Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат
Ихтиёрий мурожаат учун хотира қурилмалари
Download 2.16 Mb.
|
w
Ихтиёрий мурожаат учун хотира қурилмалари бир вақтнинг ўзида ихтиёрий маълумотлар блокига мурожаат қилиш имконини беради.
Кетма-кетли мурожаат учун хотира қурилмалари керакли маълумотларга кетма-кет мурожаат қилиш имконини беради. Бу усулда талаб этилаётган хотира блокидан маълумот олиш учун, ундан олдинги барча блокдаги маълумотларни ўқиб чиқиш керак бўлади. Хотира қурилмаларининг барча турлари ўзининг афзаллиги ва камчиликларига эга. Ички хотира катта тезликка эга, лекин ҳажми чекланган. Ташқи хотира эса аксинча, кичик тезкорликка эга, лекин ҳажми чекланмаган. Шу сабабли қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар доимий изланишда бўлиб, улар орасида мутаносиблик бўлиши ҳаракат қилишади, чунки оператив хотира ҳажми ЭҲМларининг асосий характеристикаси ва маҳсулдорлигини белгилайди. Статик ОХҚларда ёзилган маълумот доим унга ажратилган аниқ жойда сақланади ва маълумот ўқилганда йўқолиб кетмайди. Маълумот фақат мажбурий ўчирилганда ёки таъминот манбасидан қурилма ўчирилганда йўқолиши мумкин. Статик яримўтказгичли ХҚлар биполяр ва МДЯ-транзисторларда бажарилган хотира элементлари (триггерлардан) ташкил топади. Бу турларнинг ҳар бири унинг қўлланиш соҳасини белгилаб берадиган афзаллик ва камчиликларига эга. ОХҚлар ишлаши учун 3 та сигнал ва мос равишда 3 та сим қўлланилади. Биринчи сигнал ўқишга рухсат деб аталади, агар бу сигнал қабул қилинса хотирадан байт кўринишидаги маълумот ўқилади. Иккинчи сигнал ёзишга рухсат деб аталади ва бу сигнал олингач байт хотирага ёзилади. Бир вақтнинг ўзида иккала сигнал узатилиши мумкин эмас. Учинчи сигнал – тайёргарлик сигнали деб аталади ва хотира процессорга мурожаат қилиб, буйруқларни бажаришга тайёр ёки тайёр эмаслигини билдириш учун ишлатилади. Динамик ОХҚларда маълумот доимий равишда унга ажратилган массивда айланиб юради. Бунда маълумот ўқилса, у йўқолади. Уни сақлаб қолиш учун маълумотни қайта ёзиш талаб этилади. Бунинг учун ЭХЭдаги маълумот даврий равишда ўқиб турилади ва талаб этилган кучланиш даражасида қайта тикланади. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган ОХҚларда ЭХЭ конденсаторларининг регенерация заряди ҳар 1…2 мс вақт оралиғида бажарилади, бу эса 0,1…1 кГц регенерация частотасига мос келади. Статик ОХҚларга нисбатан динамик ОХҚлар кичик тезкорликка эга, лекин улар нисбатан содда, арзон ва юқори интеграция даражасини таъминлайдилар, яъни юқори сақланиш ҳажмига эга бўлган ИСларни ишлаб чиқаришга имкон беради. Доимий ХҚ (ДХҚ)лар қурилманинг иш фаолияти давомида ўзгаришсиз қоладиган маълумотларни сақлаш учун мўлжалланган. Бу маълумот қурилма манбадан ўчирилгандан сўнг ҳам йўқолмайди. Шунинг учун ДХҚлар фақат ўқиш режимида ишлайди ва ўқилгач маълумот йўқолмайди. ДХҚ синфи бир турли эмас ва бир неча мустақил синфларга бўлиниши мумкин. Лекин бу синфларнинг барчасида маълумот бир хил принципда ифодаланади. ДХҚларда маълумот адрес шинаси (АШ) ва маълумот шинаси (МШ) орасидаги боғланиш мавжуд ёки мавжуд эмаслиги кўринишида ифодаланади. Бу жиҳатдан ДХҚ ЭХЭси динамик ОХҚ ЭХЭси кабидир. Чунки динамик ОХҚ ЭХЭсида СП конденсатор ёки қисқа туташтирилган, ёки схемадан олиб ташланган. 4х8 ли ташкил этилган содда ДХҚ схемаси 2-расмда келтирилган. У иккита адрес шинага эга бўлган дешифратор, чиқиш шиналари ва диодларнинг ДХҚда ёзилган маълумот сўзи сони “1”га тенг бўлган саккизта RБ0 - RБ7 балласт резисторларидан иборат. Дешифратор чиқишида юқори даражадаги кучланиш ҳосил бўлса, АШ ва МШлар орасида боғланиш мавжудлиги туфайли, бу кучланиш мос балласт резисторга узатилади ва бу тўғри мантиқда шинада “1” сигнали қабул қилинганини англатади. Тегишли боғланишлар мавжуд бўлмаса мос резисторлардан ток оқиб ўтмайди, демак “0” сигнали қабул қилинганини англатади. АШ ва МШлари орасидаги алоқа тури ва ташкил этилишидан келиб чиққан ҳолда барча ДХҚлар уч гуруҳга бўлинали: ниқобли, эритилувчи (дастурланувчи) ва қайта дастурланувчи. Download 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling