Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Арриан. Македониялик Искандарнинг Ўрта 
Шарқ ва Ўрта Осиѐ ҳудудларига ҳарбий юришлари 
ҳақида ѐзган антик дунѐ тарихчиларидан бўлиб, юр-
тимизнинг қадимги халқлари, уларнинг урф-одатлари, 
жанговар мард ўғлонлар эканлиги ҳамда енгилмас 
Искандар қўшинига кутилмаганда пайдо бўлиб, зарба 
берган жасур хал^ууар эканлиги ҳақида ноѐб 
маълумотлар беради. Арриан ҳикоя қилади: "Искандар 
яқинлашиб келиши ҳақида эшитиб, Бесс Окс 
дарѐсидан кечиб ўтади ва кемаларини ѐндириб, 
Навтака суғдийлари ерига йўл олади»
1
. Спитамен 
ва Оксиард билан бирга суғд чавандозлари ҳамда 
Танаис дайлари унга эргашадилар. Бақтрия чаван-
дозлари Беснинг қочишидан хабар топиб, ўз уйла-рига 
йўл оладилар. Искандар Драпсакка етиб келади, 
қўшинларга дам бериб, уларни Бақт-риядаги энг 
йирик шаҳарлар — Аорн ва Бақтра томонга юргизади. 
Бу шаҳарларни ҳужум қилиб забт этади ... Ҳимоясиз 
таслим бўлган бақтрийларга ҳоким қилиб форс Арта-
боз тайинланади"
2
.
"Искандар чавандоз қўшинларини маҳаллий от-лар 
билан таъминлаб, Суғдиѐна пойтахти Мароқан-дага 
йўл олади"
3
. "Шу жойдан Танаис дарѐсига қараб 
юради. Танаис ҳам Кавказ тоғларидан бошланади, 
Аристобул сўзларига кўра, варварлар (юнонлар ўз-
галарни одатда "варвар" деб аташга одатланганлар — 
А.А.) уни Орксант дарѐси дейдилар
4
; "Шу ерда озиқ-
овқат ғамлашга чиққан македонлар маҳаллий аҳоли 
томонидан қириб ташланади, кейин уларнинг ўзлари

Арриан. Искандар юришлари. III

Ўша асар, III - китоб, 27, 10.

Уша асар, III - китоб, 30, 6.

Ўша асар, III - китоб, 30, 7.
китоб, 27, 9.
148


тик ва чиқиб бўлмайдиган қояга қочиб бекинадилар. 
Улар 30 мингга яқин бўлган"
1
. "Македонлар қояга 
чиқиш учун бир неча марта ҳаракат қиладилар; даст-
лаб улар варварлар ўқлари остида ортга чекинадилар; 
кўп аскарлар ярадор бўлади; Искандарнинг сонига 
ўқ тегиб, суягининг бир қисмини учириб кетади. 
Шунга қарамасдан, қоядаги қалъа ҳужум билан оли-
нади. Македонлар варварларнинг бир қисмини жойи-
да қириб ташлайдилар, уларнинг кўплари ўзларини 
қоялардан ташлаб ҳалок бўладилар, шунинг учун ҳам 
30000 кишидан 800 киши тирик қолади"
2
. "Спитамен 
ўз жангчилари билан Мароқанда қалъасини қўриқ-
лаѐтган македонларга ҳужум қилади"
3
... "Искандар 
Мароқандага ѐрдамчи қўшин юборганидан хабар 
топиб, Спитамен қалъа қамалини тўхтатиб, Суғдиѐ-
надаги басилейа — подшо шаҳрига отланади
4
(Баси-
лейа Пойариқдаги Кўктепа бўлса керак—А.А.). "Спи-
тамен яна 600 та скиф отлиқларини ўз қўшинига 
қўшиб олади ва скиф иттифоқдошларидан кўнгли 
кўтарилиб, ҳужум қилаѐтган македонларга қарши 
жанг қилишга қарор қилади. Скиф даштларининг 
текислигида туриб у душманнинг ҳужумини ҳам кут-
мади, душманга ҳужум ҳам қилмади; фақат унинг 
чавандозлари пиѐда македонларнинг атрофида от 
чоптириб юрдилар ва уларга ўқ отдилар"
5
. "Фарнух-
нинг аскарларидан улар осонгина қутулдилар, чунки 
уларнинг отлари чаққонроқ бўлиб, ўша пайтда ҳали 
чарчамаган эди, Андромах қўшинларидаги отлар эса 
олис йўлларда чарчаб, емиш камлигидан заифлаш-
ганди. Скифлар жанг майдонида турган ва чекина-
ѐтган македонларга ғайрат билан ҳужум қиладилар"
6

"Кўпдан-кўп македонлар яраланади ва ҳалок бўлади; 
хуллас аскарлар тўртбурчак бир қатор сафланиб, 
Политимет дарѐси томонга чекинадилар; бу ерда 
ўрмон бўлиб, ўрмондаги чангалзорлар варварларнинг 
ўру^арига тўсиқ бўлади ва пиѐда аскарларнинг ҳара-
катларига кўпроқ фойда келтиради"
7
. Арриан шу

Ўша асар, III - китоб, 30, 10.

Ўша асар, III — китоб, 30, 11.

Ўша асар, IV — китоб, 5, 2.

Ўша асар, IV — китоб, 5, 3.

Арриан. Искандар юришлари. IV китоб, 5, 4.

Ўша асар, IV китоб, 5, 5.

Ўша асар, IV китоб, 5, 6.
149


ерда Искандар қўшинлари кечувдан ўтиши вақти-даги 
тартибсизлик, улар орасида юз берган қўрқув ҳақида 
гапириб, 
сўнг 
ҳикоясини 
давом 
эттиради: 
"Македонларнинг хатоларини сезиб қолган отлиқ 
варварлар ҳар иккала қирғовдан отлари билан дарѐ-га 
ташланадилар... Македонларнинг баъзилари дарѐ-дан 
кечиб ўтган эдилар ва узохууашганларнинг орти-дан 
варвар суворийлари қувадилар, бошқа бирлари дарѐни 
кечиб ўтаѐтганларга рўбарў бўлиб, уларни ортга, 
сувга улоқтирадилар ѐ ўқ отадилар ѐки дарѐга 
келаѐтганлар ортидан ҳужум қиладилар. Оғир аҳвол-га 
учраган македонлар дарѐ ўртасидаги кичик оролга 
ташланадилар. Спитамен аскарлари уларни ўраб 
олиб, ҳаммасини қириб ташлайдилар; бошқа бир ки-
чик қисмини асирликка олиб, ҳаммасини ўлдира-
дилар"
1
. (Аррианнинг бу ҳикояси Зарафшон дарѐси-
нинг Пойариқ туманида Оқдарѐ ва Қора дарѐ каби 
ирмоқларга бўлинган жойида Миѐнкол номли кичик 
бир орол ҳосил бўлган, гап шу орол ҳақида бормоқ-да 
—А.А.). «Шу мағлубият ҳақида Искандарга хабар етиб 
келганда, у аскарларнинг аччиқ тақдиридан қай-ғуга 
тушади ва Спитаменга қарши шиддатли ҳужум 
бошлашга қарор қилади. Унинг ўзи чавандозлар қў-
шинининг ярмига ва тезюрар пиѐда аскарларга бош 
бўлиб, Мароқандага йўл олади, унинг билишича, Спи-
тамен шаҳарга қайтиб, қальани яна қамал қилган эди"
2

Арриан ҳикоясини давом эттириб, хабар қи-ладики, 
Искандар уч кун узоқ йўл босиб, тўртинчи куни 
тонгда Марақандага етиб келса, ундан хабар топган 
Спитамен аллақачон шаҳарни ташлаб, саҳро-га 
чекинади. Искандар унинг кетидан изма-из қувиб, йўл-
йўлакай учраган маҳаллий ахолини аѐвсиз қилич-дан 
ўтказиб, цишлоц ва шахарларни вайрон қилади. "У 
Политимет дарѐси сувларидан фойдаланувчи бу-тун 
мамлакат ерларидан ўтди"
3
, дейди Арриан. Де-мак, 
Спитамен Бухоро томон чекиниб, Қизилқум ич-
карисига қириб кетган. Самарқанд ва Бухоро орали-
ғидаги аҳоли пунктларининг деярли барчаси Искан-
дар қўшинларидан азият чеккан.
Ўша асар, IV китоб, 5, '■ 
Ўша асар, IV китоб, 6, ' 
Ўша асар, IV китоб, 6,
150


Аррианнинг ѐзишича, Искандар аламидан ўтказ-
ган ѐвузликларини якунлаб, Спитаменга ета олмай, 
Зариаспда (Балх қалъасига —А.А.) қишни ўтказади. 
Шу пайтда Искандар ҳузурига Хоразмдан колхлар ва 
Амазонка қабилаларига қўшни бўлиб яшаганлиги 
ҳақида ҳикоя қилиб подшо Фарасман келади ва унга 
Хоразмдан шимолда яшовчи қабилаларни истило қи-
лиш ниятида бўлса, хар қандай ѐрдамга тайѐр экан-
лигини билдиради. Искандар Фарасманга миннат-
дорчилик билдириб, у билан дўстлик иттифоқи шарт-
номасига имзо чекади ҳамда Понт денгизи томон 
юришга ҳозир вақти йўқлигини билдириб, Фарасман-
ни Бақтрия сатрапи форс Артабоз ҳузурига юбориб, 
ватанига жўнатади. Узи эса Суғдиѐна шаҳарларида 
қолдирган ишончли одамларига — ҳокимларига қар-
ши чиққанларга жазо бериш ва Суғдда тартиб ўрна-
тишни режалаштиради
1
. Ниҳоят, Искандар махсус 
қўшин билан бир неча яқинларини Бақтрияда қол-
дириб, "уларга шу давлатни назорат қилиб туриш 
билан бирга, варварларнинг ғалаѐн кўтаришига йўл 
қўймаслик ва бошланган қўзғолонларни бостириш 
ҳақида буйруқ бериб", Мароқандага отланади
2
. "Ис-
кандар шу ишлар билан банд бўлган пайтда, Спи-
тамен скиф-массагет ерларида 600 та отлиқ сипоҳи-
ларга бош бўлиб, Бақтриядаги бир қалъага етиб ке-
лади. Қалъа қўриқчиларининг бошлиғи Фрурах ва 
унинг аскарлари ҳам душман томонидан ҳужум хав-
фини кутмаган эдилар, аскарлар қирилиб, Фрурах 
асирликка олинади. Шу қалъани қўлга киритишга-
нидан кўнгли кўтарилиб, улар бир неча кундан сўнг 
Зариаспга етиб келадилар, аммо шаҳарга ҳужум қил-
масдан, катта ўлжани қўлга киритиб, ортга қайтишга 
қарор қиладилар"
3
. "Кратер бу ҳақда хабар олиб, 
массагетларга қарши шиддатли юриш бошлади. Улар 
бундан хабардор бўлиб, чўлга чекинадилар. Кратер 
Спитаменнинг изидан қувиб, унга саҳро чегарала-рида 
етиб олади; унинг (Спитаменнинг —А.А.) бошчи-
лигида яна мингта отлиқ массагетлар бор эди. Маке-
' Арриан. Искандар юришлари. IV китоб, 7, 1; 15, 4, 5, 7.

Ўша асар, IV китоб, 16. 1, 2.

Ўша асар, IV китоб, 16, 4.
151


донлар ва скифлар ўртасидаги кучли жангда маке-
донлар ғалаба қозанадилар. Скифларнинг 150 та ча-
вандози ҳалок бўлади. Бошқалари осонлик билан 
чўлга бекинадилар; уларнинг кетидан қувиш маке-
донлар учун оғир бўлади"
1
. Жангда катта талофот 
кўрган Спитамен айғоқчилари орқали билдики, маке-
донлар уларни ҳар томондан қуршаб, сиқувга олган. 
Қутулишнинг ягона йўли — македонларнинг Кен бош-
чилигидаги қўшинига қарши шиддатли ҳужум бош-
лаб, ғалаба қозониб, қуршовдан чиқиш. Шу мақсадда 
Спитамен Гава суғдийлари билан скиф-массагетлар 
юрти чегараларига йиғилиб, отрядидаги 3000 кўчман-
чи чавандозларни Суғдиѐна томонга юришга кўнди-
ради
2
. "Бу скифлар, — Аррианни ѐзишича, — жуда 
ҳам қашшоқ аҳволда яшаганлар; бойлик-мулклари-дан 
ажраб қолишдан қўрқмас эдилар, шунинг учун уларни 
ҳар қандай урушларга рози қилиш осон эди. Кен 
Спитамен унга яқинлашиб келишини сезиб, унга 
қарши чиқади". "Шиддатли жанг бошланиб, у 
македонлар ғалабаси билан якунланди; бу жангда 
душманнинг 800 та отлиқ чавандози, Кен қўшинидан 
эса 25 та чавандоз ва 12 та пиѐда аскар ҳалок бўлади. 
Кўпчилик бақтрияликлар Спитаменни ташлаб, уни 
ѐлғиз қолдирадилар ва Кен олдига етиб келиб, асир-га 
тушадилар". "Мағлубиятга учраган кўчманчи ча-
вандозлар ўзлари билан жангда қатнашган қурол-
дошлари —бо^тарийлар ва суғдийларнинг от-арава-
лардаги юкларини талаб, Спитамен билан дашт ичи-
да ғойиб бўладилар. Кўчманчи массагет чавандозлари 
Искандарнинг ўзи улар изидан қувиб келаѐтганлиги-
ни билгач, ўз сардорлари — Спитаменнинг бошини 
кесиб Искандарга юборадилар"
3
...

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling