Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

\}Ч^
зов
 
КШ
 Ў
збек
халқининг шаклланиш жараѐни. Тошкент -2001. 74-
102 бетлар.
Чебоксаров Н.Н. Проблемн происхождения древних и современних 
народов. Трудц VII Международного конгресса антропологических и 
этнографических наук. Том 5, М-1970, стр.746.
71


вақтдан буѐн ўтроқ ҳаѐт кундалик турмуш тарзига 
айланган этник бирликлар уюшмасига нисбатан иш-
латиб келинади.
Қабила — ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги бос-
қичига хос этник бирлик. Қабила уруғларга бўлиниш 
хусусиятлари билан кейинги босқичдаги этник бирлик 
(элат)дан фарқ қилади. Қабиланинг ўзига хос тили 
(лахжаси), ҳудуди, қабила номи (этноними) бўлиши ва 
қабила анъаналарига унинг аъзолари бўйсунипш билан 
бошқа қабилалардан ажралиб туради. Қабила уруғ 
жамоалари сардорларидан ташкил топган "оқсоқоллар 
кенгаши" томонидан бошқарилган, қабила жамоасига 
тегишли барча ишлар демократик принциплар асосида 
кўрилиб, ҳал этилган.
Кишилик жамиятининг тараққий этиб бориши ва 
синфий жамиятнинг пайдо бўлиши билан ибтидоий 
босқичга хос этник бирлик — туб маънодаги қабила 
уюшмаси ўз аҳамиятини йўқотади. Аммо қабила 
атамаси ва унга тааллуқли бўлган баъзи хусусиятлар 
қолдиқ сифатида барча синфий жамиятларда хам 
(уларга мослашган ҳолда) сақланиб қолган.
Тарихда ибтидоий жамоа тузуми билан биринчи 
синфий жамиятнинг оралиғини таниқли элшунос олим 
Л.Г.Морган "Қадимги жамият" (1877 йил) асарида 
"Ҳар-бий демократия даври" номи билан фанга 
кириттан. Бу даврда қабилалар орасидаги этник
иқтисодий, хўжалик ва маданий алоқаларнинг тобора 
ривожланиб бориши ва маълум тарихий воқеликлар 
сабабли 
бир 
қанча 
қабилалар 
бирлашадилар. 
Қабилаларнинг 
бир-лашиш 
жараѐнида 
этник 
бирликнинг янги тури вужуд-га келади. Бу этник 
бирлик маълум тарихий шароитда ҳудудий, иқтисодий, 
хўжалик, тил ва этномаданий уму-мийлик асосида 
шаклланади. 
"Қадимий 
даврда 
(яъни 
ҳарбий 
демократия даврида) вужудга келган бу янга эт-ник 
бирликни ифодалаш учун, — деб ѐзади К Шониѐзов, 
— "элат" атамасини қабул қилиш ўринли бўлса 
керак"
1
.
Этнография фанида "этнографик гуруҳ" (субэтнос) 
атамаси ҳам кўпроқ қўллйнилзДИ' Этнографик гурух 
маълум бир этноснинг, яъни элат — халқнинг 
ажралмас
1
Шониѐзов К.Ш. Ўзбек халқининг шаклланиш жараѐни. Тошкент-2001, 76-77 
бетлар.
72


қисми, унинг таркибидаги бўлинмалардан бири бўлиб, 
ўзига хос лахжаси, хўжалик фаолияти, турмуш тарзи-
нинг баъзи бир томонлари билан муайян элатдан фарқ 
қилади. Этнографик гурух одатда бир қабила ѐки элат-
нинг бошқа ерга бориб, иккинчи бир халқ таркибига 
ҳали мутлақо сингаб кетмай, у билан бирга яшаб келаѐт-
ган этник бирликка айтилади. Масалан, собиқ совет 
хокимиятига 
қадар 
ўзбек 
халқи 
таркибидаги 
қипчоқлар, қурамалар, умуман олганда, кўчманчи 
туркий қабилалар этнографик гурух эдилар. Баъзи 
ҳолларда этнографик гурух ўз элидан, халқидан 
ажралиб, бошқа бир этнос таркибига қўшилиши 
туфайли ҳам пайдо бўлади. Бу хилдаги этносларнинг 
катта қисми асрлар давомида туб-жой халқнинг ичида 
яшаб, унинг урф-одати ва мадания-тини қабул қилиб, 
унинг таркибига сингиб кегган (маса-лан арабларнинг 
саид ва хўжа тоифаси). Аммо уларнинг маълум қисми 
ўз тили ва урф-одатларини, антропологик қиѐфасини 
яқингача сақлаб келганлар (масалан эроний-лар). 
Ҳозирги кунда на қипчоқ, на қурама, на қўнғирот, на 
эрони, на араблар ўзбек миллати таркибидаги этно-
график гурухлар бўла олади. Чунки халқ камолат 
чўққиси — миллат даражасига кўтарилган паллада 
унинг таркибида этнографик гурухлар бўтшшини 
тарихий тараққиѐт тақозо этмайди.
Этник гурух муайян бир халқнинг парчаланиб, 
алоҳида қисмларга бўлиниб кетиши натижасида ву-
жудга келади. Этнографик гурухдан этник гурухнинг 
фарқи шундаки, парчаланган халқ таркибидан ажра-
либ чиққан этник гурух бошқа халқ таркибида узоқ 
муддат яшаб, шу халқнинг тили, хўжалик фаолияти, 
маданияти, урф-одатлари ва турмуш тарзини қабул 
қилиб, уларни ўзига сингдириб, ўзини унинг номи 
билан атайдиган бўлиб қолади. Аммо шу билан бир-га, 
бу гурух ўтмишдаги ўз этник номини эслай олади. 
Масалан, қипчоқлар XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX 
асрнинг бошларида ўзбек халқининг таркибида 
этнографик гурух бўлган бўлсалар, қозоқ, қирғиз, 
қорақалпоқ, туркман, бошқирд ва бошқа халқлар 
таркибида этник гурух ҳисобланган
2
. Айрим этник 
гурухлар бошқа этник бирлик таркибига кириб, унга
Шониѐзов К.Ш. Ўзбек халқининг шаклланиш жараѐни. Тошкент-2001, 
78 бет.
73


аралашиб сингиб кетган бўлса-да, ўз этник номини 
асрлар мобайнида сақлаб қоладилар. Масалан, 
Қашқадарѐнинг ўрта оқимларида ҳозиргача мажор 
номи билан аталувчи этник гурух яшайди. Маълумки, 
мажорлар Венгрия давлатининг асосий халқидир. 
Буларнинг илк аждодлари бир замонлар Сирдарѐнинг 
кўйи оқимидаги чўлларда ва Урол тоғолди районларида 
яшаган. Милодий IX асрда мажорларнинг катта қисми 
хазарлар сиқувига бардош бера олмай, ғарбга силжиб, 
ҳозирги Венгрия ҳудудига бориб ўрнашганлар. Бу 
ерда улар славянлашиб, элат, кейинчалик миллат 
бўлиб шаклландилар. Қадимги она юртларида 
қолганлари татарлар, бошқирд ва ўзбеклар таркибига 
қўшилиб, сингиб кетишига қарамасдан қадимги этник 
номини (мажор этнонимини) ҳозиргача сақлаб 
келадилар
1
.
"Этник жараѐн" иборасига келсак, этник бирликлар 
таркибига кирган этник гурухлар ўртасидаги этник, 
иқтисодий-хўжалик ва маданий алоқаларнинг узлуксиз 
ривожланиб боришига "этник жараѐн" дейилади.
Тадқиқотчилар этник жараѐнларни иккига, яъни 
бўлиниб кетишга ва бирлашишга мойил жараѐнларга 
тақсимлайдилар. Бўлиниб кетишга мойил жараѐнлар 
кўпроқ кўчманчи чорвадор қабилалар ҳаѐтига 
тааллуқли. Масалан, бир қабила иттифоқи ѐки 
элатнинг маълум тарихий сабабларга кўра, бўлиниши 
жараѐнларини "ҳунн", "қанғар", "турк", кўчманчи 
"Даштиқипчоқ ўзбеклари" мисолида кўриш мумкин, 
яъни ўз даврида элат бўлиб шаклланган бу ижтимоий-
сиѐсий уюшмалар этник жараѐнларнинг бўлиниш 
тамойилига кўра, ўзларининг дастлабки этнос 
ҳолатларини йўқотадилар. Этник жараѐнларнинг 
бирлашиш 
тамойилига 
кўра, 
эса, 
кейинчалик 
парчаланган бу элат-уруғларининг иштиро-кида янги 
этник бирликлар вужудга келади. Масалан, ўзбек, 
қирғиз, қозоқ, туркман, қорақалпоқ, уйғур ва 
бошқалар.
Ўзбек халқи этногенетик жараѐнларининг жадал 
кечган вақт мил.авв. Ш-мил. V асрлар давомида Қанғ 
давлати доирасида юз берди. Бу даврда турли тилли 
этник гурухларнинг бир-бирларига яқинлашиш, қў-
шилиш жараѐнлари жадал кечди. Этник гурухлар-
Шониѐзов К.Ш. Ўша асар, 79-80 бетлар.
74


нинг ташқи қиѐфаси, тили, моддий ва маънавий 
маданиятида яқинлашиш, феъл-атворида умумийлик 
ҳосил бўлди
1
. Мил.авв. П-мил. 1-П асрларда Тангритоғ 
шимоли-шарқий ҳудудларидан усунларнинг катта 
гурухи, Хитойнинг шимоли-ғарбий минтақаларидан 
ва жанубий Сибирда яшаган ху, ди, динлин, теле, 
ҳунн ва бошқа туркий тилли кўчманчи этносларнинг 
катта гурухи Қанғ давлати ҳудудига келиб ўрна-
шадилар
2
. Мана шу даврда юз берган этногенетик 
жараѐнлар, яъни Мовароуннаҳр ва унга туташ 
минтақаларда уларнинг суғдийлар, хоразмийлар, 
бохтарий ва Фарғона ва Чочнинг ўтроқ аҳолиси 
билан қоришуви натижасида туркий тилли қанғар 
элати шаклланади. Бу этнос ўзбек элатининг шаклла-
нишига асос солган энг қадимги йирик туркий қат-
ламни ташкил этган
3
.
Этногенез ва этник тарихга тегишли атамаларнинг 
қисқача тавсифи ва моҳияти шулардан иборат.
Шониѐзов К. Ўша асар, 83-84 бетлар.
'•' Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах....1 жилд, 92-93; 2 жилд, 196-198 
бетлар.
Шониѐзов К. Ўша асар, 85 бет.
75



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling