Олий ва урта махсус таълим вазирлиги т ошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


II. Жамоат бинолари ҳақида қисқача маълумот


Download 450.5 Kb.
bet3/9
Sana30.04.2023
Hajmi450.5 Kb.
#1403347
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жамоат биноси

II. Жамоат бинолари ҳақида қисқача маълумот


Жамоат биноларини лойиҳалашнинг функционал асослари.
Жамоат бинолари ва унинг мажмуалари сунъий яратилган муҳит бўлиб, бир ёки бир нечта жараёнлар ўзаро боғлиқ бўлган инсоннинг ҳаётий фаолиятини ўтказишга мўлжалланган. Жамоат бино ва иншоотларнинг энг асосий омили унинг ҳажмий режалаштирилиши асосини инсоннинг ҳаётий фаолияти давомида жамиятга хизмат қилишига эришишдан иборат. Шунинг учун ҳам жамоат бино ва иншоотларини лойиҳалашда турли хилдаги комплекс омилларини ҳисобга олиш керак бўлади. Булар: ижтимоий, шаҳарсозлик, табиий-иқлимий, маҳаллий-маиший, конструктив, физик-техникавий, иқтисодий, архитектуравий-бадиий ва бошқалар.
Жамоат биноларининг таснифланиши.
Жамоат биноларининг асосий вазифалари, аҳоли пунктларида жойлашиши, режавий тузилмаси, асосий хоналар таркиби, архитектуравий композициясининг ғоявий-бадиий тасвирланиши бўйича таснифланади.
Жамоат биноларининг жойлашиш ўрни унинг аҳамиятига, унга шаҳар қишлоқ, туман ёки микрорайон аҳолисининг эҳтиёжи даражасиги, хизмат кўрсатиладиган аҳолининг тоифаларига ҳамда унинг бажарадиган вазифаларига кўра аниқланади. У ёки бу гуруҳдаги жамоат биноларининг ҳажмий-режавий тузилмаси кўп йиллик лойиҳа-қуриш ва улардан фойдаланиш амалиёти натижасида шаклланади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, жамоат биноларининг қуйидаги гурухларини таклиф қилиш мумкин:

  • Ўқув-тарбия ва илмий муассаса бинолари;

  • Томоша бинолари;

  • Спорт иншоотлари;

  • Савдо, маиший хизмат кўрсатиш бинолари;

  • Маъмурий ва коммунал хизмат кўрсатиш бинолари;

  • Транспорт иншоотлари;

  • Даволаш, профилактика бинолари.



Ўқув-таълим ва илмий муассасалар бинолари
Мактабгача ёшдаги болалар муассасалари:
Сиғимига қараб ҳозирги замон нормаларга асосан болалар муассасалари 6 та турдан иборат, яъни улар 50, 95, 140, 190, 280, 330 ўринли бўлиб, мос равишда 2, 4, 6, 8, 12, 14 та гурухга тўғри келади. 560-660 ўринли болалар муассасалари болалар ясли-боғча комплекси хисобланиб, 24-28 та гурухдан иборат бўлади.

Download 450.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling