Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ислом каримов номли тошкент давлат техника университети ҳарбий кафедраси


Гранатометни нотўлиқ қисмларга ажратиш тартиби


Download 1.13 Mb.
bet5/7
Sana20.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1103784
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
РАҚАЭ 5.4 МП.

Гранатометни нотўлиқ қисмларга ажратиш тартиби:
1. Ғилофни ечиш.
2. РПГ-7Д гратометининг стволини қисмларга ажратиш.
3. Зарбдор-тепки механизмини ажратиш.
4. Баёк механизмини ажратиш.
5. Зарбдор-тепки механизм корпусининг қопқоғини ажратиш.
Гранатометнинг созлигини, тозалалигини текшириш ва отишга тайёрлашда кўригдан ўтказилади.
Гранатомет кўригдан ўтказилиши вақтида у биргаликда унинг оптик мўлжаллаш моаламаси ва захира асбоблари ҳам кўздан кечирилади.


Гранатометни қисм ва механизмларини тўғри ишлашини кўздан кечириш тартиби



1 . Зарбдор-тепки механизмини кўздан кечириш:
- тепки жанговар ҳолатга қўйилади, бунда тиқиллаш (шелчок) овози эшитилиши керак; тепки босилади – тепки ўз ўқида ҳаракатланиши ва баёкни ўриши керак, у босиб қўйворганда олдинга ва орқага секин ҳаракатланиши лозим;

- тепки босилганда баёк ствол каналидаги тешикчадан чиқишини ва қўйворилганда ўзининг пружинаси ёрдамида жойига қатишини текшириш зарур, агарда тепки қўйврилгандан кейин баёк ствол каналди кўринса, демак унинг пружинасини алмаштириш талаб қилинади.





  1. Стволни кўздан кечириш тартиби.

С тволни кўздан кечирганда ствол каналининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади.
Ствол каналининг сифат ҳолатини текшириш учун ствол кўз сатҳи баландлигида кўтарилади, у ёруғликка шундан қаратиладики, ёруғлик нурлари кўзга эмас, стволнинг деворларини ёритсин; шу ҳолатда стволни айлантириб, олди ва орқа томонидан ствол канали кўздан кечирилади; стволнинг ўрта қисмини кўздан кечиришда у кўзга яқинлаштирилади, стволнинг олд ва орқа қисми текширилганда кўздан узоқлаштирилади.
Ствол каналида ёриқлар, чизиқлар, жанг ва кир бўлмаслиги керак. Сопла қисмида стволнинг ейилиши натижасида ҳоси бўлган ёриқчалар ва айрим жойларида хромнинг емирилганлигига рухсат этилади.
Гранатомет стволида шиш бўлмасилиги лозим. Ствол канали шишган ёки эзилган гранатомет ўқ отишга яроқсиз ҳисобланади.
Ствол каналини ташқи томондан текширганда, гранатани ўрнатиш ариқчасида ва оптик мўлжаллаш мосламасини ўрнатиш жойида урилган ва эгилган жойлар йўқлигига эътибор қаратилади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling