II. Камбағалликни аниқлаш мезонлари.
Энг аввало, маҳалладан бошлаб, ҳар бир туман даражасида ҳақиқий шароит ва аҳвол таҳлил қилинади.
Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
1) Боқиманда кайфиятидаги оилалар;
2) Ногиронлиги бор, оғир касалликка чалинган фуқаролари бор хонадонлар;
3) Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган хонадонлар;
4) Вояга етмаган беш ва ундан ортиқ фарзандлари бор хонадонлар;
5) Ўзгалар парваришига муҳтож якка ёлғизлар ва чин етим бор оилалар;
6) Беш ва ундан ортиқ кўп болали оилалар;
7) Кексалик нафақаси ва пенсиялар ҳисобига яшайдиган оилалар;
8) Доимий даромадга ва муқим иш жойига эга бўлмаган оилалар;
9) Оилада бир ва ундан ортиқ норасмий мигрантлари бор оилалар;
10) Боқувчиси норасмий мигрант ёки ёлланма ишчи бўлган оилалар;
11) Бир кунлик даромади жон бошига 10-13 минг сўмдан ошмайдиган хонадонлар;
12) Бир хонадонда уч ва ундан ортиқ оилалар яшаётган хонадонлар.
Ушбу мезонларга тушган хонадонлар ва фуқароларнинг манзилли рўйхатлари маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан туман ишчи гуруҳларига тақдим этилади.
Хонадонлар ва камбағал фуқароларнинг рўйхатларини тузишда адолат ва шаффофликни таъминлаш учун маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари шахсан жавобгар ҳисобланади.
III. Камбағал хонадонларни аниқлаш, уларни даромадини ошириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича туман ишчи гуруҳи ва секторлар вазифалари.
3.1. Туман ҳоким ўринбосари бошчилигидаги ҳар бир туман ишчи гуруҳлари ҳамда 4 сектор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар 2 тадан кичик гуруҳларга бўлинади:
- 1-кичик гуруҳлар томонидан камбағал хонадонлар аниқланади;
- 2-кичик гуруҳларкамбағалликни қисқартириш бўйича ресурс манбаалари аниқлайди ваушбу хонадонларга кўмаклашади.
3.2. Туманда 4 та сектор (ҳоким, прокурор, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси) раҳбарлари бошчилигидаги Ишчи гуруҳларга МФЙлар томонидан шакллантирилган рўйхатдаги камбағаллар тақсимланади.
3.3. 1-кичик ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир камбағал хонадон бўйича(3-илова):
Do'stlaringiz bilan baham: |