Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
II боб. ЎРТА ОСИЁДА РИВОЖЛАНГАН ЎРТА
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
23
II боб. ЎРТА ОСИЁДА РИВОЖЛАНГАН ЎРТА АСРЛАРГАЧА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАР Совет даври тарихшунослигида ишлаб чиқилган даврлаштириш илмий концепциясига кўра, одамзод- нинг пайдо бўлишидан дастлабки синфий жамият таркиб топгунга қадар ўтган давр «Ибтидоий жамоа тузуми» номи билан юритилган. Бу даврда хусусий мулкчилик бўлмаган, мулк уруғ жамоалариники бў- либ, у ижтимоий характерга эга, деган тезис фанда ҳукмрон эди. Аслида, «ибтидоий жамоа тузуми»нинг барча босқичларида мулк ижтимоий характерга эга эмас эди. Мулкнинг ижтимоий характери ибтидоий даврнинг фақат матриархат босқичига хосдир. Жамиятаинг қайси тузумга оид экашшгани аниқ- лашда унинг ижтимоий таркиби ва иқтисодий ишлаб чиқариш характеридан келиб чиқиладиган бўлса, у ҳолда «ибтидоий жамоа тузуми» ўз хронологик доирасининг мазмун ва мохиятига тўлиқ мос тушмас эди. Чунки бу даврда уч марта туб сифат ўзгаришлари юз берган. Юқорида таъкидлаганимиздек, одамзод биринчи бор меҳнат қила бошлаганидан то дастлабки уруғ жа- моалари бўлиб уюшишига қадар «ибтидоий тўда» дав- рини бошидан кечирди.' Бу давр одамзоднинг ўз шакл- ланиш босқичи бўлиб, бу даврда Зинжантроп, Пите- кантроп, Синантроп ва Неандерталь каби илк аждод- ларимиз табиатдан ўз ризқ-рўзини термачилик ва йирик ҳайвонларни ов қилиш орқали, ўлжа ҳисобига яшаганлар. Кишилик тарихининг «Ибтидоий тўда дав- ри» археологик даври қадимги тош (палеолит) даври- нинг олдувей, шелл, ашель ва мустье босқичларига тўғри келади. Бу даврда на ишлаб чиқариш, на жамоат- чилик бўлган. Аслида, «ибтидоий уруғчилик жамоаси даври» тарихи уруғ жамоаларининг ташкил топишидан, яъни она уруғи жамоаси қарор топган дамлардан бош- ланди. 2 Бу давр инсоният тарихини археологик давр- лаштириш бўйича қадимги тош даврининг юқори па.\еолит босқичига тўғри келади. Бу даврга келиб, 1 Першиц А.И. ва бошқалар. 60-69-бетлар. 2 Ўша жойда. 74-85-бетлар. 24 одамзод туб маънодаги, хамма жихатдан мукаммал одам ҳолига келади. Шунинг учун ҳам бу давр одамини «Ьото 5ар1епй» одами, яъни ақлли одам, деб юритилади. Бу даврга келиб кишилик тарихида қатор ихтиролар юз берди: одамзоднинг илк жамоаси, жамиятнинг дастлаб-ки куртаги — матриархат, яъни она уруғи-уруғчилик жамоаси таркиб топди; оналарга жамоа сардори, уруғ-ни давом этшрувчи илоҳ сифатида қараш пайдо бўлади. Шунинг учун бу даврда биринчи бор оналарнинг сиймосини чизиш, ҳайкалларини ясаш санъати кашф этилди; одамзод буюк музликлар эрий бошлаб, шимол-га чекиниши билан ғор ва унгурларда яшаш ҳолатидан чиқади, биринчи бор ўзига кулба қуришни ўрганади ва айнан шу даврга келиб, инсониятнинг уч ирқи шаклланади. Демак, кишилик жамиятининг «ибтидоий уруғчилик жамоаси» деб аталган тарихи бошланади. Кишилик жамияти тарихининг бу даврини археоло-гик даврлаштириш тўғри ҳал қилинган. Бу меҳнат қуролларининг ашѐвий асоси ва уларнинг ишлаш тех- никасига кўра, юқори палеолит, мезолит (ўрта тош даври), неолит (янги тош даври), энеолит (мис-тош дав- ри), бронза ва илк темир даврларига бўлиб ўрганилди. Тарихийлик нуқтаи назаридан эса бу даврни мат- риархат ва патриархатга бўлиб ўрганиш анъанага ай- ланди. Матриархатда мулк ижтимоий характерда, уруғ жамоасиники эди. Чунки жамоанинг иқтисодий асо- сини ўзлаштирувчи хўжалик ташкил этган. Ибтидоий аждодларимиз деҳқончилик ва чорвачилик ҳамда ҳу- нармандчиликни кашф этишгач, жамоанинг иқтисодий асосини ишлаб чиқарувчи хўжалик ташкил этадиган бўлди, хусусий мулкчиликнинг келиб чиқишига кенг имкониятлар яратилди. Энди оналарнинг жамоада тутган мавқеи секин-аста пасайиб, жамоага барқарор, мўмай даромад келтирувчи оталар бош бўлиб қолди. «Ибтидоий уруғдош жамоаси» заминида юз берган би- ринчи ижтимоий меҳнат тақсимоти (деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларининг ихтисослашуви) ва ун- дан кейин юз берган иккинчи ижтимоий меҳнат тақсимоти (ҳунармандчиликнинг деҳқончиликдан аж- раб чиқиши), ота уруғининг (патриархатнинг) узил- кесил қарор топишига олиб келди. Патриархатда мулк матриархатнинг қатор ижтимоий ҳуқуқий нормала- 25 ' рини сақлаган ҳолда, хусусий эди. Аммо жамият ҳали узил-кесР1Л синфларга ажралмаган, жамият ижтимоий- иқтисодий асосини эркин жамоалар, майда мулк эга- лари ташкил этарди. Ёзма маълумотларга кўра, деҳқон жамоаларида улар "кашоварз", ҳунарманд жамоаларида "озодкор", савдогарлар орасида "гувакор" деб юритилди. Архео- логик материаллар ва уларнинг энг қадимги ѐзма манбалар билан қиѐсий таҳлили бронза ва илк темир даври жамоаларининг асосини ана шулар ташкил этган, деган хулосага олиб келади. Ерга, чорвага ва ишлаб чиқариш воситаларига хусусий эгаликнинг пайдо бўлиши кашоварзлар, озод- корлар ва гувакорлар орасида мулкий табақаланиш юз беришига олиб келди. Бу жараѐн айниқса эркин деҳқон жамоалари —кашоварзлар орасида антик давр- нинг охирларига келиб жадал кечди. Кашоварзларнинг бойиб кетган қатлами бадавлат деҳқонзодалар табақа- сини ташкил этса, уларнинг ер мулкидан ажралган камбағал қисми кадиварлар табақасига айланди. Кади- варлар деҳқонзодаларга қарам корандаларга — ижара- чиларга айланди. Шундай ҳолни ҳунарманд ва савдо- гарлар орасида ҳам кузатиш мумкин эди. Археологик материаллар тахлилига кўра, чорвадорлар жамоасида йирик мулк эгалиганинг пайдо бўлиши брон- за давридаѐқ юз берган кўринади. Чунки бронза даври чорвадорлари кенг тарқалган районлардан бири жану- бий Ўрол ва шимолий Қозоғисгон чўлларида ўрганилган Андронов маданиятининг Синташга мозорқўрғонларидан топилган ашѐвий далиллар жамоа аъзоларини бадавлат чорвадор, аслзода ҳарбийларга, камбағал авом чўпон ва хизматкорларга бўлинишини тақозо этади 1 . Кейинги йилларда Россия олимлари бунга катга эъти- бор бермоқдалар. Чунки бу топилмалар туфайли орий қабилалар дасглаб шаклланган минтақалар масаласига 1 Гениинг В.Ф, Зданович Г.Б., Гениинг Б.В., Синташта. Археологические памятники арийских племен Урало-Казахстанских степей. Челябинск., 1992; Зданович Д.Г. Могильник большекараганский (Аркаим) и мир древних индоевропейцев Урало-Казахстанских степей, Челябинск, 1995; Зданович Г.Б, Батанина И.М. «Страна городов» - укрепленнне поселения эпохи бронзм ХУ1И- ХУ1 вв. до н.э. на Южном Урале. Челябинск, 1995; Зданович Г.Б. Бронзовнй век Урало-Казахстанских степей. Свердловский, 1988. 26 аниқликлар киритилди. Синташта мозорқўрғонларидан топилган ҳарбий аристократия мозори, унга бир неча от ва енгил ҳарбий араваларнинг қўшиб кўмилиши чорва-дорлар орасида мулкий табақаланиш жадал кечаѐтга-нидан ҳамда отдан транспорт воситаси сифатида фойда-ланшяга ўталганидан далолат берарди. Археологлар Син-ташта комплексининг йил санасини мил.авв. ХУШ-ХУ1 асрлар деб белгиламоқдалар. Мил.авв. П минг йилликнинг иккинчи ярми давомида, археологик материаллар тахли-лига кўра, чорвадорлар жамоасида мулкий табақаланиш янада чуқур илдиз олади. Йилқичилик чорвачилик хўжа-лигининг мухим тармоғига айланади. Натижада, кўч-манчи чорвачилик хўжалиги таркиб топади. Кўчманчи чорвачиликнинг ташкил топиши чорвадорлар жамоа-ларида мулкий табақаланишнинг жадал кечаѐтганли-гидан гувоҳлик беради. Таъкидлаганимиздек, бу ижтимоий-иқтисодий туб ўзгаришлар деҳқончилик ва ҳунармандчилик жамоа- ларида анча кеч юз берди. Масалан, антик даврда деҳқончилик минтақаларида қишлоқ жамоаларининг ташкил топиш жараѐнини жадал кечипш ўтроқ ахоли ҳаѐтида юз бераѐтган туб ижтимоий-иқтисодий ўзга- ришлардан далолат берарди. Бу ҳол деҳқончилик мин- тақаларининг микровоҳалар тарихий топографиясида яхши кузатилади. Сўнгги антик даврдан (милодий П-Р/ асрлар) бош- ланган бу туб ўзгаришлар шу қадар тез кечдики, оқи- батда, бир томондан, Ўрта Осиѐнинг ҳар бир деҳқончи-лик вилоятларида (Суғдиѐна, Марғиѐна, Тохаристон, Хоразм, Чоч, Фарғона ва бошқалар) ўнлаб махаллий ҳокимликлар ташкил топиб, иккинчи ѐедан, уларнинг йириклашиш жараѐни ҳам жадал кечди. Юқорида баѐн этилган тарихий жараѐн ва унинг тахлилидан келиб чиқиб, Ўзбекистон тарихининг биз таклиф этаѐттан иккинчи даври "Ибтидоий уруғчилик жамоаси ва мулк эгалигининг шаклланиш даври" ўз мазмун ва моҳиятига кўра, уч босқичга бўлинади: 1. Уруғ-чилик жамоасининг матриархат босқичи. Унинг хроно-логик доираси юқори палеолит, мезолит ва Ўзбекисгон ҳудудлари доирасида неолит даври; асосий хусусият-лари — мулкчилик ижтимоий характерга эга, ўзлаштирув-чи хўжаликнинг ҳукмронлиги; жамиятнинг мафкуравий 27 асосини табиат ҳодисаларига сиғиниш ва тотемистик диний тасаввурлар ташкил этади; 2. Уруғчилик жамоаси-нинг патриархат босқичи. Унинг хронологик доираси энеолит ва бронза даври; асосий хусусиятлари — ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг таркиб топиши, эркин деҳқон жамоаларининг шаклланиши ва Буюк Турк чўли (Арьянам Вайчах) чорвадорлари орасида хусусий мулк-чиликнинг илк бор пайдо бўлиши, жамиятнинг мафку-равий асосини табиат унсурларига топиниш, биринчи навбатда, оловга (қуѐшга) сиғиниш шаклининг усту-ворлиги; 3. Уруғчилик жамоасининг ҳарбий демокра-тия босқичи. Унинг хронологик доираси —илк темир ва антик давр (мил.авв. УШ- милодий Ш-1У асрлар); жамиятнинг иқтисодий асосини эркин деҳқон жамоа аъзолари ва қишлоқ оқсоқолларининг хусусий мулки ҳамда умум жамоага тегишли мулк-чорва яйловлари ташкил этади. Жамиятнинг ғоявий асосида зардуш-тийлик, сеҳр- жодуга ишониш ва буддавийлик диний мафкураси ѐтади. Бу давр иқтисодий-хўжалик асосини тарихан таркиб топган этномаданий вилоятларда (Суғ-диѐна, Бақтрия, Хоразм, Чоч, Фарғона) суғорма дехқон-чилик. ва ҳунармандчилик, дашг ва чўлли минтақаларда чорвачилик ташкил этади. Ўзбекистон тарихининг «илк ўрта асрлар даври» Мовароуннахр ва Хоразмда бадавлат деҳқонзодалар мулк эгалигининг шаклланиши ва махаллий ҳоким- ликларининг ҳукмронлик даври сифатида маълум. 1 Бу даврда маҳаллий мулк эгалиги—деҳқонзодаларнинг пайдо бўлиши ва улар асосида қишлоқ ҳокимликла- рининг таркиб топиш жараѐни жадал кечади. Феодал муносабатлар шаклланиб боради. Унинг хронологик доираси — милодий "У-1Х аср ўрталаригача; асосий ху-сусиятлари: ерга, ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш узил-кесил хусусийлашади, жамият ижтимоий таркибини кашоварзлар — ўрта ва майда мулк эгалари, бадавлат деҳқонзодалар — катта мулк эгалари феодал-лар ва уларга қарам кадиварлар — ижарачи қўшчилар ташкил этади, маҳаллий ҳокимликлар тимсолида мар- 1 История таджикского народа. Душанбе, 1999, стр.44-46; Адилов Ш.Т. Административно-территориальное устройство западного Согда в раннем средневековья. ОНУ, 6, 1998, стр. 18-30; Грицина А.А. Уструшанские бнли, Ташкент, 2000, стр.33-53. 28 казлашган феодал давлат бошқарув тизимининг асос- лари яратилади, жамият асосан зардўштийлик ва буд- давийлик, қисман монийлик, насронийлик ва шама- низм мафкураси асосида қурилади. Араблар босқини- дан кейин эса, улар ўрнини секин-аста ислом мафку- раси эгаллайди. Зардўштий ибодатхоналарига тегишли «вағнзе» мулки ислом масжид ва мадрасалари мулкига айланади. Мулкчиликнинг савдо ва ҳунармандчилик- даги табақавий шакллари кузатилади. Жамиятнинг ижтимоий таркибини катта мулкдорлар, ўрта ва майда мулк эгалари, зироатчи кадиварлардан ташқари, ма- ҳаллий ҳокимликларнинг мудофаа таянчи — ѐлланма чокарлар ва қисман қуллар ҳам ташкил этади. Агар Мовароуннахр антик дунѐсининг дастлабки бошқарув тизими қишлоқ ҳокимликлари асосида қурилган бўлса, феодал муносабатларининг шаклланиш даврига кел- ганда, кечаги қишлоқ ҳокимликлари бугунга келиб, туман, яъни рустак ҳокимликларига айланди. Ўзбекистоннинг жанубида Шеробод ва Сурхондарѐ ҳавзаларида, Сангардак ва Хўжаипок этакларида, шимо- лий Тохаристонда илк ўрта асрларда Термизшоҳлар, Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling