Olmaning-tagi pdf


Download 95.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana22.02.2023
Hajmi95.65 Kb.
#1219841
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5467389408124607060



Муаллиф: Хазонрезги
ОЛМАНИНГ ТАГИ (ҳикоя)
Шалола бир неча кундан бери хафа. Ичига чироқ ёқса ёришмайди.
Ҳаётдан хафа у...
Барчасига укаси туғилган кунига совға қилган телефон сабаб бўлди. Аввалги телефони ҳам
ёмон эмас эди. Бироқ укаси доимо мунғайиб , ҳокисоргина бош эгиб юрадиган опасининг
кўнглини шу замонавий матоҳ кўтарса керак деб таҳмин қилганди.
Бироқ Шалола одатига ҳилоф иш қилмади. Укасига маҳзунгина жилмайиб "Раҳмат , укажон ,
пулинг кўп бўлсин" деб дуо қилди-ю, шу билан тамом. Бошқалардек елкасига қанот битиб учиб
- қўниб кетмади.
Шалоланинг укаси унга қараб яна ичидан зил кетди. "Бечора опам ,- дея ўйлади у ,- авваллари
қандоқ эди-я ?! Бир гапириб , ўн куларди. Ҳаммасига синфдоши Зокир айбдор".
Ўша "шўртумшуқ" мактаб даврида опасини бошини хўпам айлантириб қўйган экан. Ўзиям гапга
уста , келишимли йигит эди. Икки ёш мактаб давридаёқ кишибилмас гапни бир ерга қўйиб
қўйишган экан. Сўнгги битирув имтиҳони ўтди-ю , эртаси куниёқ Зокир тарафдан келган
совчилар Шалолаларнинг дарвозасини тақиллатишди.
Бироқ ҳамма вақт юмшоқ феъллик , ҳалимгина бўлган Шалоланинг отаси Абдуқаюм ака зумда
тепа тўнини терс кийиб олди. У ҳар сафаргидек битта гапирди. Тўғри у авваллари гапларини
доим юмшоқлик , тавоъзе билан гапирган бўлса, бу сафар сўз оҳанги олдингиларидан
кескирлиги билан тубдан фарқ қиларди:
- Менинг Сойиб "суюқ"нинг ўғлига берадиган қизим йўқ ! Отаси ким- у , ўғли ким бўларди ?!
Олманинг тагига олма тушади , шафтолимас ! - у шундай деб гўёки барчасига айбдордек ўзига
муъте аҳволда термулиб турган аёлидан бадтар алам олгиси келди ,- шу нокас билан қуда
бўлгандан кўра қизимнинг бўйнига тош бойлаб, Бўз- сувга чўктириб юборганим яхши...
Бу сўзни эшитган онаси шўрлик дағ- дағ титраб кетди , аммо эрининг қарори ростманасига
жиддийлигини шу охирги сўзларидан дарровда ҳушёрлик илғаб олди-ю , қайтиб бу масалада
сўз очмади.
Зокирнинг совчилари яна қайта келишди . Рад жавобини олишгач , яна қайта келишди.
Йигитнинг қайсар феълидан безор совчилар Шалоланинг қўлини бешинчи бор сўраб
келишганда , қизнинг боши боғланганлигини эшитиб тарвузлари қўлтиқларидан тушди. Гарчи
Абдуқаюм ака қизини бу йил узатишни ният қилмаган бўлса-да , Зокирнинг совчилари боис
махаллада урчиб кетган гап - сўзлардан безор бўлиб, қизини қасдма - қасдига узоқ
қариндошларидан сўраб келишган отаси йўқ етим йигитга узатишга розилик бердириб
юборди.
Бу хабарни эшитган Зокир аввалига жизганаги чиқиб обдон тутади. Бир хаёли Шалоланинг
уйидагилардан алам олиш учун қиз билан бирга қочиб кетмоқчи ҳам бўлди. У ҳатто бу ҳусусда
астойдил режа ҳам тузганди. Зокир қўнғироқ қилиб Шалолани бир амаллаб уйидан кўндириб
чақириб олмоқчи , сўнгра уни ўзи билан кетишга кўндирмоқчи бўлди. Бироқ Шалола йигит лаб
жуфтламаёқ барига узил - кесил нуқта қўйди :
- Мен сенга дадамлар оқ фотиҳа берсаларгина турмушга чиқаман дегандим. Шунча
совчиликдан кейин ҳам улар "Йўқ" дедилар- ми , демак - йўқ ! Яширмайман . Сендан кечиш
менга жуда оғир , лекин сени деб дадамлардан кеча олишим ҳақида ҳаттоки ўйлаб ҳам кўра
олмайман. Шундай экан абадий хайр ...
Шалола қарори каби қатъий тарзда тармоқдан узилди.
Зокир ўшанда яхшигина ёнган экан шекилли , Шалоланинг тўйи бўлмасидан бир хафта олдин


уйланиб олди.
Аммо Шалолага бу нарса чивин чаққанчалик таъсир қилмади. Ва бу албатта киши кўзига эди...
Ўшанда Шалола қанча йиғлади ўзи билди , ёстиғи билди.
Бироқ уйидагиларга чурқ этиб тишини оқини кўрсатмади . Онасини аяди. "Ўзимнинг куйганим
каммиди ? Энди ойижонимни ҳам куйдирганимдан нима фойда ?! " дея бир тўхтамга келган
эди у.
Касалини яширсанг иситмаси ошкор қилар экан. Шалола мажбуран севгисини кўнглига дафн
қилганидан сўнг , бевақт узилган ғунча мисол сўлинқираб қолганди . Кўрган одам бор- ки, уни
ўн етти яшар навниҳол қиз деб ўйламас эди. )

Download 95.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling