ИНКОР (рад) ЭТИШ (ОТРИЦАНИЕ) – бу шахсни безовта қилаётган реал ҳодисани инкор этишга уриниш. Мисол тариқасида ўз лавозимини топширган сиёсий етакчини олишимиз мумкин. У лавозимидан кетган бўлса ҳам, лекин ўзини хали ҳам олдингидек – гўё давлат арбобидек тутаверади. (“Отдан тушса ҳам, эгардан тушмайди” СНА). Воқеа-ҳодисаларни нотўғри эслаш (қобилияти) ҳам – инкор этишнинг бир шакли.
РЕАКТИВ ТУЗИЛМАЛАР – бу ҳақиқий хоҳиш истакларни бутунлай тескари, қарама-қарши хулқ ёки ҳиссиётлар билан алмашиб қолиши. Одам, доимо ифлос (исқирт) юриш истагидан ҳимояланиш учун ҳаддан ташқари покизаликни намоён қилиши мумкин. Реактив тузилмаларнинг энг муҳим жиҳати – ҳаддан зиёд орттириб, бўрттириб юбориш ва ғайриодатийлик, ажиблик, ғалатилик. Реактив тузилмаларни ҳар қандай бўрттириб юборилган хулқда кўриш мумкин.
ТЕСКАРИ ҲИС – бу импульслар йўналганликнинг ўзгариши - масалан, бошқа кимдандир кўнгли қолганлигини намойиш этиш ўрнига ўзини айблаш.
БОСИБ ЮБОРИШ (ПОДАВЛЕНИЕ) – бу ҳимоянинг моҳияти, онгдан ниманидир улоқтириш ва уни онгдан узоқроқ масофада тутиб туришдан иборат. Истерик симптомлар, астма, артрит, язва, ялқовлик, фригидлик, қўрқув, импотенциялар босиб юборишнинг оқибати бўлиши мумкин.
РАЦИОНАЛЛАШТИРИШ (РАЦИОНАЛИЗАЦИЯ) – бу ножўя, ноўрин фикрлар ёки хатти-ҳаракат учун ўринли сабаб ёки асос топишдир. Рационаллаштириш бизнинг мотивларимизни яширади ва хатти-ҳаракатларимизни ахлоқан қабул қилинган кўринишда ифода этади.
“Мен бу ишни мутлақо сенга яхши бўлиши учун қилаяпман” – (Мен буни сен учун қилаяпман. Мен буни менга қилинишини истамайман. Мен, ҳатто сен бир оз азоб чекишингни хоҳлайман).
“Мен сени севиб қолганга ўхшайман” – (Менга сени баданинг (қоматинг) ёқади, баданинг мени ўзига маҳлиё қилади: мен сени бўшашишингни хоҳламайман).
ТАЖОВУЗКОР БИЛАН ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ – сал-бий босим (тазйиқ) ўтказиши мумкин эканлигини имитация қилинишида ифодаланади. Агар кимдир қандайдир бир авторитет (обрўли, кучли) одам олдида ўз қўрқувини ниқоблаётган бўлса, у унинг қилиқларини (манерасини) гипертрофиллашган (ортиқ катталаштирилган) ёки карикатуралаштирилган кўринишида ўзлаштиради (намоён қилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |