Қон айланиш физиологияси амалий машғулот №2 Мавзу: Қон айланиш физиологияси,юрак цикли


Download 216.5 Kb.
bet3/4
Sana01.01.2023
Hajmi216.5 Kb.
#1074599
1   2   3   4
Bog'liq
амал. машг 2 (1)

Ишни бажариш тартиби: Бақа юраги учта бўлим: вена синуси, иккита бўлмача ва битта қоринчадан иборат. Бақа юрагининг иш сикли вена синусининг қисқаришидан бошланади. Бақанинг бош мияси кесиб ташланади ва орқа мияси бузилади. Бунинг учун кўзларининг орқасидан қайчи билан юқори жағи кесиб ташланади ва умуртқа поғонаси каналига зонд киритиш билан орқа мияси бузилади. Кейин уни тахтачага чалқанчасига ётқизиб, оёқларидан нина билан қадалади. Юрагини очиш учун тўш учининг терисини пинтсет билан ушлаб қайчи билан ён томонларга қараб кесилади. Ҳосил қилинган тешик орқали қайчининг бир томонини киритиб, кўкрак девори кесилади. Учи билан бақанинг пастки жағига йўналган уч бурчак шаклдаги суяк мускул лахтак кесиб ташланади. Очилган жой ўртасида перикарддаги (юрак халтасидан) юрак кўринади. Юрак халтасини юрак учи томонидан пинсент билан ушлаб қайчи ёрдамида кесилади ва олиб ташланади. Юрак яхшироқ ҳаракатланиши учун унинг юганчаси топилади ва кесилади. Юганча юракнинг орқа юзаси билан перикард орасида жойлашган. Очилган юракнинг фаолиятини сақлаш учун физиологик эритма томизиб турилади.
Юракнинг бир дақиқадаги қисқариш сони саналади. Пинтсет ёрдамида аорта тагидан 10-15 см узунликда ип ўтказилади. Юрак кўтарилиб орқага ташланади.
Ўтказилган ип билан вена синуси ва юрак бўлмалари ўртасидан қаттиқ боғланади (2-расм).
Бу биринчи боғлам бўлиб, бунда юрак бирдан тўхтайди, синус эса қисқаришда давом этади. Бу билан синус тугуни (Ремак тугуни) юрак автоматиясида бошқарувчи тугун эканлиги исботланади. Бу боғлам бўлмалар билан қоринчага импулс ўтиш йўлини тўсиб қўяди.

2-расм



Станниус буйича лигатуралар қўйиш схемаси
1) биринчи лигатура; 2) биринчи ва иккинчи лигатуралар; 3) биринчи, иккинчи ва учинчи лигатуралар. Юракнинг лигатуралар қўйилишидан кейинги қисқарувчи қисмлари коъпайтирилган.

Шундан кейин биринчи лигатурани йечмасдан туриб, бўлмалар билан қоринча ўртасидан ип билан сиқиб боғланади (2-расм). Бу иккинчи боғлам натижасида Биддер тугуни механик таъсирланади. Боғлам қандай ҳолда ўтказилганлигига қараб, бўлмалар ёки қоринча қисқариши кузатилади. Ишлаётган бўлмаларнинг бир дақиқа-даги қисқариши аниқланади.


Сўнг қоринчанинг пастки учидан бир қисми ип билан сиқиб боғланади (2-расм). Бу учинчи боғлам юрак учини автоматия марказларидан ажратади ва у автоматияга эга эмаслигини тасдиқлайди. Юрак учи қисқармайди, яъни автоматияга эга бўлмайди. 2/3 юқори қисмида қоринчани қисқариши давом этади.
Олинган натижаларни қуйидаги схема шаклида дафтарингизга ёзиб хулоса чиқаринг:
Жадвал
Станниус тажрибасида юрак бўлимлари фаолиятининг ўзгариши

Станниус тажрибаси

Юрак бўлимларининг бир дақиқадаги қисқариш сони

Вена синуси

Бўлма-чалар

Қоринча

Юракнинг учи

Тажрибадан олдин
И боғламдан кейин
ИИ боғламдан кейин
ІІІ боғламдан кейин
Рингер эритмасига ажратилган юрак
















Download 216.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling