Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти


Download 248.5 Kb.
bet3/12
Sana28.12.2022
Hajmi248.5 Kb.
#1011133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Кимё кафедраси ҳисоботи 14 dekabr 2021

IV. ЯКУНИЙ ҚИСМ...................................................................................




Иловалар..................................................................................................






КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-2909-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иктисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3151-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5121-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча. чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3698-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол 3 иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 3775 - сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора тадбирлари тўғрисида” ги 24 - сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида” ги 468 - сонли қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг 2018 йил 02 октябрдаги 5/4 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва асосий вазифалар белгилаб олинди? ҳамда илмий салоҳиятни ошириш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда.


2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги №ПФ58-47-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги “Олий малакали илмий ва илмийпедагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги №606 - сонли, 2019 йил 24 декабрдаги “Илм-фан ва таълим сохасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий педагогик ва мехнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида” ги №1030-сонли қарорлари, 2019 йил 2 декабрдаги “Самарадорликнинг энг мухим кўрсаткичлари (Key Perfomance Indicators - KPI) асосида олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш тизимини амалиётга татбиқ қилиш тўғрисида” ги №1100 - сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар бажарилмокда.
Бундан ташкари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 10 февралдаги “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора тадбирлари тўғрисида” ги 74-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Илм фан ва илмий фаолият тўғрисида” ги қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июлда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Илмий даражали кадрларни қайта тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 696 - сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 3284 раками билан рўйхатдан ўказилган “Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион 4 ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадкикот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 13 октябрдаги 03-10/3876 - сонли хати ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.
2020 йилда фан, таълим ва ишлаб чикариш интеграциясини амалга ошириш, инновацион корпоратив хамкорлик буйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг кўлами анча кенгайди. Институтда илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг мамлакатимиз ижтимоий - иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига мос келувчи 28 та илмий йўналиши белгилаб олинган. Институт олимлари томонидан бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари халқ хўжалигининг энг муҳим устувор йуналишларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, асосан Тошкент вилояти ҳудудидаги хўжаликлар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги долзарб муаммоларнинг илмий ечимларини излаб топишга қаратилгандир.
Институтда ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида “Таълим фан ва ишлаб чиқариш инновацион ҳамкорлик” тадқиқот маркази ташкил этилган. 2020 йилда институт олимлари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг илмий муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш буйича узаро хамкорлик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини давом эттирдилар. Шунингдек хорижий давлатлар олий ўқув юртлари билан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш салмоғи оширилди.
Ҳозирги кунда институт жамоаси олдида турган асосий вазифалардан бири таълим тизими учун етук мутахассислар тайёрлаб бериш сифатини ошириш, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқот ишларини ривожлантириш, илмий-тадкикот ишларининг натижаларини ишлаб чикаришга жорий этиш, юкори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иктидорли талабаларни илмий-тадкикот ишларига кенг жалб килиш, кафедра ва лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш, патент ва ихтиролар сохасидаги ишларни такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва МДХ, олимлари билан илмий алокаларни мустахкамлаш, Ўзбекистон ФА тармок институтлари билан ва бошка марказий олий укув юртлари билан илмий хамкорлик самарадорлигини янада оширишдан иборат. Истикболда тузилган аник чора-тадбирлар режаси асосида илмий салохиятни ошириб бориш, фан - таълим - ишлаб чикариш интеграциясини кучайтириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб килиш ва уларни куллаб-кувватлаш, укув - илмий лабораториялар яратиш ва илмий - тадкикот ишларининг самарадорлигини кескин ошириш хамда иктидорли талабалар, магистрларни илмий ишларга кенг жалб этиш асосий устувор вазифалар хисобланади.
Кафедранинг 2021 йилда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш хамда илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича ишлари қуйидаги йуналишлар асосида олиб борилди:
- Илмий кенгаш томонидан тасдикланган ва профессорукитувчиларнинг шахсий иш режасига киритилган, яъни давлат бюджетидан ташкари маблағ билан таъминланмаган илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ);
- фан-таълим-ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион корпоратив хамкорлик доирасидаги бажарилаётган ИТИ;
- Тошкент вилояти худудидаги умумий ўрта таълим мактабларида “Инновацион мактаб лабораториялари” ни ташкил қилиш асосида хамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
- институтнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича асосий стратегик йўналиши бўлган “Педагогик таълимда инновацион кластер” дастури доирасида илмий изланишлар бажариш;
- илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш; - илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
-иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун етарли даражада шароитлар яратиш.



Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling