Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
Сиѐсий тарих. Македониялик Искандарнинг Ўр-
та Осиѐ ҳудудларига ҳарбий юриши муносабати би- лан кўп мамлакатларнинг сиѐсий ва этномаданий ҳаѐтида туб ўзгаришлар юз берди. Мил.авв. 329 йил-да Искандар ўз қўшинлари билан Ҳиндикуш тоғ тиз- маларидан ошиб ўтиб Бақтриянинг пойтахти Бақтра ва бошқа шаҳарларни осонгина эгаллайди. Бақтрия ва Суғдиѐнанинг ҳокими Бесс эса охирги Ахамоний Доро III ни ўлдириб, ўзини Артаксеркс номи билан "улуғ подшо" деб эълон қилади ва Искандарга қарши чиқа олмай, издошлари билан Суғдиѐнага, ун-инг Навтака шаҳрига қочиб, қалъага яширинади. Курций Руфнинг хабар беришига қараганда, Искандар қў- шинлари Бақтрадан чиқиб, Окс (Амударѐ) томон юриб, Термиздан ғарбда, Чўчқагузар кечуви орқали Бесс ортидан Навтакага йўл олади. Қочоқ Бесс билан Спитамен, Аримаз, Датафарн ва бошқалар бирга бўлиб, Искандарни мамлакат ичкарисига киритмас- лик мақсадида Бесснинг оѐқ-қўлларини қишанлаб, Наутакада қолдирадилар, ўзлари эса Суғдиѐна ичка- рисига кириб, Искандарнинг хатти-ҳаракатларини 1 Страбон. География. XI китоб, XI боб, 3. 2 Ўша асар, XI китоб, XI боб, 4. 3 Ўша асар, XI китоб, XI боб, 5. 156 кузатадилар. Аммо Искандар Бессни қўлга олса-да, орқага қайтмади, аксинча ҳарбий юришни давом эт- тирди. Унинг асл ниятини тушуниб етган аслзода саркардалар Искандарни Бессдан подшо Доро III учун ўч олиш эмас, балки мамлакатни истило қилиш ниятида эканлигини пайқаб қоладилар. Шундан сўнг Спитаменнинг мамлакатни ҳимоя қилиш ҳаракати бошланиб кетди. Спитамен ўз қў- шинларини тўплаш ҳаракати билан юрган кезларда, Искандар Навтака ва Мароқанда шаҳарларини осон- гина эгаллайди ва Мароқандада ўз ҳарбийларини бир қисмини қолдириб, Яксарт (Сирдарѐ) томон йўл олади. Уструшона тоғларида Искандар қўшинларига қарши маҳаллий аҳоли — мамакенлар ҳужум қилади-лар. Жангда Искандар яраланади, аммо қаттиқ жанг Искандар ғалабаси билан якунланади. Тоғликлардан 22 минг киши ҳалок бўлади. Искандар ҳарбий юриш- лари Яксарт томон давом этиб, Яксарт яқинидаги Кирополис шаҳри қамал этилади. Шу вақтда Яксарт ортидаги саклар дарѐ соҳилига тўпланиб, македонларга ҳужум қилмоқчи бўладилар. Аммо Искандар дарѐдан шошилинч кечиб ўтади, ора- да қаттиқ жанглар бўлади, саклар чекинадилар. Сўнг Искандар орқасига қайтиб, Яксарт соҳилида ҳарбий қалъа қуради ва унга Александрия Эсхата (четдаги Искандария) деб ном беради. Шу пайт Ма-роқанда қалъасидан чопар келиб, Суғдиѐнада маке-донларга қарши қўзғолон бошланиб кетгани, Маро-қанда эса Спитамен отрядлари томонидан қамал қи-лингани ҳақида нохуш хабар келтиради. Қўзғолончи-ларни тор-мор этиш учун Искандар Фарнух билан Каран бошчилигида пиѐда ва отлиқ аскарларни Ма- роқандага жўнатади. Политимет бўйидаги шиддатли жангларда Спитамен юнонлар устидан ғалаба қозо- нади, икки мингдан ортиқ македонлар ҳалок бўлади- лар. Искандар учун бу жанг кутилмаган мағлубият бўлиб, Искандар энди жангларга кшъийроқ тайѐрла- ниш зарурлигини тушуниб етади (Шу ўринда Спита- меннинг тажрибали юнон саркардаси Менедем би- лан бўлган жангдаги ғалабасини эсланг). Искандар асосий кучлари билан Мароқандага етиб келади. Аммо Спитамен бу пайтда Қашқадарѐ 157 қуйи ҳавзасида, Бухоро яқинида эди. Аррианнинг ѐзишича, ҳанузгача енгилиш нималигини билмаган Искандар ғазаб ўтида Самарқанд билан Бухоро ўрта- сидаги қишлоқ ва шахар аҳолисини қиличдан ўтка- зади. Мил.авв. 328 йилда қуйи Зарафшонда бўлган жангларда Спитамен мағлубиятга учраб, тинимсиз жанглар ва сарсон-саргардонликдан чарчаб, умид- сизликка тушган. Унинг яқинлари Спитаменнинг бо- шини олиб, Искандарга топширадилар. Юнон тарихчилари ѐзишига қараганда, бу уруш- лар туфайли Суғдиѐна харобага айланади, кўпгина суғдийлар Ҳисор тоғ тизмаларига жойлашган қалъа- ларга яширинадилар. 327 йилда Искандар Оксиард эгаллаб турган Суғд қалъасини қўлга киритиб, Ок- сиарднинг гўзал қизи Рухшанакка (Раксона) уйлана- ди. Суғдиѐна ва Бақтрия оралиғидаги тоғларда жой- лашган "Хориен қалъаси"да маҳаллий ҳокимлардан Хориен ўз оиласи ва яқинлари билан яшар эди. Ис- кандар қўшинлари Хориен қалъасини хам осонгина эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, аслзода Хориен ва Оксиардлар ўз тинчлигини ўйлаб Спитамен каби она-юрт ҳимояси учун қайғурмадилар. Шу муносабат билан шарқшунос олим В.В.Григорьев ватанпарвар суғдийларга ва уларнинг сардори Спитаменга юксак бахо бериб шундай дейди: "Доро III Искандардан ўз подшолигини ҳимоя қила олмаган бўлса, Бесс разил номард чиққан бўлса ҳам, аммо бу ерда, Туронда, шун-дай довюраклар топилдики, улар чет элликларга бўйсу-ниш нималигини обдан тушуниб, уларга итоат этмади-лар, шундай мардлар топилдики, улар чақирилмаган бегоналарга қарши халқ қасосини намоѐн этдилар" 1 . Искандар Бақтрия, Суғдиѐна ва Уструшонанинг бир қисмини истило этгач, Ҳиндистонга йўл олади. Ўрта Осиѐнинг Хоразм, Фарғона, Чоч ва саклар юр- ти мустақил бўлиб қолади. Лекин Бақтрия, Суғдиѐна, Марғиѐна ва Парфия вилоятлари салавкийлар давла- тига қўшилиб, ҳеч вақт ўтмай мил.авв. III аср ўртала- ридан Бақтрия, Суғдиѐна ва Марғиѐна таркибида Юнон-Бақтрия давлати ташкил топади. Хуллас, 1 Григорьев В.В. Исследование о скифском народе саках. СПб., 1871, С.202; История Узбекской ССР, Т.1. С.98. Ташкент, 1967. 158 Искандар Шарқ халқларини аҳамонийлар зулмидан озод қилиб, уларнинг устига юнон зулмини ўрнатди. Подшолар, ҳокиму тўралар алмашиб, сиѐсат ўзгарди, аммо Ўрта Осиѐнинг қадимги халқлари мустақил бўлмади. Бу зулмдан қутулиш учун минтақа халқларига жуда кўп вақтлар ва озодлик учун курашлар қилишга, кўплаб қон тўкишга тўғри келди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, македониялик Ис- кандар ўз даврининг тадбиркор, ўз халқининг уд- дабурро фарзанди эди. Ўша замоннинг сиѐсий жара- ѐнлари шундай подшони, шохлар шоҳини талаб этди. У ташкил этган урушлар ва ундан кейин юз берган қирғинликлар ҳам халқ бошига кўплаб азоб ва ўлим келтирди. Шу билан бирга, Искандарнинг харбий юришлари Ғарб ва Шарқ ўртасидаги савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг ривожланишига олиб кел-ди. Бу жараѐнларнинг таъсирини моддий маданият-нинг ривожланишида, қурилиш ва меъморчиликда, кулолчилик ва тасвирий санъатда, янги алифбо ва ѐзувларнинг тарқалишида, тангашунослик ва диний эътиқодларда кўриш мумкин. Юнонлар қадимги Шарқнинг кўплаб маданий-хўжалик ютукларини қабул қилдилар ва ўзларининг маданий таъсирла-рини ҳам маҳаллий аҳолининг маданиятига жорий этдилар. Искандар Ҳиндистонда ўз мақсадига эриша ол- мади, у ўз орзулари билан яккаланиб қолди. Искан- дарнинг ғолибона ҳарбий юришлари, унинг улкан ютуқлари қанчалар юксак бўлмасин, у узоқ ўлка халқлари тасаввурида улуғ подшо бўлиб қолмасин, улар, айниқса унинг ҳарбийлари қалбидаги ватан севгиси олдида ҳеч нарса бўлмай қолди, унинг жанго- вар аскарлари олдинга бир қадам хам босишни хоҳ- ламай қўйдилар. Улар ортга қайтишни истаб қодди- лар. Искандарнинг ҳарбий саркардалари "агар под-шо аскарлари жангга рози бўлмаса, уларни ҳатто қириб ташлаб, Ганг дарѐсига янги отаси —худо Амон билан биргаликда юриши мумкин", деб ўйлайдилар. Бироқ, хушѐр ва доно Искандар шарқий юриш-лар тўхтатилишини эълон қилиб, яна бир юксак ға-лабани қўлга киритади, яъни оддий аскарлар меҳри-ни қозонади. Мил.авв. 325 йилда македонлар кема- 159 ларда Ҳинд дарѐси орқали океанга етиб борадилар. Ҳарбийлар иккига бўлиниб, Неарх бошчилигидаги қисм кемаларда Форс қўлтиғига қараб сузадилар. Искандар ва унинг қисми эса саҳролар орқали Эрон-га йўл оладилар. Мил.авв. 324 йилда улар (ҳар икки қисм) саҳро ва сув азобини тотишиб, Эроннинг Суза шаҳрида учрашадилар. Шундай қилиб, Македония, Кичик Осиѐ, Миср, Сирдарѐ ва Ҳиндистонгача чў- зилган кенгликларда йирик давлатга асос солинади. Бобил шаҳри бу давлатнинг пойтахти деб эълон қили- нади. Аммо унинг асосчиси буюк Искандар ўлимидан сўнг бу давлат қисмларга бўлиниб, парчаланади. Жаҳон тарихида янги жараѐнлар бошланади. 160 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling