Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

д
1
Исхаков М. География распространения древнетюркских письменних 
памятников и вопросн этногенеза тюркских народов. Жур. «Тюркологая» 
№1, 2003. Туркистон. С.12.


Афсуски, ҳозиргача мураккаб тарихий жараѐн-
ларнинг бундай сиѐсий жиҳатлари тахлил қилинмай, 
минтақанинг тубжой аҳолиси фақат эроний тилли 
халқлар бўлган деб, улар билан бирга ягона ҳудудий 
кенгликда туркий қавмлар ҳам яшаганлиги ҳисобга 
олинмай, қадимги Турондаги туркий этносни инкор 
этиш даражасигача олиб келинди. Бундай қарашни 
собиқ совет даври тарих фанининг дарғалари 
Ю.Брегел, С.П.Толстов, ака-ука Дьяконовлар, 
В.А.Лившиц, турколог С.Г.Кляшторний, Б.А.Лит-
винский, Ю.Я.Ставиский, Б.Ғ.Ғофуров, В.М.Массон, 
Е.Е.Кузмина ва бошқалар фанга олиб кирдилар. Бу 
қараш бутун бир авлод илмий жамоатчилиги онгига 
сингдирилди. Археология ва палеоантропология мате-
риаллари таҳлили ҳам шу қарашга бўйсундирилди. 
Бундай қарашнинг фанда ҳукмрон бўлишида Ўрта 
Осиѐдан топилган ѐзма ѐдгорликлар тили асос бўлди. 
Яқингача Ўрта Осиѐдан топилган қадимги ѐзувлар 
фақат хоразмий, боҳтарий, суғдий тилларида би-
тилган, демак тубжой аҳоли эроний тилли бўлган, 
деб таъкидлаб келинди. Ҳатто туркий ѐзма ѐдгорлик-
лар ҳам ўз номи билан аталмай, "номаълум ѐзув" деб 
эълон қилинди.
Этногенез муаммосини фақат ѐзма ѐдгорликлар 
тили билан ечиш илмий чалкашларга олиб келиши 
ҳисобга олинмади. Масалан, эроний тилли аҳамоний-
лар давлат маҳкамачилигида оромий тили ҳукмрон 
бўлгани ҳолда, жонли халқ тили Эронда қадимги 
форсийда эди. Ҳатто подшолик сулолалари кетма-кет 
туркий халқлардан чиққан вақтларда ҳам расмий 
ҳужжатлар тили форсийда давом этган. Турк хоқон-
лигининг илк даврида суғд ѐзуви ва тили расмий 
ҳужжатларда ишлатилгани маълум. Чунки суғд тили 
илк ўрта асрларда жуда кенг географик доирада 
Буюк ипак йўли билан боғлиқ ҳолда, жаҳон савдо 
тили даражасига кўтарилган эди. Мовароуннаҳрда 
араб халифалиги истилосидан кейин расмий маҳка-
мачилик, илмий ижодий тил арабча, ҳаѐтда эса эро-
ний ва туркий эди. Демак, ѐзма ѐдгорликлар тили 
этногенез муаммосини ҳал этишда асосий омил бўла 
олмайди, аксинча кўп ҳолларда чалкашларга олиб ке-
лиши мумкин.


Бироқ бундан ѐзма ѐдгорликлар тилининг этногенез 
муаммоси ечимида ўрни йўқ, деган маъно чиқмайди. 
Қадимги сиѐсий уюшмалар ва давлатлардаги расмият 
ва махкамалар тили ҳеч қачон шу уюшмалар ҳудудида 
яшаган ҳар хил этник қатламлар тилини, уларнинг 
этник таркибини тўлиқ акс эттира олмайди. Ўрта 
Осиѐдаги икки тилли халқларнинг аралашиб яшаши, 
улар орасидаги бир-бирларига яқинлашиш ва интег-
рация жараѐнлари турли этник қатламлар яратган 
муш-тарак маданият, фан ва маънавият ҳамда сиѐсий 
ҳоки-мият охир-оқибатда, ўзбек ва тожик қардош 
халқла-рининг деярли бир вақтда шаклланишига олиб 
келган.
Юқорида ўзбек халқининг шаклланиш тарихи узоқ 
давом этган этногенетик жараѐн натижасидир, дедик. 
Бу жараѐн яъни ўзбекларнинг этногенези XI асргача 
давом этади ва у ғарбий қорахонийлар давлати доира-
сида, XI-XII асрларда ўзбек халқи узил-кесил шакл-
ланди. Шундан сўнг ўзбек халқининг этник тарихи 
бошланди. Ўзбекларнинг этник тарихи давомида, унга 
кейинроқ қўшилган этник компонентлар узил-кесил 
шаклланган ўзбек этноси таркибини деярли ўзгарти-
риб юбора олмади, балки унинг бағрида этник гурух-
лар сифатида узоқ вақт яшаб, маълум бир тарихий 
даврдан сўнг ўзбек халқи таркибига сингиб кетди.
Узбек халқининг миллат сифатидаги тарихи XIX 
аср охири-ХХ аср бошларидан бошланади. Миллат 
шаклланиши ҳам халқнинг таркиб топиши каби узок. 
давом этадиган тарихий ва этномаданий жараѐн бў-
либ, миллат этник тарихнинг энг юксак юқори чўқ-
қиси, камолат босқичидирки, бу босқичга кўтарил-
ган халқнинг давлати миллат номи билан юритилади, 
у суверен давлат сифатида ички ва ташқи сиѐсатини 
мустақил юритади, миллат тили давлат тили мақоми-
ни олади, унинг давлат чегаралари қатъий, дахлсиз 
бўлиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинади, 
миллатнинг ўзликни англаш даражаси юксак, мил-
лий ғурур, ватанга фидойилик, она замин ва халқига 
содирушк миллат фуқаролари ҳаѐтининг мазмунига, 
кундалик турмуш тарзига айланади, миллатга хос 
менталитет шаклланади, давлат жамият томонидан 
ботиқарилади, яъни давлат миллатнинг хоҳиш-ирода-
сини бажарувчи механизмга айланади.
10


Миллатни тил, территория ва этномаданий жихат-
дан бирлаштирувчи омил иқтисодий негиздир. Миллат-
нинг иқтисодий-хўжалик бирлиги асосида тил ва тер-
ритория ҳамда этномаданий бирликлар пайдо бўлади. 
Миллатнинг иқтисодий ва сиѐсий бирлашиши халқ 
сўзлашув тилининг (лахжаларининг) яқинлашиши асо-
сида ягона миллий адабий тилнинг пайдо бўлишига 
олиб келади. Унинг давлат тили мақоми даражасига 
кўтарилиши эса миллат номи билан аталган давлатнинг 
мустақиллик белгиларидан нишонадир. Давлат пул 
бирлигининг пайдо бўлиши ва жахон бозоридаги мав-
қеи, унинг иқтисодий қудратидан нишонадир. Унинг 
мустахкам замини давлат иқтисодий, сиѐсий ва мафку-
равий сиѐсатининг барқарорлигига боғлиқ. Фуқаро-
ларнинг ўзликни англаш даражаси истиқболли иқти-
содий сиѐсат билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, шубхасиз, 
бундан ўзбек миллати ва давлати ҳам истиско эмас.
♦ ♦♦
Ушбу қўлланмани ѐзишдан мақсад, бўлажак та-
рихчи талабаларнинг етук мутахассис бўлиб шаклла-
нишлари учун, уларга ўзбек халқининг келиб чиқи-
ши ва унинг халқ, миллат бўлиб шаклланиш жараѐн-
лари ҳақида давлат таълим дастури асосида тушунча 
бериш, уларни шу масала билан боғлиқ концепция-
лар ва уларнинг туб моҳияти билан ҳамда этногенез ва 
этник тарихнинг назарий ҳамда илмий-методо-логик 
асослари билан таништириш, этногенез ва эт-ник 
тарих ҳақидаги тушунчалар: этник аломатлар ва 
белгилар, ўзбек халқи этногенетик жараѐнининг 
мураккаб кечиш сабаблари ва улар ўртасидаги тари-
хий ва хронологик тафовутлар ҳақида талабаларга 
объектив маълумотлар беришдан иборат. Чунки 
Ўрта Осиѐ халқларининг келиб чиқиши масаласида, 
фанда ҳозиргача давом этиб келаѐтган турлича қа-
рашлар ва баъзан учраб турадиган ғайриилмий ту-
шунчалар, ўзбек халқининг тарихи ҳозирда эгаллаб 
турган ҳудудлар билан азалдан боғлиқ эканлигига соя 
солмоқда. Айниқса, Юрий Брегель, Нўъмон Нег-
матов, Раҳим Масов, Сергей Поляков, Алишер Илхо-
мовларнинг қарашлари фан ютуқларига мутлақо зид-
дир. Уларнинг қарашлари ѐш авлодни миллий ифти-
П


хор ва тарихий байналминаллик рухида тарбиялашга 
эмас, балки кўп миллатли минтақа ахолиси ўртасида 
миллий низоларни келтириб чиқаришга олиб келади. 
Шунинг учун ҳар бир тарихчи талаба, халқи ва вата-
нига содиқ мутахассис ота-боболарининг келиб чиқи-
шини, узоқ ўтмишда аждоди ким эди, шу заминда икки 
тил соҳиблари (туркий ва суғдий) сифатида ѐнма-ѐн 
яшаб, узоқ давом этган иқтисодий ва этномаданий ало-
қалар натижасида бир-бирлари билан аралашиб, қори-
шиб кетган, турли тарихий тараққиѐт босқичларини 
бирга босиб ўтган, автохтон ўтроқ халқ маданий меро-
сининг соҳибларими ѐки тарихни бузиб кўрсатувчи баъзи 
бировлар айтганидек, кўчманчилар бўлганми? Мана шу 
муаммо ечимини топиб, талабаларга тўғри илмий тасав-
вурлар бериш ушбу ўқув қўлланма мақсад ва 
вазифала-рининг мазмун ва туб моҳиятини ташкил 
этади.
♦ ♦♦
Ўзбек халқининг келиб чиқиши ҳақида махсус 
тадқиқотлар ва улар ҳақида ѐзилган асарлар кўп эмас. 
Аммо бу масалада таниқли шарқшунос ва ар-хеолог 
олим, 
профессор 
А.Ю.Якубовский, 
Хоразм 
тарихининг чуқур билимдони профессор С.П.Толс-
тов, академиклар Я.Ғуломов ва К.Шониѐзовларнинг 
хизмати катта. 1941 йилда проф. А.Ю.Якубовский 
"Ўзбек халқининг юзага келиши масаласи ҳақида" ("К 
вопросу об этногенезе узбекского народа") мах-сус 
рисола ѐзиб, уни "ФАН" нашриѐтида ўзбек ва рус 
тилларида чоп зттирди. Ушбу рисола руҳияти 
асосида 1942 йилда Тошкентда Ўрта Осиѐ халқлари-
нинг этногенези масалалари бўйича махсус сессия 
ўтказилди. Сессияда таниқли олимлар: А.Д.Удальцев 
"Этногенетик тадқиқотларнинг назарий асослари", 
С.П.Толстов "Ўрта Осиѐ этногенезининг асосий 
муаммолари" ҳамда "Орол этногенетик жараѐнлар 
майдони", Л.В.Ошанин "Антропология маълумотлари 
Ўрта Осиѐ халқлари этногенези ҳақида", К.В.Тревер 
"Милоддан аввалги VI-V асрларда Ўрта Осиѐ аҳоли-
сининг этник таркиби", И.И.Умняков "Тоҳарлар 
муаммоси", А.Н.Бернштам "Ўрта Осиѐ этногенезида 
қадимги туркий элементлар", Н.А.Кисляков "Тожик-
ларнинг юзага келиши масаласи ҳақида", В.В.Гинз-
12


бург " Антропология маълумотлари тожиклар этноге-
нези ҳақида", А.Ю.Якубовский "Туркман халқининг 
УШ-Х асрлардаги этногенези тарихидан" мавзула-
рида маърузалар қилишиб, Ўрта Осиѐ халқлари эт-
ногенези ва этник тарихининг асосий йўналиши ва 
илмий-методологик асослари белгилаб олинди. Мана 
шу концептуал йўналишда 1962 йилда кўп жилдлик 
"Жаҳон халқлари тарихи"нинг Ўрта Осиѐ ва Қозо-
ғистон халқларига бағишланган серияси чоп этилиб, 
унинг "Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи" бў-
лимида, "тарихнинг илк босқичлариданоқ суғорма 
деҳқончилик билан қадимдан шуғулланиб келган 
эроний тилли маҳаллий аҳолининг маълум қисми За-
рафшон, Фарғона, Чоч ва Мовароуннаҳрнинг дашт-
саҳролари ва бошқа воҳаларига ҳамда қадимги Хо-
размга кириб келган туркий қабилалар билан бир неча 
асрлар давомида аралашиб яшашлари натижа-сида 
тил жиҳатидан туркийлашадилар. Ўз навбатида, 
туркий халқлар ҳам эроний тилли халқларнинг мада-
ний таъсиридан баҳраманд бўлиб, улардан хўжалик 
юритиш усулларини, деҳқончилик сирларини ўрган-
дилар. Х1-ХИ асрлар этник аралашув ва турклашиш 
жараѐнининг энг жадаллашган вақти бўлиб, айнан 
шу асрларда Амударѐ ва Сирдарѐ оралиғи ҳамда Хо-
размда туркийзабон халқнинг асосий ўзаги шаклла-
нади. Кейинчалик бу халқ (этнос) ўзбек этник номи-
ни қабул қилган", деган мазмунда Ўрта Осиѐ халқ-
лари этногенезининг асосий илмий йўналиши белги-
лаб олинди.
Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи бў-
йича кейинги йиллардаги тадқиқотлар мана шу 
илмий-методологик йўналишда олиб борилди ҳамда 
унинг ечимига қатор аниқликлар киритилди. Ана 
шундай фундаментал тадқиқотлардан бири академик 
Карим Шониѐзовнинг вафотидан сўнг 2001 йилда 
"Шарқ" нашриѐтида чоп этилган "Ўзбек халқининг 
шаклланиш жараѐни" номли монографиясидир. Аммо 
бу мавзуда олий ўқув юртлари талабалари учун 
ҳозиргача махсус дарслик ѐки қўлланма яратилма-ган. 
Қўлингиздаги асарда ўзбек халқи этногенези ва этник 
тарихи бўйича турли қарашлар ва ѐндашув-лар 
асосида ѐзилган илмий мақолалар, рисола ва
13


монографияларнинг қисқача таҳлили ва муаллиф-нинг 
нуқтаи назари баѐн этилган. Ушбу асар тала-балар ва 
ўз халқининг келиб чиқишига қизиқувчи китобхонлар 
учун қўлланма ролини ўйнаши мумкин. Аммо 
К.Шониѐзовнинг асари унинг кўп йиллик ил-мий 
ижодининг натижаси сифатида академик тадқиқ 
услубида ѐзилган. Шунингдек, асарда баъзи бир му-
нозарали фикрлар ва мавҳум иборалар ҳам мавжуд. 
Муаммо илмий тахлилида туркий компонентга кўп-
роқ эътибор қаратилиб, ўзбек этногенезининг асосий 
компонентларидан, ўқ илдизидан бири бўлган маҳал-
лий асоси сояда қолган. Унда муаммо ечимига алоқа-
дор янгича қарашлар ва ѐндашувлар тахлили ҳисобга 
олинмаган. Шу боис, талабалар учун "Ўзбек халқининг 
этногенези ва этник тарихи"ни ўқув қўлланмаси сифа-
тида тайѐрладик.
Ҳурматли китобхонлар ишга ўз холис фикр-муло-
ҳазаларини билдирсалар, муаллиф бениҳоят миннат-
дор бўлар эди.
14



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling