Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти
Download 2.6 Mb. Pdf ko'rish
|
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОММАВИЙ ОЧИҚ ОНЛАЙН КУРСЛАРИДА ВИДЕО РЕСУРСЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР Артикбаева Г.К. *
- Урганч давлат университети Аннотация.
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
Adabiyotlar
1. D.M. Sayfurov, M.M. Alimova, Sh.U. Turaxanov. Ta’lim jarayonida videodarslar. Qo‘llanma. – Toshkent, 2019-yil. 2. www.uz.infocom.uz 3. www.ziyonet.uz 98 ОММАВИЙ ОЧИҚ ОНЛАЙН КУРСЛАРИДА ВИДЕО РЕСУРСЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР Артикбаева Г.К. * , Аллаберганова Г.Б., ** gulstan1972@gmail.com * Хоразм Маъмун академияси, ** Урганч давлат университети Аннотация. Ушбу мақолада ОООКларда видео ресурслар аҳамияти, афзалликлари ўқув материалини қамраб олиши, талабаларни жалб қилиш, ўзаро таъсир вақти тўғрисида сўз юритилади. Ундан ташқари видео маърузаларни тайёрлаш учун кўрсатмалар келтирилган. Калит сўзлар: ОООК, видеомаъруза, скринкаст, тақдимот, визуал қабул қилиш. Аннотация В этой статье обсуждается важность видеоресурсов в МOOK, преимущества охвата учебных материалов, вовлечения студентов и времени взаимодействия. Также, приведены инструкции по подготовке видеолекций. Ключевые слова: МООК, видеолекция, скринкаст, презентация, визуальный прием. Abstract. This article discusses the importance of video resources in МООС s, the benefits of accessing learning materials, student engagement, and interaction times. There are also instructions on how to prepare video lectures. Key words: МООС , video lecture, screencast, presentation, visual reception. Сўнги пайтларда оммавий очиқ онлайн курсларда ўқитиш оммалашмоқда. ОООК - Оммавий очиқ онлайн курслари (инглизча МООС – Massive open online course) - бу махсус платформаларда университетлар томонидан тақдим этилган кенг кўламли масофавий курслар. ОООК технологияси видеомаърузалар жойлаштирилган махсус платформалардан фойдаланишга асосланган. ОООК талабаларга ўзлари учун қулай бўлган материални ўрганиш тезлигини танлаш ва ўрганган материлаларига қайтиш имкониятини беради. Талабалар тест ёки ўзаро назорат орқали назорат қилинади. Тескари алоқа форумлар орқали тақдим этилади [1]. Тадқиқот натижаларига кўра, видеомаъруза инсон психологияси ва физиологиясига энг мос келадиган масoфавий маълумотларни тақдим этиш форматидир. Видео-контент оммавий очиқ онлайн курсларнинг асосидир. Аммо, видео фақат ўқув қўлланмасининг манбаи бўлмаслиги керак! Видеони кўриш орқали олинган маълумотларнинг тахминан 50 фоизини ўзлаштириш ҳақида таъкидлаб ўтишимиз мумкин [2], агар бу маълумотларда ўқувчи учун нотаниш бўлган атамалар, исмларни тушуниш қийин бўлмаса, кўплаб рақамлар ва далиллар ва ҳакозолар бўлмаса. Аксарият ҳолларда 99 бундай "ахборот билан тўйинган" видео идрок қилиш учун жуда қийин - ўқувчилар томоша қилишни тўхтатиши, ўқув видео мазмунини тушуниш учун зарур бўлган маълумотлар ёки ҳатто бошқа манбаларга (луғатлар, энциклопедиялар, дарсликлар) мурожаат қилишлари керак. Масалан, ўқув видео мазмуни луғат билан тўлдирилган бўлса ва қўшимча матнли материаллар расмлар ва ўрганилаётган жараёнларнинг схематик кўриниши билан тўлдирилса, курснинг сифати [3] анча юқори бўлади. Шунингдек, электрон курсда давом этаётган жараёнларнинг тақдимотларини матн тавсифи билан бирга қўшиш тавсия этилади. Видео маъруза моделини ишлаб чиқишда марказий муаммо талабаларни жалб қилиш муаммосидир. Учрашув ёки ўзаро таъсир қилиш вақти талабанинг видеони томоша қилишга сарфлайдиган вақтини англатади. Иштирок этиш видео узунлигига боғлиқ. Одатда, видеони томоша қилиш вақти 4-6 дақиқадан сўнг, скринкастда - 8 дақиқадан сўнг камаяди. Шундай қилиб, МООК-да 1 соатлик маъруза 5-10 дақиқа давом этадиган видео билан тақдим этилиши керак [4]. Чунки, видео маъруза ҳеч қандай маъруза материалини алмаштирмайди! МООК албатта ҳар бир маърузанинг тўлиқ матни ва тақдимотини ўз ичига олиши керак: - Тақдимот - бу ўқув материалига оид кўргазмали қўлланма. Унинг мақсади ўқувчига мавзунинг мазмунини тўлиқ ёритишга ёрдам бериш, ўқув материалининг тузилишини тушуниш, асосий "йўналтирувчи фикрлар" ни таъкидлаш; Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling