Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Беҳистун ѐзувлари. Бу китоба Доро I даврида 
Карманшоҳ ва Ҳамадан шаҳри ўртасидаги йўлда ба-
ланд қоятошда қадимги форс, элам ва аккад тилла-
рида битилган. Ёзувда шоҳ Доро I хабар қилади: "Мен 
— Доро, улуғ подшо, шаҳаншоҳ, мамлакатлар 
подшоси, Виштасп ўғли, Аршан невараси, аҳамоний. 
Ахура-мазда иродаси билан қуйидаги давлатларни 
қўлимга киритиб, уларнинг подшоси бўлдим: Форс, 
Элам, Бо-бил, Оссурия, Арабистон, Миср, Лидия, 
Мония, 
Ар-манистон, 
Каппадокия, 
Парфия, 
Дранғиѐна, Арья, Хоразм, Бақтрия, Суғдиѐна, 
Гандхара, Сака, Сатта-гадия, Арахозия, Мака. 
Ҳаммаси бўлиб 23 давлат". Шоҳ Доро I давом этиб
"Мен Бобилда бўлганимда, куйидаги давлатлар 
мендан ажралиб чиқиб кетган-лар: Форс, Элам, 
Мидия, Оссурия, Миср, Парфия, Марғиѐна, 
Саттагодия, Сака". Беҳистин ѐзувида яна қуйидаги 
хабарларни ўқиймиз: "Марғиѐна номли дав-лат 
мендан ажралиб чиқиб кетди. Марғиѐналик Фра-да 
исмли бир одам ўзини вилоятнинг ҳокими деб эълон 
қилди. Кейин мен, Бақтрия сатрапи, бўйсунув-чи 
одамим форс Дадаршишни чақириб, унга гапир-дим: 
"Менга бўйсунмаганларни тор-мор қилиш ке-рак". 
Дадаршиш қўшинлари билан отланиб, марғиѐ-
наликлар билан жанг қилди. Ахурамазда менга ѐрдам 
кўрсатди. Ахурамазда иродаси билан менинг қўшин-
ларим қўзғолончиларни бутунлай мағлубиятга учрат-
ди... Мана менинг Марғиѐнада қилганларим". Подшо 
Доро I яна ўз ютуқлари ҳақида сўзлашни давом эт-
тириб, дейдики: "Бундан сўнг мен сакларга қарши 
улар юртига бостириб бордим, уларнинг ўзлари чўқ-қи 
қалпоқ кийиб юрадилар. Мен дарѐга етиб келдим. 
Уларнинг сардори Скунха исмли одамни тутиб, ме-
нинг ҳузуримга келтирдилар. Мен ўз хоҳишим билан 
саклар юртига янги бош тайин қилдим. Шундан сўнг 
мамлакат менинг қўл остимга ўтди".
132


Нақши Рустам. Доро I Беҳистун ѐзувларида 
Дҳамонийлар давлатининг ғарбий вилоятларини 
кўрсатиб берган бўлса, Нақши Рустам ѐзувларида 
мамлакатлар рўйхати Мидия ва Эламдан сўнг 
шарқий вилоятлардан бошланади. Доро сўзи: "Мен 
— Доро, улуғ подшо, шаҳаншоҳ, кўп қабила ва 
мамлакатларнинг подшоси, кенг сайхон ерларнинг 
подшоси, Виштасп ўғли, аҳамоний, форс, форснинг 
ўғли, орийзода орий. Форс вилоятидан ташқари, 
қуйидаги мамлакатларни мен бўйсундирганман, 
менга хирож тўловчи бўлган, менинг сўзимни ижро 
этган, менинг қонунимга асосланиб ривожланаѐтган: 
Мидия, Элам, Арья, Бақтрия, Суғдиѐна, Хоразм... 
Сака Хаумаварка, Сака Тиграхауда ...денгиздан 
нариги ердаги саклар".
Суза ѐзуви. Доро I нинг Суза шахридаги подшоҳ 
саройида ўрнатилган ҳайкалидаги ѐзувларда Бақтрия, 
Суғдиѐна ва Хоразмдан ташқари, "балчиқ ва тупроқ 
ўлкаси саклари" тилга олинади. Сузадан топилган яна 
бир ѐзувда Доро I эълон қилади: "Сузадаги саройни 
мен бино қилганимда унинг безаклари узоқ юртлардан 
олиб келинган. Уака ѐғочи — Ганхарадан, олтин — 
Сард ва Бақтриядан, ялтироқ тошлар ва ложувард — 
Суғдиѐнадан, фируза — Хоразмдан, кумуш ва бронза 
— Арахозиядан, тош устунлари — Эламдан етказиб 
берилган".

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling