Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Квинт Курций Руф. Қадимги Юнонистоннинг 
антик давр тарихчилари мактаби вакилларидан бири 
бўлиб, у "Македониялик Искандар тарихи" асарида 
қадимги Бақтриянинг ранг-баранг табиати ва Искан-
дар ҳарбий юришлари ҳақида яхши маълумотлар 
қолдирган. Масалан у Бақтрия мамлакатининг 
табиати ҳақида шундай ѐзади: "Бақтриянинг табиати

Ўша асар, IV китоб, 17. 1,2.

Ўша асар, IV китоб, 17, 4.

Арриан. Искандар Юришлари. IV китоб, 17. 5, 6, 7.
152


бой ва турли-тумандир. Баъзи жойларда кўпдан-кўп 
дарахтзорлар ва ток новдаси сероб, ширин мева ҳо-сил 
қилади; унумдор ерларни кўп сонли булоқ-дарѐлар 
суғорадилар; ҳосилдор тупроғида буғдой эки-лади
бошқа 
ерлар 
ўтлоқлар 
учун 
қолдирилади". 
"Мамлакатнинг катта бир қисмини ҳосилсиз дашт-лар 
эгаллайди; сувсизлик туфайли ташлаб қўйилган 
вилоятларда на одамлар, на мевалар бор. Понтдан 
(денгиздан — А.А.) эсаѐтган шамоллар текисликларга 
қумларни учириб келтиради; олис масофадан қум 
уюмлари катта тепаликларга ўхшаб кетади; шу ерда 
йўлларнинг излари йўқолиб қолади"'. Курций Руф 
Искандарнинг Осиѐга уюштирган ҳарбий юришлари 
ҳақида, айниқса унинг Ўрта Осиѐдаги ҳарбий ҳара-
катлари тўғрисида қимматли маълумотлар қолдирган. 
Улардан парчалар келтирамиз. "Искандар Бақтрия 
вилоятини бошқаришни тажрибали лашкарбошила-
ридан бири Артабозга топшириб, унинг билан бирга 
қўриқчи қўшин ва от-аравалар қолдиради. Ўзи эса 
ҳаракатдаги қўшинларга бош бўлиб, Суғдиѐна саҳро-
сига йўл олади"
2
. "Хуллас, кечки пайт у Окс дарѐсига 
етиб келади. Аммо унинг изидан келаѐтган кўпдан-
кўп аскарлар унга ета олмайдилар ва орқада қолади-
лар. Шунинг учун ҳам у баланд тоғ устида ўт ѐнди-
ришга буйруқ беради, орқада қолганлар учун аланга 
нури лагерга яқинлаб қолганликларини билдиради"
3

Македонлар дарѐдан соллар орқали барча қўшин ва 
уларнинг юкларини 6 кунда ўтказиб, сўнг узоқ йўл 
босиб, "Искандар Мароқандага етиб келади. Унинг 
мудофаа деворларининг узунлги 70 стадий; шаҳар 
қўрғони иккинчи девор билан ўраб олинган"
4
. "Танаис 
ортидаги 
скиф 
мамлакатининг 
подшоси 
македонлар томонидан дарѐ бўйида асос солинган 
ша^арни вайрон қилиш ва македонларни дарѐ қирғо-
ғидан узоқ масофага қувиб чиқариш учун катта бир 
отлиқ қўшинга бош қилиб акаси Каратазисни юбо-
ради. Танаис дарѐси бакрийларни европалик скиф-
лардан ажратиб туради"
5
. "Искандар тайѐргарлик

Курций Ғуф. Македониялик Искандар тарихи. VII китоб, IV боб, 26, 27.

Ўша асар, VII китоб, V боб, 1.

Ўша асар, VII китоб, V боб ,13.

Ўша асар, VII китоб, VII боб, 6,17. 
;

Ўша асар, VII китоб, VII боб, 1, 2. 

V ■ " '
153


кўрмасдан биринчи бўлиб жанг қилишга эришади, 
унинг кўз ўнгида душман чавандозлари отда чопади-
лар, у эса ярадорликдан бутунлай тузалмаган... Хул-
лас, у дўстларини маслаҳатга чақиради". "У душман-
дан эмас, ноқулай вазиятдан қўрққан эди. Бақтрия-
ликлар исѐн кўтарадилар, скифлар безовта қилади-лар; 
унинг ўзи зўрға оѐода туриб, отга минишга ҳам, 
йўлбошчи бўлишга ва аскарларни рухлантиришга 
ҳам имкон топмади"
1
. Курций Руф Искандар билан 
Спитамен қўшинлари ўртасидаги жанг-жадаллар 
ҳақидаги ҳикояларида буюк ғалабаларга ўрганган 
Искандарни Спитамен ҳарбий тактикалари чўчитиб 
қўйганлиги, унга қарши қўшинга тажрибали саркар-
далар ва кўп ҳолларда шахсан ўзи бош бўлиб жангга 
кириши, душманнинг "ҳар бир отида иккитадан қу-
ролланган чавандоз бўлиб, кутилмаганда улар навбат 
билан отдан тушиб, отлиқлар жангида душманига 
тўсқинлиқ қилишлари", аскарларнинг эпчилиги от-
ларнинг чаққонлигига ўхшаб кетиши ва уларнинг 
душманларга қарши бирданига ортдан, рўппара ва ѐн 
томонлардан ҳужумга ўтиб, душманни довдиратиб 
қўйишлари ҳақида ѐзади
2
. Спитамен билан македон 
қўшини бошчиси Менедем ўртасидаги жангда таж-
рибали Менедем қанчалар ўз қўшини жангчиларини 
мардликка ва жасоратга чақириб, уларни рухлантир-
масин, Спитамен жангчилари сиқувига бардош бера 
олмайди, Менедемнинг душман устига даҳшат солиб 
ташланишлари ҳам фойда бермайди, ниҳоят у "са-
ноқсиз яралардан заифлашиб, от устидан жонсиз 
йиқилади"
3
. Македонлар "бу жангларда 2000 та пиѐ-да, 
300 та отлиқ чавандозларидан ажрайди, Жанг 
майдонидан чиқиб келган аскарларни ўлим жазоси 
билан қўрқитиб, Искандар бу мағлубият ҳақидаги 
хабарни эҳтиѐтлик билан сир сақлади"
4
.
Курций Руф ўз асарида Бақтрия каби Суғдиѐна 
ҳақида ҳам маълумотлар қолдирган. Унинг ѐзишича, 
"Суғдиѐна —кенг даштли мамлакатдан иборат, чўлла-

Курций Руф. Македониялик Искандар тарихи. VII китоб, VII боб, 5, 6.

Ўша асар, VII китоб, VII боб, 30, 31, 32, 33.

Ўша асар, VII китоб, VII боб, 34, 35,36.

Ўша асар, VII китоб, VII боб, 39.
154


рининг кенглиги 80 стадийга яқинлашади. ...махаллий 
аҳоли томонидан Политимет деган дарѐ мамлакат 
бўйлаб шиддатли оқади. Сув йўли ўзани торайиб, 
дарѐ қум ичига оқади ва қумга сингиб кетади"
1
. Кур-
ций Руф Искандар Спитамен билан уч йил давом 
этган машаққатли урушда ғолиб чиққач, қўзғолон-
чиларни жазолаш учун уларни тирик қолган етакчи-
ларини талаб қилади, деб ѐзади. Шунда "суғдийлар 
асирлардан подшога 30 та кучли эрларни олиб кела-
дилар, улар подшо буйруғига биноан ўлим жазосига 
берилишини эшитиб, мағрур ҳолатда ғоят хурсанд 
бўлишиб куйлайдилар". "Подшо уларнинг мардлиги-
дан ажабланиб, ортга қайтаришга буйруқ беради ва 
ўлим олдидан уларнинг шодланиш сабабларини 
суриштиради. Улар айтадиларки, агар улар ўзларига 
бошқа биров ўлим жазосини берганда, қайғуланиб 
ўлардилар, аммо ўз аждодларининг ѐнига уларни ҳам-
ма қабилалар устидан ғолиб чиққан улуғ подшо 
юборганлигидан хурсанд бўлишиб, ўз жонажон 
қўшиқларини айтдилар ва жасурлар орзуси бўлган 
фахрли ўлимни байрам қилдилар"
2
.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling