Ёнғин хавфсизлиги тадбирлари.
Таклиф лойиҳаси ШНК 2.01.02-04 “Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги”ни ҳисобга олиб тайёрланди. Бинолар 1 ва 2 қаватли, ертўласи йўқ. Функционал ёнғин хавфсизлиги бўйича Ф5.1. синфига мансуб, коструктив ёнғин хавфи синфи С1. Биноларнинг конструктив ҳолати бўйича ўтга чидамлилик даражаси II. Девор ва шифтлар ўтга чидамли қурилиш материаллари билан пардозланади. Эвакуация йўллари ШНК талаблари асосида. Ҳудудда ёнғинга қарши сув хавзаси мавжуд.
Ёнғин ўчириш учун талаб қилинадиган сув миқдори 10 л/с.
Бош режа.
Ер майдони тўғри бурчакли, чегаралари 1:500 миқёсдаги топохаритада қизил чизиқ билан белгиланган ва вилоят қурилиш бош бошқармаси билан келишилган. Ер майдони рельефи нисбатан текис.
Асосий бинолар ҳудуднинг шимолий-ғарбий ярим ҳудудига жойлаштирилган. Ҳудудда автотураргоҳ мавжуд. Умумий майдоннинг қурилишдан холи ҳудудларини эса манзарали бута ва дарахтлар билан кўкаламзорлаштириш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |