Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Ижтимоий педагог – ижтимоий ишчи вазифалари


Download 0.59 Mb.
bet20/37
Sana08.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1252072
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

Ижтимоий педагог – ижтимоий ишчи вазифалари

  • Болани ривожланиши учун қулай бўлган муҳитни ташкил қилиш;

  • Бола ҳуқуқини ҳимоялаш қоидаларига риоя қилиш;

  • Болани ҳаётий кўникмаси, қобилиятини, таълим олиши, соғлиқни сақлаш, оиладаги шароитларини ривожлантиришга бўлган барча эҳтиёжларини қондириш.

Болани ижтимоий ҳимоялаш жараёнида ижтимоий педагог (ижтимоий ишчи) билан ишлаш мумкин.
Ҳар бир бола давлат ҳимоясида бўлиб, мамлакатимизда ижтимоий қўллаш тизимига барча болалар қамраб олинган.
Болаларни ижтимоий қўллаш тизимига қийин кечинмаларга тушган (болалар, боқимандасинин йўқотган, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, имконияти чекланган, алоҳида ёрдамга муҳтож болалар;
Институционал муассасаларнинг болалари;
Қаровсиз ва тарбияси оғир болалар ва бошқалар)
Ижтимоий ишни мақсади: болани барча эхтиёжларини қониқтиришга ва уни оиласига ёрдам беришдан иборат.
Болани ижтимоий ҳимоясининг асосий тамойиллари:

  • Ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишининг марказида болани қизиқиши туради;

  • Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолати” қонунига бола ҳуқуқлари конвенциясига қайд этилган болаларни барча ҳуқуқлари киритилган ;

  • Болани қабул қилиш эътироф этиш ҳурмат қилиш;

  • Шахсни жинсий, диний, маданий, ирқий, миллатидан қатъий назар ҳар қандай камситишларга қарши чиқиш;

Ижтимоий педагог (ижтимоий ишчи) олдида болани ижтимоий ҳимояси бўйича қандай вазифалар турибди?

  • Ижтимоий педагог ва ижтимоий ишчи болани уй шароитида яшаш ҳуқуқини таъминлайди;

  • Ижтимоий педагог болаларни махсус институционал муассасаларга тушиб қолишини олдини олади.

  • Ижтимоий педагог болага болага нисбатан нотўғри , ножўя, қатъий муомила ва ҳаракат қилишга йўл қўймасликни таъминлайди ва ҳимоя қилади;

  • Ижтимоий педагог имконияти чекланган болаларни жамиятга, умумтаълим жараёнига интеграциялашувига ёрдам беради;

  • Ижтимоий педагог ёки ижтимоий ишчи болани қулай бўлган шароитида ўсиши учун психологик, ижтимоий, моддий ёрдамларни қийинчиликдан чиқиб кетиши учун ёрдам беради;

  • Болага ва унинг оиласини қўллаш учун ижтимоий педагог ёки ижтимоий ишчи қандай метод ва ёндошувларни амалга оширилади;

  • Ижтимоий педагог ўзини иш фаолиятига таянган ҳолда нафақат болани ва унинг оиласи билан тизимли иш олиб боради.

  • Мавжуд бўлган фактларни таҳлил қилиб замонавий асбоблардан фойдаланиб оила ва болалар ҳолатини баҳолайди;

  • Оила ва уни атрофидагиларга кучли кучли томонига таянган ҳолда ёрдам беради.

Бундай жамият ва оила уни атрофидагиларга ижобий (позитив) ўзгаришлар киритади.
Қайси муассасалар учун ижтимоий ишчи ёки педагог керак?

  • Таълим тизимида меҳрибонлик уйлари, умум таълим муассасалари, махсус мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ва бошқалар;

  • Соғлиқни сақлаш тизимида: илк ёшдаги болалар уйи, оилавий поликлиника, тиббий-психолого-педагогик комиссия, реабилитация марказлари ва бошқалар;

  • Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимида (мурувват уйлари, ижтимоий таъминот бўлимларида);

  • Вояга етмаганлар маҳаллалари комиссияси, вилояти, туман ҳокимиятлари;

Болалар ва уларни оилаларини қўллаб-қувватлашни амалга ошириувчи оила тартибидаги вояга етмаганларни жойлаш.

  • Жамоа ташкилотлари ва уларни бирлаштирувчи ташкилотлари.

Ҳозирги кунда ижтимоий ишчиларни тайёрлаш Ўзбекистонда 2004-2005 йилда бошлаб учта олий таълим тизимида: А.Қодирий номидаги Тошкент Давлат маъданият институтида ва Самарқанд, Фарғона давлат университетларида амалга оширилиб келинмоқда. 2006 – йиладн бошлаб Ўзбекистонда амалиётчиларни тайёрлаш бўйича фаол ишлари болани ижтимоий ҳимоялаш тизимида олиб борилмоқда.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling