Oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti


Таълимни интеграция қилиш моҳияти нимадан иборат? Таълимга боғлиқ «Интеграция» тушунчаси 2 та маънога эга


Download 1.17 Mb.
bet18/66
Sana09.01.2022
Hajmi1.17 Mb.
#264738
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
integrasiya2020 ad03ba8ea4bf8544e616340ae4553036

Таълимни интеграция қилиш моҳияти нимадан иборат? Таълимга боғлиқ «Интеграция» тушунчаси 2 та маънога эга:

1. Ўқувчида атрофдаги олам тўғрисида яхши тасаввур ҳосил қилиш (бу ерда интеграция таълим мақсади сифатида кўрилади).

2. Предметли билимларни яқинлаштириш учун умумий платформани топиш (бу ерда интеграция - таълим воситаси)

Интеграция таълим мақсади сифатида олам тизимининг алоҳида қисмлари боғликлигини кўрсатувчи билимларни бериши эмас, болани барча элементлари бир - бирига боғлиқ яхлит оламни тасаввур қилишга биринчи қадамларида ўргатиши керак. Бу мақсадни бошланғич мактаб амалга ошириши керак.

Интеграция - предметли билимлар чегарасида янги тасаввурларини қабул қилиш воситаси. Биринчи навбатда таба қалаштирилган билимлар орасида билмаган жойларни тўлдириш, улар орасидаги алоқаларни ўрнатиш лозим.

У таълим олувчининг билимини оширишга, таълимдаги тор ихтисослаштиришни янгилашга йўналтирилган. Шу билан бирга интеграция таълимининг классик ўқув предментлари ўрнини эгаллаш керак эмас, у фақат олинаётган билимларни яхлит бир тизимга бирлаштириши керак, холос. Муаммонинг қийин томони интеграциянинг таълим бошидан охиригача динамик ривожлантиришдадир. Агар бошида « ҳамма нарса тўғрисида озгина билиш» лозим бўлган бўлса, кейинчалик т арқоқ билим ва кўникмаларни бирлаштириш керак бўлади ва охирига келиб «озгина нарса тў ғрисида ҳаммасини билиш» керак бўлади, яъни бу янги интеграция даражасидаги ихтисослаштиришдир.




Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling