Олтиариқ туманида камбағалликни камайтириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича тизим
а) Камбағал хонадонда яшовчиларнинг умумий тавсифи
Download 188 Kb.
|
2 5420113599290934789
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-кичик ишчи гуруҳлар
- “ипидан- игнасигача”
а) Камбағал хонадонда яшовчиларнинг умумий тавсифи;
- камбағал хонадонда яшовчи шахслар (вояга етмаганлар); - хонадонда меҳнатга лаёқатли, ишлайдиган ва ишсиз аъзолар сони; - олий ва ўрта махсус маълумотга эга ишсиз фуқаролар; - хонадонда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар; - хонадонда оғир касалликка чалинган шахслар; - хонадонда яшовчи чин етимлар; - норасмий мигрантлар; - оиланинг бир ойлик ўртача даромади (сўмда); б). Оиланинг даромад манбаи; - хонадоннинг умумий майдони, шундан томорқа ер майдони (сотих); - томорқада мавжуд экин турлари ва қўшимча экин турларига бўлган эҳтиёж; - томорқадан фойдаланиш учун сув ресурсларининг мавжудлиги ва мелоратив ҳолати; - хонадонда чорва ва паррандаларнинг мавжудлиги; - хонадонда чорва ва парранда боқишга шароит мавжудлиги; в).Хонадон эгаларининг тадбиркорлик соҳасига кизиқишларининг мавжудлиги ва кредит маблағларига бўлган эҳтиёжлари: - кредитга олишга эҳтиёжи бор (млн.сўм); - хонадон аъзоларининг касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишлари (сони ва касб йўналишлари бўйича); - ишлашга ва касб-ҳунар ўрганишга лаёқати бўлмаган оила аъзолари (давлат томонидан моддий ёрдам ва ижтимоий нафақага муҳтожлар); г).Оила аъзоларини қўшимча муаммолари аниқланади (мисол учун уй жойга мухтожлиги, даволаниш зарурлиги, пропискаси мавжуд эмаслиги ва бошқалар) Мазкур рўйхат бўйича хонадонлар, шунингдек фуқаролар кесимида маълумотларни шакллантиради ва 2-кичик ишчи гуруҳларига тақдим этади. 3.4. Камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ресурс манбааларини аниқлаш бўйича 2-кичик ишчи гуруҳлар томонидан: - шакллантирилган рўйхат асосида тадбиркорликка ва касб-ҳунар эгаллашга қизиқиши бор фуқароларни ўқитиш. Ўқитиш жараёнларига катта ютуқларга эришган тадбиркорларни, нодавлат ташкилотларни фаол жалб қилиш, мастер класслар ва тренинглар ташкил этиш; - тижорат банклари билан ҳамкорликда оддий халқ тилида тушунарли бўлган тадбиркорлик йўналишларида тайёр бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган фуқароларга тақдим этиш: бунда, бизнес лойиҳасининг харажат ва даромад билан боғлиқ барча ҳисоб-китоблари, ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот миқдори аниқ “ипидан- игнасигача” қилиб берилади; банклар томонидан фуқароларга бизнес лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кредит маблағлари ажратиб берилади; - маҳаллаларда вақтинча бўш турган ер майдонлари ва бўш биноларни тадбиркорликка иштиёқи бўлган фуқароларга ижарага бериш; - тадбиркорлик фаолиятини бошлаган фуқаролар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш бўйича бозорлар топишга кўмаклашиш; - инвестиция лойиҳалари доирасида яратиладиган иш ўринларини соҳалар, касблар кесимида доимий янгилаб бориладиган маълумотлар базасини шакллантириш, уларга касб-ҳунарга ўқитилган фуқароларни жойлаштириш; - тумандаги салоҳиятли тадбиркорларнинг имкониятлари ҳамда қўшимча захираларини ишга солиш, уларга ҳар бир иш ўрнига 15-20 млн. сўмдан имтиёзли кредит ажратиш орқали тадбиркорлик салоҳияти бўлмаган камбағал оилалар, меҳнатга лаёқатли ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш; -“Оборот”дан чиқиб кетган ерларда деҳқончилик қилиш учун шароит яратиш ва деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолига 40-50 сотихдан ажратиш ҳамда экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперацияларга бириктириш; - ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинларни экишда ушбу ерларни устувор равишда камбағал оилаларга 1 гектардан бириктириб бериш; - томорқасидан фойдаланиш лаёқати бўлмаган фуқароларга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда томорқа хўжаликларини юритишга кўмаклашиш (ерларни чопиш, суғориш, экиш ва бошқа ишлар); - мавжуд кичик саноат зоналари имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларга кўпроқ фуқароларни банд қиладиган лойиҳаларни жойлаштириш ва қисқа муддатларда ишга туширилишини таъминлаш; шунингдек, тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган 4-5 гектар ер майдонларида кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклиф киритиш. Download 188 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling