Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат
Download 2.16 Mb.
|
w
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эритилувчи ёки бир маротаба дастурланувчи
- Қайта дастурланувчи ДҲҚларда
- Назорат саволлари
Ниқобли ДХҚларда хотира адресланувчи ячейка массиви (матрицаси) кўринишида ҳосил қилинган бўлиб, ҳар бир ячейка бирлик маълумотни кодлаши мумкин. ДХҚлардаги маълумотлар ишлаб чиқариш жараёнида литографик усулда ниқоб бўйича алюминли боғловчи йўлкалар ҳосил қилинади. Мос жойда бундай боғланишни мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги “0” ва “1”ни беради. Ниқобли ДХҚлар маълумотларнинг такомиллашганлиги, ҳамда ишлаб чиқариш циклига кетадиган вақт (4-8 ҳафта) билан фарқланади. Шунинг учун, замонавий дастурий таъминотлар мукаммал эмас ва доимий рвишда янгиланишни талаб этганлиги туфайли хотиранинг бу тури кенг қўлланилмайди.
Эритилувчи ёки бир маротаба дастурланувчи ДХҚларда хотира ячейкаси сифатида эрувчан симлар қўлланилади. Ниқобли ДХҚлардан фарқли равишда эритилувчи ДХҚларда ячейкаларни махсус ёзиш қурилма (программатор) ёрдамида кодлаш (“эритиш”) мумкин. Эритилувчи ДХҚларда ячейкаларни дастурлаш эрувчан симларга катта кучланишли ток бериш натижасида уни узиб юбориш орқали амалга оиширилади. Улардаги маълумотларни мустақил киритиш имконияти эритилувчи ДХҚларни доналаб ва кам нусҳада ишлаб чиқаришга олиб келди. 2-расм. 4х8 ли ташкил этилган содда ДХҚ схемаси. Қайта дастурланувчи ДҲҚларда хотира ячейкасига маълумот киритишдан аввал уни ўчириб ташлаш керак, яъни маълумотларни қайта ёзиш мумкин. Қайта дастурланувчи ДХҚларда ячейкалардаги маълумотларни ўчириш чипларни ультрабинафша ва рентген нурлари билан бир неча минут нурлантириш йўли билан бутун микросхема учун бир варакайига амалга оширилади. Улар кварц дарчаларга эга бўлиб, ўчириш жараёни тугагач елимлаб ташланади. Қайта дастурланувчи ДХҚларда ўчиришда барча соҳаларни бир ҳолатга олиб келади (одатда, барча битларга 1 ёзилади, камдан-кам холларда 0). Ҳозирги кунда қайта дастурланувчи ДХҚлар флэшлар томонидан сиқиб чиқарилган . Назорат саволлари Хотира қурилмаларининг (ХҚ) асосий белгиларини келтиринг. Оператив хотира қурилмасига таъриф беринг. Доимий хотира қурилмалсига таъриф беринг. Динамик ЭХЭларининг асосий хусусиятлари нимада? Улар транзисторларнинг қайси турларида бажарилади ва нима учун? ДХҚлар схемалари қандай ташкил этилган ва қандай ЭХЭларда бажарилади? Ниқобли ДХҚларининг ясалиш технологияси қандай? Электр жиҳатдан дастурланувчи ХҚ ЭХЭларининг иш принципини тушунтиринг. Қайта дастурланувчи ДХҚлари қандай элементларда бажарилади? 1 МОП (металл-окисел-полупроводник)-технология – на использовании транзисторов с полевым эффектом. 2 МОП (металл-окисел-полупроводник)-технология – на использовании транзисторов с полевым эффектом. Download 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling