Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат
Download 2.16 Mb.
|
w
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза15 таркиби: Хотира курилмалари. флэш-хотира. Оператив хотира Доимий хотира қурилмаси.
- Ички хотира
Санаш қурилмаси киришдаги импульслар сонини ҳисоблаш учун хизмат қилади. Ҳар бир импульс санаш қурилмасида сақланаётган сонни биттага ўзгартиради. Улар бажарадиган вазифасига кўра қўшувчи, айирувчи ва реверсив (хам қўшувчи, хам айирувчи) турларга бўлинади.
Қуйидаги расмда Т-триггер асосида қурилган, кетма-кет боғланишли, қўшувчи санаш қурилмаси схемаси келтирилган (2.14-расм). Киришдаги хар бир импульс қурилмадаги сонни биттага оширади. Бу қурилма динамик принципида ишлайди, яъни унинг триггерлари киришдаги импульснинг орқа фронти (импульс спади)га мос равишда ўз холатини ўзгартиради. Қўшувчи санаш қурилмасининг ишлаш жадвали.
Айирувчи санаш қурилмасида киришдаги ҳар бир импульс ундаги сонни биттага камайтиради. 2.15-расмда айирувчи динамик санаш қурилмасининг схемаси ва ишлаш вақт диаграммаси келтирилган. Бу қурилма динамик принципида ишлайди, яъни унинг триггерлари киришдаги импульснинг фронтига мос равишда ўз холатини ўзгартиради. Айирувчи санаш қурилмасининг ишлаш жадвали қуйидагича.
Санаш қурилмалари киришдаги импульснинг максимал частатаси қуйидаги формула билан аниқланади. бу ерда : tcx - синхросигнал даври; n – саноқ триггерлари сони; tT – саноқ триггерида ўтиш жараёни вақти Санаш қурилмасининг асосий кўрсаткичлари санаш коэффициенти билан характерланади. бу ерда n- сановчи триггерларнинг сони. Реверсив санаш қурилмаси икки ёқлама йўналишда санаш имкониятига эга бўлиб, санаш йўналиши учун махсус бошқариш киришлари (“+” ва “-”)га эга. Санаш қурилмаларидан чостата бўлгичлари сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Унинг триггерлари чиқишлари киришга нисбатан частотани Q1 - икки марта, Q2 - тўрт марта, Q3 - саккиз марта бўлади. Назорат саволлари Регистр деб нимага айтилади? Регистрлар асосан қандай қурилмалар асосида қурилади? Регистрнинг разрядлар сони нимага боғлиқ? Параллел ва кетма-кет силжитувчи регистрлар деганда нимани тушинасиз? Хотира регистрлари деб нимага айтилади? Реверсив силжиш деб нимага айтилади? Маъруза15 таркиби: Хотира курилмалари. флэш-хотира. Оператив хотира Доимий хотира қурилмаси.Режа: Хотиранинг синфланиши доимий хотира қурилмаси тезкор хотира қурилмаси кэш-хотира қурилмаси Қ урилма хотираси деб дастурлар, киритилаётган маълумотлар, оралиқ натижалар ва олинаётган маълумотларни сақлаш учун мўлжалланган қурилмалар мажмуига айтилади. Хотиранинг синфланиши 1-расмда келтирилган. 1-расм. Хотиранинг синфланиши. Ички хотира микропроцессор томонидан қайта ишланаётган унчалик катта бўлмаган ҳажмдаги маълумотларни сақлашга мўлжалланган. Ташқи хотира қурилма ўчирилган ёки ёқилганидан қатъий назар катта ҳажмдаги маълумотларни узоқ муддатга сақлаш учун мўлжалланган. Қурилма тармоқдан ўчирилганда йўқолиб кетадиган хотира, энергияга боғлиқ бўлган хотира деб аталади, маълумотлар йўқолиб кетмаса – энергияга боғлиқ бўлмаган хотира деб аталади. Энергияга боғлиқ бўлмаган ички хотирага доимий хотира қурилмаси (ДХҚ) - RОM (Read Only Memory – фақат ўқиш учун хотира) киради. ДХҚга маълумотлар ишлаб-чиқарувчи томонидан ўрнатилади ва кейинчалик ўзгартирилмайди. Бундай хотира кичик ҳажмдаги микросхемалардан тузилади. Одатда ДХҚга қурилмаларнинг минимал бошқарув функцияларини таъминловчи дастурлар киритилади. Қурилма тармоқдан ўчирилганда, бошқарув дастлаб ДХҚдан қурилма компоненталарини тестлайдиган дастурга, сўнгра операцион тизимни ишга тузирадиган дастурга узатилади. Маълумотларни киритиш усулига кўра ДХҚлар уч синфга бўлинади: ниқобли, дастурланувчи ва қайта даструланувчи. Энергияга боғлиқ бўлган ички хотирага оператив хотира қурилмаси (ОХҚ), видеохотира ва кэш-хотиралар киради. ОХҚда қайта ишланаётган маълумотлар, уни амалга ошираётган дастур, оралиқ ва якуний натижалар иккилик саноқ тизимида сақланади. ОХҚларда ихтиёрий вақтда ихтиёрий танланган хотира ячейкасига маълумот киритиш, ўқиш ва сақлаб қўйиш мумкин. ОХҚларнинг бу хусусияти уларнинг инглиз тилидаги номида аниқ акс этган - RAM (Random Access Memory – ихтиёрий мурожаат учун хотира). ДХҚларда ихтиёрий маълумотга тез мурожаат амалга оширилади. Бундай хотира мураккаб электрон схемалардан ташкил топган бўлиб, қурилма қобиғининг ичига жойлаштирилади. Оператив хотиранинг маълум қисми монитор экранида ҳосил қилинадиган тасвирларни сақлашга мўлжалланган бўлиб, видеохотира деб аталади. Видеохотира қанча катта бўлса, қурилма шунчалик мураккаб ва сифатли тасвирларни ҳосил қилиши мумкин. Катта тезликдаги кэш-хотира қурилма томонидан амалларни тез бажариш имконини беради ва микропроцессор ва ОХҚ ўртасидаги маълумотлар алмашинувида қўлланилади. Кэш-хотира оралиқ хотира қурилмаси (буфер) ҳисобланиб, унинг икки тури мавжуд: процессор ичига ўрнатиладиган – ички ҳамда босмага ўрнатиладиган – ташқи. Ташқи хотира ихтиёрий мурожаат ва кетма-кетли мурожаат учун бўлиши мумкин. Download 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling