Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университетининг педагогика институти мактабгача ва технологик таълим факультети


Тақризчи: Ф.У.Қаршиев - «Технологик таълим» Кафедра доценти, техник фанлари номзоди


Download 0.8 Mb.
bet5/13
Sana21.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1642857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
“ЁҒОЧЛАРГА ИШЛОВ БЕРУВЧИ ДАСТОГОҲЛАРДА МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ”2021

Тақризчи: Ф.У.Қаршиев - «Технологик таълим» Кафедра доценти, техник фанлари номзоди

Термиз давлат университети

Миллий ҳунармандчилик ва кулолчилик факултети


«Технологик таълим” кафедраси
катта ўқитувчиси Умиров Абдуғаппор Тўраевичнинг очиқ дарси
Т А Ҳ Л И Л И
Фаннинг номи – «Материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва дастгоҳлар»
Дарснинг мавзуси–«Ёғочларга ишлов берувчи дастогоҳларда материалларга ишлов бериш”
Сана – 15.12.2021, 315- хона, 118-219- гр.
Давомат - 35 та талабадан 35 таси дарсда иштирок этди.
Маъруза матни 14 шрифтда ёзилган 24 та бетдан иборат бўлиб унда мавзу учун етарли, чизмалар ва таянч иборалар мавжуд. Дарс жараёнида маърузачи кўргазмали қуроллар ва компьютер технологиясидан унумли фойдаланди.
Ишчи ўқув режага асосан шу мавзуга 2 соат ажратилган. Мавзунинг режаси баён этилди. Ёғочларга ишлов берувчи дастогоҳларда материалларга ишлов бериш тўғрисида умумий маълумотлар берилиб тушунтиришлар олиб борилди ва бу мавзунинг фанлараро боғланишлари кўрсатиб ўтилди.
Доскадан унумли файдаланилди – етарли микдорда, мавзуга тегишли маълумотлар ёзиб, шакллар чизиб кўрсатилди. Дарс жараёнида ўқитувчи талабалар билан фаол мулоқатда бўлди – бахс мунозара ва кластер усулларидан фойдаланди.
Кафедра катта ўқитувчиси Умиров Абдуғаппор Тўраевичнинг фан бўйича билим даражаси, дарс бериш маҳорати, аудитория билан мулоқати юқори даражада баҳоланди ва қуйидаги баллар берилди:
1. Фан мавзусининг максади ва вазифани аниқ равшан ифода қилиши, ишчи дастур ва календар режага мослиги – 10 балл.
2. Фаннинг билишини намойиш қилиши, тушунтириши ҳамда баён қилишнинг дидактик ташкил этилиши – 10 балл.
3. Янги педагогик технологиялардан фойдаланиш даражаси (дарсликнинг электрон версияларининг мавжудлиги, муаммоли усул қўллагани учун) – 10 балл.
4. Дарс мазмунини илмийлиги, унинг янгилиги ва янги изланишлар натижаларидан фойдаланиш даражаси – 9 балл.
5. Педагог ва талабаларнинг ўзаро муносабати (дарс бериш жараёнида мулокот усули, одоби, ўзини тута билиши, ҳамкорлик вазиятини яратиш, талабаларда кизикиш уйғотиш орқали давоматни, конспект олиб боришни таъминлаш ва уларни педагогик рағбатлантириш ва х.к.) - 9 балл.
6. Педагогик махорат (нутк, хатти – ҳаракат, муаммоларни етказиш шакли ва тартиблар, талабалар билан алоқа ўрнатиш, ҳаммани эътиборда тута билиши) -10 балл.
7. Дарснинг услубий таъминланганлиги (дарслик, ўқув қўлланма, маъруза матни, услубий кўрсатмалар, мустақил ишларни бажариш бўйича тавсиялар) нинг мавжудлиги, шу жумладан педагогнинг уларни тайёрлашдаги шахсий иштироки – 9 балл.
8. Дарснинг моддий техник таъминоти (аудитория ҳолати, доска ва ундан фойдаланиш, техник воситалар ва кўргазмали куроллардан фойдаланиш) – 9 балл.
9. Дарс мавзусининг долзарблиги, талабанинг мутахассислик буйича ва маънавий ахлоқий шаклланишидаги ўрни -8 балл.
Жами рейтинг баллар – 94 балл.
Дарснинг ижобий томонлари:
1. Талабаларнинг диккатини ўзига қарата олиши натижасида талабалар томонидан мавзуни ўзлаштирилиши яхши натижа берди.
2. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш оқибатида талабаларнинг мавзуга бўлган қизиқишлари ортди.
3. Дарснинг амалий томони аниқ мисолларда тушунтирилди.
Дарсдаги камчиликлар:
1. Тарқатма материалларни зарур миқдорда кўпайтириш зарур.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling