Олтиариқ туманида камбағалликни камайтириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича тизим


Download 188 Kb.
bet1/5
Sana03.04.2023
Hajmi188 Kb.
#1322924
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5420113599290934789


Олтиариқ туманида камбағалликни камайтириш, аҳолини
тадбиркорликка жалб қилиш бўйича

ТИЗИМ

Ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада камбағалликни камайтириш, фуқароларда тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, 2020 йил 27 февраль куни камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


I. Ташкилий тадбирлар.
1.1.Камбағаллик тоифасига кирувчи оилалар ва фуқароларни аниқлаш ва уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш мақсадида туман даражасидатуман ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида, тегишли бўлим ва ташкилотлар раҳбар-ходимларидан иборат бўлган таркибда туман Ишчи гуруҳлари тузилади.(1-1в-иловалар);
Туман ишчи гуруҳларига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Иқтисодиёт, Бандлик, Молия, Ғазначилик, Солиқ, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Статистика, АТБ “Агробанк” туман филиали, АТ “Халқ банк” туман филиали, Инвестиция, Қишлоқ хўжалиги, Ер ресурслари ва кадастри бўлими, Пенсия жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раҳбарлари ва ўринбосарлари бириктирилади.
1.3. Тумандаги 4 та сектор (ҳоким, прокурор, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси) раҳбарлари бошчилигида юқоридаги таркибда ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилади;
Уларга ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилади.
1.4. Камбағалликни қисқартириш бўйича Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишларни мувофиқлаштириш ва кунлик маълумотларни вилоят ҳокимига киритиш мақсадида туман ҳокимликларида ҳокимларнинг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида штаблар ташкил этилади ((2-2а жадвал).
Туман штабларда ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар мувофиқлаштирилади ва ҳар куни соат 16-00 га қадар вилоят штабига тақдим этилади. Вилоят штаби ҳар куни соат 18-00га қадар ҳудудий штаблардан олинган маъмлумотларни умумлаштиради ва чуқур таҳлил қилган ҳолда вилоят ҳокимига киритади.
Шунингдек, ҳар ой якуни билан вилоят штаби ҳудудлардан олинган маълумотлар асосида вилоят ва республика даражасида ҳал этиладиган таклифларни шакллантиради ва вилоят ҳокимига киритади.


Download 188 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling