Operatsiyalari


валюта қимматликлари - нақд чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин


Download 72.28 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi72.28 Kb.
#1619106
1   2
Bog'liq
5-mavzu

валюта қимматликлари - нақд чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин;


инкассация пункти - бозор ва савдо мажмуалари ҳудудида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари томонидан инкассация сумкаларига (қопларига) солинган нақд пул тушумларини инкассация хизмати ходимига топшириладиган махсус жой (хона);


қайта санаш кассаси - банк иш куни давомида инкассаторлар гуруҳи томонидан йиғиб келинган ҳамда кечки касса ходимларидан қабул қилиб олинган инкассация сумкаларидаги (қопларидаги), шунингдек қайта санаш учун касса мудири томонидан топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санашга мўлжалланган касса;


касса операциялари - касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни кирим ёки чиқим қилиш, қайта санаш, саралаш, ўраб-боғлаш, алмаштириб бериш ҳамда инкассаторлардан қабул қилиб олиш ёки уларга ташиш учун топшириш;


касса тармоғи - нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажариш ҳамда уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун ташкил этилган кирим, чиқим, қайта санаш ва кечки кассалар ҳамда пул омборлари жойлашган ҳудуд;


касса ҳужжатлари - белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, нақд пул ва бошқа қимматликларни кирим ёки чиқим қилиш учун, шунингдек инкассаторлардан қабул қилиб олиш ёки уларга ташиш учун топширишда асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатлар;


кечки касса - банк иш куни якунланганидан сўнг, инкассаторлар гуруҳидан нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган ёки бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиб олиш ҳамда иш куни узайтирилган кассаларда иш якунлангач, улардаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини қабул қилиб олиш, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишлайдиган кассаларга мадад пулларини бериш учун ташкил этилган касса;


қимматликлар - банк касса тармоғига сақлаш учун ёки гаров таъминоти сифатида топширилган ва ўз қийматига эга бўлган барча қимматликлар (қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган буюмлар, сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, қатъий ҳисобда турувчи бланклар).


кирим кассаси - банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан банк иш куни давомида кирим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олувчи касса;







Download 72.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling