Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат


Download 2.16 Mb.
bet29/35
Sana08.10.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1695571
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
w

Аналог компаратор
Aналогли компаратор ҳам 2та сигнални таққослаш учун қўлланилади. Оддий компаратор қайтиш алоқаси бўлмаган операцион кучайтиргичларда йиғилган бўлиши мумкин.ОК нинг бир киришига таянч кучланиши берилади, бошқасига таққосланган аналог сигнал берилади.



Ушбу схема қандай ишлашини тахлил қиламиз . 


Қайтиш сигналисиз ОК учун қуйидаги тенглик ўринли:




Uчиқ = (Uкир1 – Uкир2)*G


Uчиқ- ОУ чиқишидаги кучланиш
Uкир1- ноинвертирлаш кириш кучланиши
Uкир2-инвертирлаш кириш кучланиши
G-қайтиш сигналини ажратишни кучайтириш коеффициенти.
Биз LM358 реальный ОК ни оламиз. Уни кучайтириш коэффициенти тахминан 100000. ОК неинвертирлаш киришига 1.5в, инвертирлаш киришга 1в синусоидал сигнал ва доимий 1.5в кучланиш берамиз.



ОК чиқиш кучланишини 2та ҳолат учун ҳисоблаймиз

1) Uin2 < Uin1 на 1 мВ


Uout = (Uin1 – Uin2)* G = 1 мВ * 100000 = 100 В 

2) Uin2 > Uin1 на 1 мВ


Uout = (Uin1 – Uin2)* G = -1 мВ * 100000 = -100 В

Амалиётда ОК чиқишидаги кучланиш одатда манбанинг кучланиши чегарасига чиқмайди. Амалда ОКнинг чиқиш кучланиши бу холатда ижобий +Usat ёки салбий –Usat кучланишга тенг бўлади.



1) Uout = ~Vcc – 1.5= 5 – 1.5 = 3.5 В
2)Uout = ~0 В
Яъни кириш сигнали ОКнинг чиқиши таянчидан кичик бўлса ижобий кучланиш тўйинади. Кириш сигнали чиқиш кучланиши таянчидан ортиб кетса 0 га тенг бўлади.


Компараторларнинг турли қурилмаларга тадбиқи
Қуйида биз компараторларнинг худди шу хоссасига асосланиб қурилма яратдик. Бу қурилмамизнинг афзаллиги шундаки унинг иш функсиясини ўзгартириш учун қабул қилиш датчигига ўзгартириш киритиш кифоя.
Иккита ҳолатни яъни бинолардаги харорат ва ёруғликни назорат қилувчи қурилмаларни кўриб чиқамиз.
Фотореле. Ёритилганлик даражаси индикатори (1-расм) уни қўлланилишини кузатувчи тизимлар мисолида кўришимиз мумкин. Бунда кузатиш экранининг керакли қисмига жуда сезгир фотодиод йўналтирилади. Агар экранда ёруғлик интенсивлиги ўзгарса у ўз навбатида кириш сигнали ва фотодиод занжири ўртасидаги мувозанатни бузилишига олиб келади. Бу ҳолатда компараторнинг ишчи нуқтаси DА1 (К554САЗ) компаратор киришига VD1 ва VD2 диодлари орқали келган кучланишларни солиштиради. Агар VD3 дан келган кучланиш жуда кичик фарқга ҳам катта бўлса светодиод НL1 ва тревога сигнализацияси К1 ишга тушади.
Берилган схемани анализ қилиб шундай хулосага келишимиз мумкин. Агар қандайдир объект томонидан фотодиодга тушаётган ёруғлик ўзгарса, бу ўз навбатида фотодиод орқали ўтаётган ток ўзгаришига олиб келади, бунинг натижасида компараторнинг кириши 4 ўзгариши кечикади чунки бу кириш С1 конденсатор билан боғланган. С1 конденсатор схема ёруғликнинг ошиши ёки камайишини контрол қилиш учун йиғилганлигига қараб компараторнинг у ёки бу киришига ўрнатилиши мумкин.1
-расм.
Қурилманинг асосий қисми унверсал тузилишга эга ва қурилма функциясини ўзгартириш учун сезувчи элементларни ўзгартириш кифоя.
Буни қуйидаги Термореле мисолида кўриб чиқамиз.
Термореле — ҳароратни бошқарувчи қурилма бўлиб ишлатилиш соҳалари жуда кенгдир. Бунга мисол қилиб ёнғин хафсизлиги, ишлаб чиқаришдаги қурилмаларнинг ҳароратини назорат қилиш, тиббиёт соҳасида инсон ҳароратини назорат қилиш кабиларни келтиришимиз мумкин.
Б
ундай қурилмани яратишда юқорида келтирилган кузатувчи қурилманинг фотодиодини термоқаршилик билан алмаштириш кифоядир. Бизга маълумки термоқаршиликнинг асосий характеристикаларидан бири ҳарорат ўзганиши билан унинг қаршилиги ўзгаради.

2-расм
ММТ-6 типидаги термодатчикдан фойдаланиб ҳароратни бошқариш қурилмасини ясаш мумкин, бунинг учун юқорида келтирилган схемадаги ёруғлик датчигини ўрнига ММТ-6 типидаги қаршилик ўрналилади ва унинг қаршилигига R1 қаршилик шундай танланадики натижада таққослагичнинг иккала киришлари ўртасида турғун мувозанат ҳосил бўлади. Бу мувозанатни бусилиши эса K1 релени ишлашига олиб келади. Бизга маълумки реле орқали ҳар қандай технологик жараённи бошқариши мумкин.


Хулоса қилиб шуни айтмоқчимизки ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларни назорат қилишда, компараторлар асосида яратилган қурилмаларнинг афзаллик томони шундаки, унинг назорат вазифасини ўзгартириш учун биргина қабул қилиш датчигини ўзгартириш кифоя.

Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling