Олий ва урта махсус таълим вазирлиги т ошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


Download 351.58 Kb.
bet8/9
Sana23.02.2023
Hajmi351.58 Kb.
#1225773
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жамоат биноси 14.05.22

2.2.Бино мухандислик жихозланиши:
Бино мухандислик коммуникациялари ер остидан келтирилади, бино пол ости каналларида жойлаштирилади.
Совуқ сув таъминот тизими – ташқи сув тармоғидан уланади.
Иситиш тизими – марказлаштирилган. Бино хоналари радиаторлар ёрдамида иситилиши режалаштирилмоқда. Радиаторлар хонада дераза остига жойлаштирилган ва қозиқлар ёрдамида махкамланиши кўзда тутилмоқда.
Шамоллатиш тизими – табиий шамоллатиш йўллари орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Маъмурий бино хоналари БК-1500 ва БК-2000 совутгичлари билан таъминланиши керак.
Иссиқ сув таъминоти – марказлаштирилган бўлиши лозим.
Оқава сувлари тизими – ички оқава сувлари билан транспортировка қилиниб марказий шаҳар оқава сувлари тармоғига уланган бўлиши лозим.
Газ таъминоти режада кўзда тутилмаган.
Электр таъминоти – ташқи электр тармоғига уланиши ва кучланиш 380/220В; ёритиш – махаллий ёритувчи лампалар ёрдамида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Алоқа ўрнатиш тармоғи – радиотрансляция, телеантенна, телефон тармоқлари лойиҳалаштирилиб кўзда тутилган.
Бино мухандислик жихозлари – унитаз ва қўл ювиш жихозлари, писсуарлари лойиҳада режалаштирилган.
III. Бинонинг ҳажмий лойиҳалаш ечими
Бир қаватли жамоат биноси лойиҳалаштирилган. Лойиҳада бино конфигурациясига кўра тўғри тўртбурчакли, ўлчамлари 55x30 м ни ташкил этади. Хоналар майдони ШНК 2.08.01 – 05 ШНҚ 2.08.02–21 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» давлат стандартларига мос келади. Деворлар сендвич панелли ва гипсокартонли. Жамоат биносини умумий майдони 1650 м2.
Қуйидаги лойиҳада фақатгина бир томонлама уйнинг лойиҳаси мавжуд. Ген.планга назар ташлайдиган бўлсак, лойиҳалаштирилган биноимизга қарама-қарши турар-жой уйи мавжуд.
Бизнинг лойиҳамизда 1-қаватда мехмонлар учун умумий зал, шоу-рум, касса, техник хона, омборхона, мойка ва сан.узел хоналари режалаштирилган.
Бинода замонавий барча шарт шароитлар яратилган бўлиб, унда шаҳар коммуникациясига шарт шароитлари назарда тутилган. Бу бинода замонавий эшик ва деразалар ишлатилган. Уни ички ва ташқи безак ишларида инсон ҳаёти учун зарарли бўлмаган қурилиш материалларидан фойдаланилган.

Download 351.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling