Олтиарик тумани халк таълим булими тассарауфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби учун жамоа


Download 186.92 Kb.
bet8/37
Sana18.06.2023
Hajmi186.92 Kb.
#1587380
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37
Bog'liq
39-мактаб жамоа шартнома

IV. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
4.1 Мактабда иш меҳнат қонунларида кўрсатилагн ҳафталик иш соатидан ошмаган ҳолда 6 кунлик иш ҳафтаси асосида ташкил қилинди.
Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти мактаб ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгиланди.
Педагог ходимлар ҳафталик иш соати тарификация соатига мувофиқ белгиланди. Бошқа ходимлар учун қуйидагича ҳафталик иш соатлари белгиланди:
- зарарли шароитда ишловчилар учун (лаборантлар, махсус фаррошлар) 36 соат;
- нормал шароитда ишлайдиган ходимлар учун 40 соат;
4.2. 6 нафар қоровул учун иш вақти (сменаси) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилди ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинди. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя этилди.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддасининг бешинчи қисми ва 228, 245-моддаларига) риоя қилган ҳолда жорий этилди.
4.5. Иш вақти жамлаб ҳисобга олиниши режимида банд бўлган ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдори тенглаштириб борилди. Бунда ҳисобга олинадиган давр мобайинида иш соатларининг нормал миқдоридан кўп ишлаганлик учун дам олиш куни берилди.
4.6. Ходимлар ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этилмадилар.
4.7. Қоровуллардан ташқари бошқа ходимлар кечки ва тунги вақтларда, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этилмадилар.
4.8. Иш берувчи ва педагог ходимларга қонунлар ва йўриқномаларда кўрсатилган узайтирилган қуйидаги таътил кунлари белгиланди:
- ўқитувчиларга ишлаган ҳар ойи учун 4 кундан. Тўлиқ йил ишлаганда 48 иш куни;
- тўгарак раҳбарларига ишлаган ҳар ойи учун 3 кундан 36 иш куни.
4.9. Педагог бўлмаган ходимларга қуйидагича таътил берилди:
- кутубхоначилар, етакчилар, лаборантлар, ҳамшираларга ишлаган ҳар ойи учун 2 кундан 24 иш куни;
- қолган техник ходимларга 18 иш куни миқдорида.
4.10. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантириб борди:
- 3 нафар ходимга яқин қариндоши вафот этганда – 3 кун;
- 8 нафар ходимга тўй маросимини ўтказишга – 3 кундан;
- 1 нафар ходимга кумуш тўйида – 2 кун;
- 2 нафар ходимга янги уйга кўчганда – 2 кундан;
4.11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар тоифаларидан ташқари қуйидаги ходимларга меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилди:
а) бетоб оила аъзосини парваришлаётган ходимларга (1 нафар);
4.12. Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириш ишлари тўлиқ бажарилмади.
4.13. 5 нафар ходим аризаларига биноан 14 календарь кундан иборат иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олдилар.
4.14. 2 нафар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганда ўз хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни олиб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилдилар.

Download 186.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling