жангда енгдим. Шунинг учун сенга мен айтган эдим, қонингга тўй- дираман, деб" 1 . Бу хабарларнинг охирида Ҳеродот бундай хулосага келади: " Кирнинг ўлими ҳақидаги кўпдан-кўп ҳикоялар орасида менимча, бу ҳикоя энг ишончлисидир" 2 . Ҳеродотдан аввал аждодларимиз ҳақида илк ха- барлар келтирган бошқа бир юнон тарихчиси милет- лик Гекатей бўлиб, у мил.авв. VI-V асрларда яшаб, юртимизнинг қадимги халқлари ва аҳамоний импе- рияси ўлкалари рўйхати ҳақида хабар берган, Унинг маълумотларидан Ҳеродот ва Ктесийлар ўз асарлари- да фойдаланган. Хорасмиялар ва уларнинг Амударѐ қуйи ҳавзаларига кўчиши ҳақидаги маълумотларни эса у Скилакнинг "Саѐҳатнонома"сидан олиб, "Ер курраси тавсифи" асарида баѐн этган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling