Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Парфия ѐзуви.
Қадимги Хоразм ѐзуви. Шимолий Хоразмда
"Катта Айбуйир-қалъа" ѐдгорлигидан хум қорнига ѐзилган оромий ѐзуви нусхаси топилган. Бу Ўрта Осиѐдаги оромий ѐзувининг энг қадимги намунаси бўлиб, ушбу хум мил.авв. IV асрга оид. Унга нима ѐзилганлиги номаълум, чунки у ўқилмаган. Маҳаллий аҳоли оромий алфавитидан фойдаланиб, қадимги Хоразм тилига мослаб кашф этган хоразмий ѐзуви- нинг намунаси мил.авв. 1Уасрнинг охири-Ш аср бош- ларига оид ѐдгорлик Қўйқирилганқалъадан топилган, у атиги битта сўздан, яъни сопол парчасига ѐзилган "А8РАВАЕ.ЕК" сўзидан иборат бўлиб, у отлиқ аскар, 188 сипоҳий деган маънони беради. Хронологик жиҳат- дан навбатдаги хоразмий ѐзуви милодий 1-ЛЛИ асрлар оралиғида зарб этилган қадимги Хоразм тангаларида учрайди. Тангаларда Вазамар, Артамах, Санобар де- ган қадимги Хоразм подшоларининг номлари ѐзилган. Учинчи гурух ѐзувлар Тупроқ қальадаги қадимги Хо- разм подшоларининг архивидан топилган. Улар те- рига, ѐғочга ва ғишт тахтакачларга ѐзилган 114 парча хўжалик ҳужжатлари, яъни теварак-атроф қишлоқ- лардан олиб келинган қишлоқ хўжалик маҳсулотла- рининг рўйхати, кирим-чиқим ҳисоби ва бошқалар бўлиб, милодий Ш-1Ў асрларга тегишли. Қадимги Хо- разм ѐзувининг тўртинчи гурухи VI-VIII асрларга оид бўлиб, булар кумуш қадаҳчаларда акс этган. Улар- нинг сиртига уста ва эгасининг номи битилган. Бе- шинчи гурух ѐзувлар Тўққаладан топилган оссуарий- лар сиртига ѐзилган. Тўққала ѐзувлари бутун бир кутубхона. Нихоят, олтинчи гурух ѐзувлар Миздахқон ѐдгорликлар мажмуасидаги Говурқалъадан топилган. Парфия ѐзуви. Парфия давлатининг пойтахт шах- ри Михрдаткирт қаладан (Эски Нисо) сополакка ѐзилган 2700 дан кўпроқ парчалар топилган. Ушбу ѐзув парчалари асосан хўжалик ҳужжатлари бўлиб, уларда кўпроқ вино ҳақида, вино келтирилган қиш-лоқ номлари, вино миқдори ва бошқалар ѐзилган. Парфия ѐзуви оромий ѐзуви асосида подшо Мит- ридат I даврида (мил.авв. II аср ўрталарида) ишлаб чиқилган, у 22 та ҳарфдан иборат. Бу ѐзув мил.авв. П- 1П асрларда мамлакат бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, шу даврда Михрдаткирт шаҳрида давлат архиви ташкил топган. Парфияда ўз тилида ѐзилган битик- дан ташқари, юнон тили ва ѐзуви ҳам муомалада бўлган. Мутахассислар таъкидлашича, Парфияда 2800га яқин оромий тилида ѐзилган ѐзув парчалари топилган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling