Демультиплексор
Сигнални информацион киришдан чиқишларнинг бирига узатувчи, қабул қилувчи чиқишларнинг номер эса адрес киришларга берилаётган иккилик коднинг ўнлик эквивалентига тенг қурилмалар демультиплексор (ДМ) деб аталади. ДМ сифатида дешифратор ишлатилиши мумкин бўлиб, унинг ОЕ сигнали ўрнини Х информацион сигнал берилади. Масалан, агар киришларга а1а0=10(BIN)=2(DEC) берилса, у холда Х сигнал У2 чиқишда пайдо бўлади. Қолган чиқишларда эса yi=0. 16 расмда ДМ "1 да4" ДМ ва унинг механик аналоги келтирилган.
М ультиплексор
М ультиплексор деб n информацион киришдаги сигналлардан бирини ягона чиқишга узатувчи узатилаётган киришда адреснинг ўнлик эквивалент иккилик адресига ni тенг қурилма айтилади. Агарда ОЕ чиқишга рухсат бериш кириши мавжуд бўлса, у холда киришда "0" холат чиқиши пассив холатга (5 жадвалнинг охирги қатори) ўтқазади. "4 дан 1" мультиплексорни кўриб чикамиз, у 4 информатцион кириш ва lod4=2 адрес киришга эгадир.
Унинг умумий мантиқий тенгламаси қуйидаги кўринишга тенгдир.
Y=OE(x0*~a1*~a0+x1*~a1*a0+….) (16)
Келтирилган ифоданинг ўнг томонидагиларга икки марта инверлаш ва ўз-ўзига ўтиш аксиомаларни қўллаб
Y=~(OE x0~a1*~a0+….+OE*x3*a1*a0) (17)
аниқлаймиз. (17) ифодага мос схема 18 расмда келтирилиб, унинг шартлди белгиси ва механик аналоги 19 расмда кўрсатилган.
Назорат саволлари
Шифратор деб нимага айтилади?
Шифратор қандай ҳолатда мавқеълик бўлиши мумкин?
Дешифратор деб нимага айтилади?
Тўлиқ дешифраторни деганда нимани тушинасиз?
Демультиплексор (ДМ) деб нимага айтилади?
Мультиплексор деб нимага айтилади?
Режа:
Компоратор ва унинг схема турлари
Аналог Компоратор
Ракамли Компоратор
Компораторларнинг турли курилмаларга тадбики
Do'stlaringiz bilan baham: |