Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
I боб. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИНИ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
I боб. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИНИ
ЯНГИЧА ДАВРЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ Одамзод ва унинг жамият тарихи жуда қадимий ва мураккабдир. У бир неча юз минг йилни ўз ичига олади. Ана шу кўп минг йиллик тарихий давр ичида инсоният ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий ва этнома- даний ривожланиш даражасига кўра, қатор тарихий босқичларни босиб ўтди. XX асрнинг 30-йилларида — Ўрта Осиѐда ҳали ар- хеологик изланишлар изга тушиб, кишилик жамияти тарихини даврлаштиришда археологик манбалардан фойдаланиш амалиѐти шаклланмаган пайтда В.В.Бар- тольд ѐзма манбалар асосида Ўрта Осиѐ халқлари тарихининг даврлаштириш тизимини ишлаб чиққан. Бунга кўра, Ўрта Осиѐ халқлари тарихи «Мусул- мончиликкача бўлган давр», «Мўғулларгача бўлган давр», «Мўғуллар даври» ва «Темурийлар даври» номлари билан даврлаштирилди 1 . Бироқ, 30-йиллар- нинг ўрталарига келиб, В.В.Бартольднинг Ўрта Осиѐ халқлари тарихи ҳақидаги концепциясида ҳақиқий тарихий жараѐнлар ўз аксини топа олмаганлиги маъ- лум бўлиб қолди. Масалан, В.В.Бартольднинг "Аха- монийлар ва Искандар Зулқарнайн давридаги ижти- моий тузум нафақат милодий VII-VIII асрларда, балки араблар истилосидан кейинги бир неча асрлар даво- мида ҳам шундайлигича сақланиб қолаверган", деган ғояси тарих ҳақиқатига зид эди. 1936 йили Ленинградда (ҳозирги Санкт-Петер- бургда) СССР ФАсининг Моддий маданият тарихи институтида Ўрта Осиѐ халқлари тарихи ва археоло- гиясига бағишланган махсус йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда олимлар Ўрта Осиѐнинг арабларгача бўл- ган давр тарихини ѐритишда ѐзма манбаларнинг ўзи кифоя қилмаслигини, бинобарин минтақада археоло- гик тадқиқотлар кўламини кенгайтириш керакли- гини алоҳида таъкидладилар 2 . Йиғилишда В.В.Бар- тольднинг Ўрта Осиѐда мусулмончиликка қадар давр 'Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана. Л. 1927, стр.З; Ўша муаллиф, «Сочинения», том 2, часть 1, стр. 171. С.П.Толстов.По древним дельтам Окса и Яксарта. М, 1962, стр.5. 15 тарихи ҳақидаги концепцияси атрофида кўп баҳслар бўлди. Олимлар орасида В.В.Бартольднинг юқорида зикр этилган "Урта Осиѐда Ахамонийлар ва Искан- дар Зулқарнайн давридаги ижтимоий тузум нафақат милодий УП-УШ асрларда, балки араблар истилоси- дан кейинги бир неча асрлар давомида ҳам шундайли- гича сақланиб қолаверган" деган фикрига дадил қарши чиқувчилар ҳам бўлди. Йиғилишда академик В.В.Струве Қадимги Шарқ материалларига асосланган ҳолда, "Ўрта Осиѐда мусулмончиликкача қулдорлик жамияти бўлган", деган ғояни олға сурди 1 . Кейинроқ В.В.Струвени С.П.Толстов қатгиқ ҳимоя қилиб чиқ- қан 2 . Бироқ, минтақада мусулмончиликка қадар ѐзма манба материалларининг йўқлиги ҳамда археологик материалларнинг ҳали етарли эмаслиги боис, кўпчилик йиғилиш қатнашчилари Ўрта Осиѐда арабларгача қул-дорлик жамияти бўлганлигига шубҳа билдирдилар. Шундан сўнг кишилик жамияти тарихини 5 та ижти-моий-иқтисодий фармацияларга бўлиб ўрганишга ўти-либ бутун Ўрта Осиѐ ҳудудлари бўйлаб кенг кўламли археологик тадқиқотлар ўтказишга киришилди. Қадимги Хоразмда С.П.Толстов ва Я.Ғ.Ғуломов, За-рафшон водийсида АЮ.Якубовский ва В.АШишкин, "Эски Термиз"да М.Е.Массон, Еттисувда АН.Бернш-там, Фарғона водийсида Б.АЛатининлар иш олиб бор-дилар. Иккинчи Жахон уруши туфайли вақтинчалик фаолиятини тўхтатган археологик экспедициялар уруш-дан сўнг ўз ишларини нафақат тиклади, балки экспеди-цияларнинг илмий ишлар кўлами янада кенгайди. Тўп-ланган бой археологик ва антропологик материал тўп-ламлари чоп этилди ва уларнинг тахлили асосида илмий монографиялар ва республика халқлари тарихининг дастлабки нашрлари чиқа бошлади 3 . 1948 йили ФА Моддий маданият тарихи институ- тининг Ленинград бўлимида Ўрта Осиѐда археологик тадқиқотлар олиб боришнинг истиқболлари белгиланди ва археологик материаллар асосида минтақа халқлари 1 В.В.Струве. Проблемм зарождения, развития и упадаа рабовладельческих обшеств древнего Востока. "Известия ГАИМК", вьш. 77. М.-Л., 1934; 2 С.П.Толстов. Основнне вопросн древнешпей истории Сред^ей Азии. ВДИ, №1, -М.1938; его же, Тирания Абруя. "Исторические записки". №3. 1938. 3 История народов Узбекистана. Том 1-2. Ташкент, 1947, 1950. 16 қадимги тарихини даврлаштириш масаласида махсус пленум чақирилди'. 1954 йилда эса Тошкентда Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон тарихининг советларгача бўлган тарихига бағишланган илмий сессия ўтказилди, унда минтақа халқлари тарихини даврлаштириш масаласида эришилган юту^ар ва айрим камчиликлар кўриб чи- қидди. Ана шу илмий анжуманда ишлаб чиқилган давр- лапггариш принциплари асосида Ўзбекистон тарихи- нинг навбатдаги нашри майдонга келди 2 . Бунга кўра, ушбу заминда кишилик жамиятининг таркиб топиши, шаклланиши, иқтисодий ва сиѐсий ҳамда этномаданий ривожланиши, кжсалиш ва даврий инқирозларини куза- тиб бориш ҳамда муайян жамиятнинг ижтимоий тарки-би ва мулкка эгалик қилиш тартибини аниқлаш давр-лаштиришнинг асосий мезони қииб белгиланди. Ана шу принциплар асосида минтақа тарихини даврлашти-ришда шарқшунослик, археология, этнография, ант-ропология фани дарғалари А.Ю.Якубовский, С.П.Толс-тов, К.В.Тревер, Л.В.Ошанин, Я.Ғ.Ғуломовлар илк қаддирғочлар бўлишган эди. Шундай қилиб, шўролар даври тарих фанида кишилик жамияти тарихини бешта ижтимоий- иқтисодий формация (Ибтидоий жамоа тузуми, Қулдорлик, феодализм, Капитализм ва Социа-лизм)га бўлиб ўрганиш анъанага айланди 3 . СССР парчаланиб, коммунистик ғоя ва социализм системаси барбод бўлган бугунги кунда тарихга, жа- мият тараққиѐтининг ривожланиш қонуниятларини ўрганишга объектив, аниқ ва бирламчи манбалар асосида ѐндашишни ҳаѐт тақозо этмоқда. Жамият-нинг ривожланиш қонуниятларини бешта формация-га бўлиб ўрганиш эндиликда замон талабига тўғри келмай қолди. Чунки Ўрта Осиѐ хал^ари тарихи мисо- лида олсак, қулдорлик тузуми алоҳида ижтимоий- иқтисодий формация сифатида бизда бўлмаган. Социа- листик жамият эса тарих тақозо этмаган хаѐлий бир ўйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиѐ шароитида ана шу беш ижтимоий-иқтисодий формациянинг фақат 1 Материалн пленума, см. в КСИИМК, XXVIII, 1949. 2 Материальх объединѐнной сессии, посвяш;енной истории Средней Азии и Казахстана в до октябрьский период. Ташкент, 1955; Йстория Узбекской ССР. Ташкент, 1955. 3 История Узбекской ССР. Том 1, Ташкент, 1967, стр. 15, 57, 165. 2-74 17 Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling